Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Шохжахон Дусмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили антропонимиясида апеллятивлар конверсияси: функсионал, лексик-семантик, морфологик тадқиқи”  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2384.
Илмий раҳбар: Элтазаров Жўлибой Данабоевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили антропонимларининг конверсия усулида ясалиши, ҳамда мустақил ва бошқа сўз туркумларига мансуб апеллятивларнинг  антропонимлашуви ҳодисасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилда лисоний ўзгаришлар тизимини ифодаловчи трансформациологиянинг хусусий ҳоли сифатида лингвистик конверсияси ҳамда Турсун, Тўхта, Тўхтасин, Ўлмас каби ономастик конверсия усули унинг таснифлаш, қиёслаш, лексик-семантик, деривацион, номинацион-мотивацион лисоний белги-хусусиятлари очиб берилган;
мустақил ҳамда алоҳида сўз туркумларига мансуб от, сифат, феъл ва бошқа апеллятивлар антропонимлашувининг конверсион, трансформацион лисоний механизмлари, антропонимларнинг тил тизимида шакланишининг интралингвистик ва экстралингвистик шарт-шароитлари очиб берилган;
антропонимлашган мустақил ва алоҳида сўз туркумларига мансуб сўзларнинг мавзу гуруҳлари, бу гуруҳларга оид сўзларнинг генеологияси, этимологияси ҳамда улар ўртасидаги халқ менталитети, дунё ҳақидаги тасаввурлари, эʼтиқоди каби этнолингвистик тарихий-лисоний алоқалар далилланган;
ўзбек тилидаги мустақил от, сифат, феъл, сон, олмош ва бошқа сўз туркумларига мансуб апеллятивлар Юлдуз, Ботир, Қўйсин, Олтибой, Кимсан, Гўёхон сингари антропонимлашув ҳодисасининг номинацион-мотивацион жиҳатлари асослаб берилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили антропонимларининг конверсия усулида ясалишини тадқиқ этиш асосида:
тилда лисоний ўзгаришлар тизимини ифодаловчи трансформациологиянинг хусусий ҳоли сифатида лингвистик конверсияси ҳамда Турсун, Тўхта, Тўхтасин, Ўлмас каби ономастик конверсия усули унинг таснифлаш, қиёслаш, лексик-семантик, деривацион, номинацион-мотивацион лисоний белги-хусусиятлари очиб берилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021-йил 7-декабрдаги 17.01/165-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар, бадиий матн ва нутқ ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган, натижада мазкур маълумотлар лойиҳа доирасида яратилган дарслик ва луғатларнинг такомиллаштирилишига хизмат қилган;
антропонимлашган мустақил ва алоҳида сўз туркумларига мансуб сўзларнинг мавзу гуруҳлари, бу гуруҳларга оид сўзларнинг генеологияси, этимологияси ҳамда улар ўртасидаги халқ менталитети, дунё ҳақидаги тасаввурлари, эʼтиқоди каби этнолингвистик тарихий-лисоний алоқалар далилланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021-йил 7-декабрдаги 17.01/218-сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотлар лойиҳа доирасида яратилган дарслик ва луғатларнинг такомиллаштирилишига хизмат қилган;
антропонимлашган мустақил ва алоҳида сўз туркумларига мансуб сўзларнинг мавзуий гуруҳлари, бу гуруҳларга оид сўзларнинг генеологияси, этимологияси ҳамда улар ўртасидаги тарихий-лисоний алоқаларнинг ўрни ва аҳамиятидан таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда янги ёндашувлар сифатида мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижаларидан Европа Иттифоқининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган Эрасмус + дастури доирасида амалга оширилган 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таʼлим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 8-апрелдаги 931/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш мақсадида тайёрланган илмий мақолалар, ўқув қўлланмалар, монографиялар ҳамда таржима назарияси ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларни бойитишга хизмат қилган;
ўзбек тилидаги мустақил от, сифат, фе'л, сон, олмош ва бошқа со'з туркумларига мансуб апеллятивлар антропонимлашувининг номинасион-мотивасион жиҳатларига доир назарий фикр-мулоҳазаларига доир илмий натижа ва хулосаларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, янги кун”, “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён”, “Назм ва наво”, “О'збек адабиёти” ведиоешиттиришларининг сенарийларини ёзишда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил, 19-октябрда берган  № 01-02/159-сон маълумотномаси). Телерадиодастурларда берилган мазкур эшиттиришлар ўзбек тилидаги газета, журнал, ахборотнома ва бошқа даврий материалларни бойитишга ҳамда уларнинг номланиш хусусиятларини ўрганишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish