Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабоев Муҳаммадяҳё Ғуломқодировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз ва бўйинда куйикдан кейинги беморларни жарроҳлик даволашда дифференциал ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib439.
Илмий маслаҳатчи: Мадазимов Мадамин Мўминович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Курбанова Зарема Вахаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шомуродов Кахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ходжиматов Гуломиддин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Волгабўйи тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: ташрихдан кейинги асоратлар ривожланишининг профилактик жиҳатларини такомиллаштириш ҳамда пластиканинг янги усулларини ишлаб чиқиш орқали юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқли деформациялари оқибатларини хирургик даволашнинг функционал ва эстетик натижаларини яхшилашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нуқсон реконструцияси тури, лахтакни тайёрлаш, намуна олиш ва имплантация қилишнинг тактик-техник жиҳатлари хамда реабилитация дастурига услубий ёндашувларнинг хусусиятларига боғлиқ ҳолда юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқ деформациялари пластикасининг қониқарсиз функционал ва косметик натижалари ривожланишининг патогенетик жиҳатлари аниқланган;
донор майдонини ошириш учун юмшоқ тўқималарни интраоператив чўзиш терининг ультраструктураси ва умумий архитектоникисида патологик ўзгаришларга олиб келмаслиги, барча қатламларнинг микрорельефи ва микротузилмаларининг яхлитлигини бузмаслиги исботланган;
куйишдан кейинги чекланган чандиқли нуқсонни алмаштиришни режалаштириш мақсадида тўқималарни интраоператив чўзиш, аввалдан дермотензия билан таққосланганда, донор соҳасининг тенг хажмларда ўсиши ва кислород кучланиши маҳаллий кўрсаткичининг етарли даражада тикланиши билан тавсифланиши аниқланган;
кимёвий таъсир натижасида эпидермиснинг қисман ёки тўлиқ ажралиш хавфини камайтиришни, шунингдек терининг дерма қаватига зарар етказмасдан лахтакни бир текис кесилишини таъминлайдиган тўлиқ қатламли тери аутотрансплантатини олиш усули такомиллаштирилган;
юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқли деформациялари бўлган беморларни узоқ муддатли профилактик реабилитация қилишнинг комплекс дастурининг модификацияланган тактик-техник жиҳатлари терининг янада мустаҳкам тикланишини, қўшни тўқималарга нисбатан эластиклик ва ҳаракатчанликни ошишини, шунингдек ретракция хавфини камайтиришни таъминлаши исботланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 06/3-сон хулосасига кўра:
юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқ деформацияларининг пластикасидан кейин ўзига хос асоратлар ривожланишининг комплекс профилактикасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, шу жумладан реконструктив аралашувларнинг тактик ва техник жиҳатлари ва операциядан кейинги реабилитация дастурини оптималлаштириш усуллари аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  РШТЁИМ Фарғона филиали 23.01.2023 й; 1-сонли буйруғи, Андижон вилоят куп тармоқли тиббиёт маркази 14.02.2023 й. 1-003-01/2023-сонли буйруғи билан  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқ деформациялари пластикадан кейинги реабилитация дастури маҳаллий ҳолатнинг хусусиятларига (локализация, майдон, нуқсоннинг табиати ва функционал бузилишлар даражаси), шунингдек профилактик тактик ва техник жиҳатларга асосланиши керак, хусусан, операцияларнинг анъанавий усулларидан сўнг, қониқарсиз функционал натижаларнинг частотаси 12,2% ва косметик - 18,8% ни ташкил этди, бу лахтакларни тайёрлаш, намуна олиш ва имплантация қилишнинг иккаламчи омилининг таъсири ва қабул қилинган реабилитация чораларининг сифати билан боғлиқ. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқ деформациялари кайта тиклашда реабилитация дастурини ишлаб чиқишда чандиқларни хусусиятларига эгаллаган жойига, майдонга, нуқсоннинг табиатига ва функционал бузилишлар даражасига боғлик бўлиб, профилактик тактик ва техник жиҳатларга асосланган, хусусан, операцияларнинг анъанавий усулларидан кейинги қониқарсиз функционал ҳамда косметик натижалар яхшиланади, бу лахтакларни тайёрлашда, намуна олишда ва имплантация қилишда иккаламчи омилининг таъсирини 14-29% гача камайтириш орқали реабилитация чораларининг сифати оширилади. Хулоса: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқ деформациялари кайта тиклашда реабилитация дастурини ишлаб чиқишни комплекс ташхисоти бюджет ҳисобидан бир нафар бемор учун 280 000 сўм ва бюджетдан ташқари 320 000 сўмни тежашга имкон берди. Тешабоев Муҳаммадяҳё Ғуломқодировичнинг “Юз ва бўйинда куйикдан кейинги беморларни жарроҳлик даволашда табақалаштирилган ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги №8Н-g/198  хулосаси.
чандиқларни бартараф этишда донор соҳанинг майдонини ошириш мухим аҳамиятга эга хисобланади, бунда юмшоқ тўқималарнинг интраоператив чўзилиши амалиёти бажарилади, амалиёт давосийлиги 30 дақиқати ташкил этиб, терининг ультраструктураси ва умумий архитектурасидаси патологик ўзгаришлар кузатилмаслиги, ҳамда микрорелеф ва барча қатламларнинг микро тузилмаларининг яхлитлигини бузмаслиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  РШТЁИМ Фарғона филиали 23.01.2023 й; 1-сонли буйруғи, Андижон вилоят куп тармоқли тиббиёт маркази 14.02.2023 й. 1-003-01/2023-сонли буйруғи билан  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: куйишдан кейинги кичик ўлчамлардаги чандиқларни бартараф этишда интраоперацион балллон тўқима жўзиш амалиётини аниқ белгиланган тавсия орқали бажарилиши тўқима ўсишининг эквивалент ҳажмларини, бир вақтнинг ўзида чўзиш пайтида тўқималарда кислород таранглиги даражасига таъсир этмайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  юз ва бўйин куйишдан кейинги чекланган чандиқ нуқсонини бартараф этишни режалаштиришда интраоперацион баллон тўқима чўзиш амалиётини  техникаси тўқима ўсишининг эквивалент ҳажмлари билан тавсифланади, бу 70,9 юзда 3,7% ва бўйнида 71,2 6,4% ни ташкил этади, бу интраоперацион баллон тўқима чўзиш пайтидаги кўрсаткичларда тўқималарда кислородга бўлган эхтиёжини кайта тикланишига олиб келади. Хулоса: юз ва бўйин куйишдан кейинги чекланган чандиқ нуқсонини бартараф этишда интраоперацион баллон тўқима чўзиш амалиётини жорий этилиши бюджет томондан 1 нафар бемор учун 660 000 сўм ва бюджетдан ташқари   810 000 сўмни тежалишига имкон беради. Тешабоев Муҳаммадяҳё Ғуломқодировичнинг “Юз ва бўйинда куйикдан кейинги беморларни жарроҳлик даволашда табақалаштирилган ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги №8Н-g/198  хулосаси.
чандиқларни бартараф этишда уларни ўлчамларига караб жарроҳлик амалиётларини танлаш асосий хавф омиллари бўлган тўқимани  чўзишда асоратлар ривожланиши, бемор ҳаёти прогнозида уларнинг аҳамияти аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  РШТЁИМ Фарғона филиали 23.01.2023 й; 1-сонли буйруғи, Андижон вилоят куп тармоқли тиббиёт маркази 14.02.2023 й. 1-003-01/2023-сонли буйруғи билан  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: куйишдан кейинги чандиқларни турли ўлчамлар интраоперацион ва режалаштирилган балллон тўқима жўзиш амалиётини бажарилиши тўқима ўсишининг эквивалент ҳажмларини, бир вақтнинг ўзида чўзиш пайтида тўқималарда кислород таранглиги даражасига таъсир этмайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  куйишдан кейинги турли ўлчамлардаги чандиқларни бартараф этишда интраоперацион ва режалаштирилган баллон тўқима чўзиш амалиётини  техникаси юзда 87,9% дан 97,3% гача ва бўйнида 86,2% дан 97,6% гача, ҳам косметик, ҳам функционал нуксонлар бартараф этилади. Хулоса: юз ва бўйин куйишдан кейинги чекланган чандиқ нуқсонини бартараф этишда интраоперацион ва режалаштирилган баллон тўқима чўзиш амалиётини жорий этилиши бюджет томондан 1 нафар бемор учун 260 000 сўм ва бюджетдан ташқари 990 000 сўмни тежалишига имкон беради. Тешабоев Муҳаммадяҳё Ғуломқодировичнинг “Юз ва бўйинда куйикдан кейинги беморларни жарроҳлик даволашда табақалаштирилган ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги №8Н-g/198  хулосаси.
катта ўлчамлардаги ва атрофида соғ тўқималар бўлмаган чандиқларни бартараф этишда тўлиқ қатламли лахтаклардан фойдаланилади, лахтакларни кўчиришда донор жароҳатга “Цитеал” эритмаси ёрдамида ишлов берилганда, эпидермиснинг қисман ёки тўлиқ ажралиши хавфини камайтиради, бундан ташқари лаҳтакни терининг дермал қатламига зарар бермаслик мақсадида марлили валикдан фойдаланиш  лахтакни бир текис кесиш имкониятини яратади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  РШТЁИМ Фарғона филиали 23.01.2023 й; 1-сонли буйруғи, Андижон вилоят куп тармоқли тиббиёт маркази 14.02.2023 й. 1-003-01/2023-сонли буйруғи билан  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тўлиқ қатламли лахтаклардан фойдаланиш жарроҳлик амалиётидан кейинги яқин ва олис муддатларда эпидермиснинг қисман ёки тўлиқ ажралиши, олис муддатларди трансплантатни корайиши, бужмайиши ва иккиламчи ретрацияси хавфини камайтиради, ўз навбатида беморнинг стационар ва поликлиникаларга мурожаатини 80%гача қисқартиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: куйик асоратларидан азият чекаётган аҳоли орасида тери кўчириб ўтказиш амалиётидан сўнги даврларда трансплантатни корайиши, бужмайиши жумладан, иккиламчи ретрацияси хавфини камайтиради. Шу билан бирга, касалхонада (стационарда) даволаниш муддатининг  6,7 кундан 2,5 кунга қисқариши, касалхонада (стационарда) даволаниш учун тўлов миқдорининг   680 000 сўмга камайиши (прейскурантга кўра, 1 кунлик жой 150 000 сўмни ташкил қилади) касалхонада (стационарда) даволаниш муддатининг  қисқариши ҳисобига дори воситаларидан фойдаланиш (1 150 000 сўмга) ҳам камайган. Хулоса: юз ва бўйин соҳалари куйикдан кейинги асоратларини дифференцияланган ёндашув ихтисослаштирилган касалхоналарга таъсир кўрсатмай, бирламчи бўғинларда даволаш – профилактик тадбирларни олдиндан режалаштириш, бу беморлар чандиқларни усишини назорат қилиш касалликни оғир шаклига ўтишига йўл қўймаслик, касалхонага ётишдан бош тортиш, касалхонада ётиш  жой миқдорини камайтиришга имкон беради, бу эса бюджет томондан 1 киши учун 250 000 сўм ва  бюджетдан ташқари 230 000 сўмни тежашга эришилди. Тешабоев Муҳаммадяҳё Ғуломқодировичнинг “Юз ва бўйинда куйикдан кейинги беморларни жарроҳлик даволашда табақалаштирилган ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги №8Н-g/198  хулосаси.
юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқ деформацияси бўлган беморларни операциядан кейинги узоқ муддатли реабилитация қилиш дастури оптималлаштирилди, бу пластик жарроҳликнинг функционал ва косметик натижаларининг ёмонлашиши хавфини камайтириш учун маҳаллий таъсир қилишнинг тиббий ва жисмоний усулларидан фойдаланишни оптималлаштиришга қаратилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  РШТЁИМ Фарғона филиали 23.01.2023 й; 1-сонли буйруғи, Андижон вилоят куп тармоқли тиббиёт маркази 14.02.2023 й. 1-003-01/2023-сонли буйруғи билан  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узоқ муддатли профилактик реабилитация дастурини такомиллаштирилган пластик жарроҳлик усуллари билан биргаликда қўллаш узоқ муддатли яхши функционал ва косметик натижалар улушининг ошишига ёрдам берганлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар асосида турли хил пластик жарроҳлик усулларининг тактик ва техник жиҳатлари оптималлаштирилди, юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги кенг ва чуқур чандиқ деформациялари бўйича операцияларнинг тайёргарлик ва реконструктив босқичларининг хусусиятлари аниқланди, терининг юқори сифатли тикланишини таъминлайди, махсус жиҳозларни талаб қилмайди, оддий бажарилиши билан тавсифланади, бу операциядан кейинги асоратларни ривожланиш хавфини камайтиришга имкон берди, узоқ муддатли профилактик реабилитация дастуридан такомиллаштирилган пластик жарроҳлик усуллари билан биргаликда фойдаланиш узоқ муддатли яхши функционал ва косметик натижалар улушининг ошишига ёрдам берди. Хулоса: куйикдан кейинги чандиқларни бартараф этишда эркин бут тери лахтакдан фойдаланиш комбинациялашган усул орқали даволданаётган беморларнинг бюджет томондан 1 нафар бемор учун 528 000 сўм ва бюджетдан ташқари 690 000 сўмни тежалишига имкон беради. Тешабоев Муҳаммадяҳё Ғуломқодировичнинг “Юз ва бўйинда куйикдан кейинги беморларни жарроҳлик даволашда табақалаштирилган ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги №8Н-g/198  хулосаси.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish