Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Журабек Ибодуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалқонсимон без тугунли ҳосилаларида даволаш ва диагностик тактикани оптималлаштириш»14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2023.1.PhD/Tib3068.
Илмий раҳбар: Бабажанов Ахмаджон Султанбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ўроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: А.И. Евдокимова номидаги Москва Давлат тиббий-стоматология университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тугунли буқоқ ва қалқонсимон  без перинодуляр тўқималарининг морфологик шаклига қараб жарроҳлик аралашув усулини танлашни оптималлаштириш ва шу орқали тугунли буқоқ билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қалқонсимон безнинг тугунли ўзгаришига ва амалга оширилган жарроҳлик аралашув ҳажмига нисбатан буқоқнинг такрорланиш частотаси ўртасидаги патогенетик боғлиқлик исботланган;
 ингичка игнали пукнцияли аспирацион биопсия ва интраоперацион экспресс диагностикадан босқичма-босқич фойдаланган ҳолда буқоқ ва перинодуляр тўқималардаги патогистологик ўзгаришларнинг верификатсия даражаси яхшиланиши исботланган;
органсақлайдиган қалқонсимон без резексиялар ресидивнинг ривожланишига олиб келадиган радикал бўлмаган операциялар эканлиги исботланган ва шунинг учун тироидектомия ва қалқонсимон безнинг субтотал резексия, айниқса, кўп тугунли коллоид буқоқ бўлган беморларда етарли радикал аралашув аниқланган;
қалқонсимон без тугунли хосилаларининг босқичма-босқич морфологик тадқиқотлари ва операциянинг оптимал ҳажмини танлашга асосланган тавсия этилган диагностика ва даволаш алгоритми даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилаши асосланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қалқонсимон без тугунли хосилалари билан оғриган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволашни яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
қалқонсимон безнинг тугунли ўзгаришига ва амалга оширилган жарроҳлик аралашув ҳажмига нисбатан буқоқнинг такрорланиш частотаси ўртасидаги патогенетик боғлиқлик исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши учун “Тугунли буқоқ хирургияси” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 06 январдаги 8н-р/10 маълумотномаси) ва Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети клиникаси бўйича  20.12.2022 йилдаги 18-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд Сҳаҳар Тиббиёт Бирлашмаси бўйича 25.10.2022 йилдаги 16-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Қалқонсимон без тугунларини асосий гуруҳдаги беморларни жарроҳлик даволашда дифференсиал ёндашув билан  қалқонсимон без тугунли ҳосилаларининг морфологик тузилиши ва унинг натижасига қараб жарроҳлик аралашуви ҳажми каби даволаш натижаларига таъсир қилувчи асосий омиллар ҳисобга олинган. Шундан келиб чиққан ҳолда, даволаш натижаларига таъсир кўрсатган факторларни ҳисобга олган ҳолда, қалқонсимон без тугунларини даволашда критериялар тизими ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қалқонсимон без тугунли ҳосилалари билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий ёндашувларини ишлаб чиқишга, қалқонсимон безнинг тугунли трансформацияси гистологик шаклдан такрорий буқоқ ривожланиши ўртасидаги патогенетик муносабатларни фарқлаш орқали перинодуляр тўқималар ҳолатининг морфологик хусусиятларини аниқлашга катта ҳисса қўшиши билан асосланган. Хулоса: Қалқонсимон без тугунли хосилалари билан беморларни жарроҳлик даволаш натижалари таҳлили шуни кўрсатдики, буқоқнинг қайталаниши ривожланишининг асосий сабаби аденоматоз ўчоқлари бўлган тугунли коллоид буқоқда гемитироидектомия ёки қисман резекция миқдорида орган сақловчи операцияларни ўтказиш (ретсидив миқдори - 25,8%)  ва ҳар хил турдаги аденомаларнинг кўп тугунли коллоид буқоқ билан турли даражадаги пролиферациянинг комбинацияси (ретсидив миқдори - 13,7%). Кузатиш даврининг давомийлиги билан ресидивларнинг умумий сонининг кўпайиши ва  аксинча операция ҳажмининг ошиши билан ретсидив частотасининг камайиши аниқланди ва бу орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиниб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 625000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 225000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Алимов Журабек Ибодуллайэвичнанинг «Қалқонсимон без тугунли ҳосилаларида даволаш ва диагностик тактикани оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига Самарканд Давлат Тиббиёт Университетининг 2022-йил 7-октябрдаги 3398-сонли хати юборилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:“Қалқонсимон без тугунли ҳосилаларида даволаш ва диагностик тактикани оптималлаштириш ” мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йилнинг 06 январда №8 н-р/10 тасдиғи.
тугунли буқоқнинг гистологик шаклини ва қалқонсимон без перинодуляр тўқималардаги ўзгаришларнинг табиатини якуний текшириш учун босқичма-босқич морфологик тадқиқотларнинг информативлик даражаси аниқланди, бу эса жарроҳлик тактикасини танлашни оптималлаштиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети клиникаси бўйича  20.12.2022 йилдаги 18-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 25.10.2022 йилдаги 16-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Турли даражадаги тиббий муассасаларда қалқонсимон без тугунли ҳосилалари билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволашда фойдаланиш мумкин ва оптимал жарроҳлик тактикасини танлаш учун таклиф қилинган дастур ва алгоритм операциялар натижалари яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  Морфологик тадқиқотлар алгоритми, шунингдек, қалқонсимон без тўқималарининг интраоперацион экспресс биопсиясини ўз ичига олган. Операциянинг оптимал ҳажмини танлаш мақсадида "музлатилган" (криостат) кесмалари операция давомида  73,1% бемордан олинган. Тадқиқотда ушбу текшириш қуйидаги ҳолатларда ўтказилган: информатив бўлмаган ингичка игнали пунцион аспирацион биопсия материали бўлганда; тез ўсаётган қалқонсимон тугунда; тугуннинг хавфли ўсмага шубҳали ҳолатларда. Асосий гуруҳдаги текширилган беморларнинг  95,4% да экспресс биопсия ва якуний гистологик тадқиқотлар натижалари ўзаро мос келган. ИИПАБ комбинацияси ва экспресс биопсия натижалари билан информативлик даражаси 98,4% гача кўтарилган. Хулоса: Ёд танқислиги бўлган минтақада яшовчи беморларда тугунли коллоид буқоқ бутун қалқонсимон безнинг касаллигидир, чунки тугунли ҳосилалар атрофида жойлашган тўқималар буқоқ ўзгаришларидан бутунлай таъсирланади. Шунинг учун 10 йил олдин операция қилинган кўп тугунли коллоид буқоқ билан оғриган беморларда гемитиреоидектомия ёки қисман резекция миқдорида максимал ретсидив даражаси тасдиқланган. Натижада оператив аралашувдан кейин  асоратларнинг олдини олади деган хулосага келиш мумкин, 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 740000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 225000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:“Қалқонсимон без тугунли ҳосилаларида даволаш ва диагностик тактикани оптималлаштириш” мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йилнинг 06 январда №8 н-р/10 тасдиғи.
гемитироидектомия ва қалқонсимон безнинг қисман резекция каби орган сақловчи аралашувлар радикал операцияларга нисбатан ретсидив даражаси анча юқори эканлиги ва шу билан бирга, тиреоидектомия ва субтотал резекция бир хил минимал ретсидивлар сони билан ижобий натижаларга эришишни таъминлаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети клиникаси бўйича  20.12.2022 йилдаги 18-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд Сҳаҳар Тиббиёт Бирлашмаси бўйича 25.10.2022 йилдаги 16-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тиреоидектомия ва субтотал резекция ёд танқислиги бўлган ҳудудда яшовчи қалқонсимон без тугунли ҳосилалари билан оғриган беморларда адекват радикал аралашувдир, чунки перинодулар тўқималар буқоқ ўзгаришига таъсир қилиши исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қалқонсимон без тугунли ҳосилалари билан  беморларни операциядан кейинги асоратларнинг частотаси 10% дан 2,2% гача камайган. Қон кетиши, қайтувчи ҳиқилдоқ нервининг парези, гипопаратиреоз каби асоратлар камроқ содир бўла бошлади, қайтувчи ҳиқилдоқ нервининг доимий фалажи ва асфикция каби оғир асоратлар кузатилмаган. Стационарда даволаниш муддати 2 баробарга қисқарди 10,2±1,2 дан 5,9±0,3 кунгача. шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтириб сҳифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 125 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Қалқонсимон без тугунли ҳосилаларида даволаш ва диагностик тактикани оптималлаштириш асоратларинг олди олиниб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 740 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 225000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:“Қалқонсимон без тугунли ҳосилаларида даволаш ва диагностик тактикани оптималлаштириш” мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йилнинг 06 январда №8 н-р/10 тасдиғи.
тугунли буқоқ билан беморларни даволашда, жарроҳлик усулини танлашда тавсия этилган дифференсиал ёндашув операциядан кейинги яқин даврдаги асоратлар ва буқоқ ретсидивининг камайиши билан ўз самарадорлигини исботлаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети клиникаси бўйича  20.12.2022 йилдаги 18-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд Сҳаҳар Тиббиёт Бирлашмаси бўйича 25.10.2022 йилдаги 16-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Босқичма-босқич морфологик тадқиқотлар асосида тугунли буқоқ билан беморларни  жарроҳлик аралашувни танлашнинг ишлаб чиқилган даволаш ва диагностик алгоритми операциядан кейинги эрта асоратларни 10% дан 2,2% гача ва касалликнинг ретсидивини 18,5% дан 2,6% гача камайтириши сабабли, даволаш натижалари яхшиланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,5 кундан 5 кунгача қисқартиртириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 125 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатлари камайган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 72.000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: гемитироидектомия ва қалқонсимон безнинг қисман резекция каби орган сақловчи аралашувлар радикал операцияларга нисбатан ресидив даражаси анча юқори эканлиги ва шу билан бирга, тиреоидектомия ва субтотал резекция бир хил минимал ретсидивлар сони билан ижобий натижаларга эришишни таъминлаган; тугунли буқоқ билан беморларни даволашда, жарроҳлик усулини танлашда тавсия этилган дифференсиал ёндашув операциядан кейинги яқин даврдаги асоратлар ва буқоқ ретсидивининг камайиши билан ўз самарадорлигини исботлаган, бу эса 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 113750000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 4095000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:“Қалқонсимон без тугунли ҳосилаларида даволаш ва диагностик тактикани оптималлаштириш” мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йилнинг 6 январда №8 н-р/10 тасдиғи.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish