Sayt test rejimida ishlamoqda

Орипов Собирзода Собир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритиш босқичида ахборот технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”,
12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Yu612.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходиривич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритишда ахборот технологияларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсни ушлаш видеоёзув орқали қайд этилмаган ҳолатларда, ушланган шахс яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келинганидан сўнг ваколатли шахс томонидан видеоёзувдан фойдаланган ҳолда унинг процессуал ҳуқуқларини тушунтириши ҳамда видеоёзувни намойиш қилиш орқали таништиришининг шартлиги асослаб берилган;
процессуал ҳаракатларни ўтказишда қонун ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя этилиши ҳамда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари поймол этилмаслиги, шунингдек қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш учун ички ишлар органларининг барча ҳудудий тергов бўлинмалари хизмат хоналарини аудио ва видеоёзувда қайд этиш тизимлари билан жиҳозлаш зарурати асослантирилган;
ушланаётган шахсда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу далилларни йўқ қилишини, ўзига ёки бошқа шахсларга тан жароҳати етказишининг олдини олиш ҳамда тезкорликни таъминлаш мақсадида, ушлаётган ваколатли шахс шахсий тинтув ёки олиб қўйишни видеоёзув орқали қайд этмасдан ҳам амалга ошириши мумкинлиги асослантирилган;
одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жиноий фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйиш, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ҳамда мазкур йўналишдаги маълумотларни ягона марказлаштирилган ахборот базасида жамлаш, ишлаш, умумлаштириш ва уларни рухсациз фойдаланишдан ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни масʼул органларга тақдим этиш тартибини келгусида турли амалиёт шаклланишининг олдини олиш мақсадида белгилаш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритишда ахборот технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
шахсни ушлаш видеоёзув орқали қайд этилмаган ҳолатларда, ушланган шахс яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келинганидан сўнг ваколатли шахс томонидан видеоёзувдан фойдаланган ҳолда унинг процессуал ҳуқуқларини тушунтириши ҳамда видеоёзувни намойиш қилиш орқали таништиришининг шартлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 14-майдаги ЎРҚ-617-сон «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонуни 1-моддаси тўртинчи банди ўн биринчи хатбошисини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 20 майдаги 04/2-10/1930-сон далолатномаси). Бу таклиф жиноят-процессуал муносабатларда шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилган;
процессуал ҳаракатларни ўтказишда қонун ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатʼий риоя этилиши ҳамда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари поймол этилмаслиги, шунингдек қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ички ишлар органларининг барча ҳудудий тергов бўлинмалари хизмат хоналарини аудио ва видеоёзувда қайд этиш тизимлари билан жиҳозлаш зарурати юзасидан берган таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-октябрдаги 645-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 24-бандини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-апрелдаги 12/21-23-сон далолатномаси). Бу таклиф процессуал ҳаракатларни амалга оширишда тергов бўлинмалари ходимлари томонидан фуқаролар билан ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалада бўлиши, шунингдек шахсдан жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш мақсадида, уларни қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатларни содир этишининг олдини олишга хизмат қилган;
ушланаётган шахсда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлган ҳолларда, ушлаётган ваколатли шахс шахсий тинтув ёки олиб қўйишни видеоёзув орқали қайд этмасдан ҳам амалга ошириши мумкинлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 14-майдаги ЎРҚ-617-сон «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонуни 1-моддаси иккинчи банди 12-хатбошисини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 20-майдаги 04/2-10/1930-сон далолатномаси). Бу таклиф ишни судга қадар юритиш босқичида процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминланишига хизмат қилган;
одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жиноий фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйиш, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ҳамда мазкур йўналишдаги маълумотларни ягона марказлаштирилган ахборот базасида жамлаш, ишлаш, умумлаштириш ва уларни рухсациз фойдаланишдан ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни масʼул органларга тақдим этиш тартибини белгилаш лозимлиги тўғрисидаги таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2021-йил 22-ноябрдаги 708-сон қарорининг 3 ва 5-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-апрелдаги 12/21-23-сон далолатномаси). Бу таклиф одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда жиноятларни очиш, айбдор шахсларни аниқлаш ва уларнинг айбини исботлашда ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини янада оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish