Sayt test rejimida ishlamoqda

Канимкулов Олимжон Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик Яҳё Ғуломов  ва унинг Ўзбекистонда тарих ҳамда археология фанлари тараққиётидаги ўрни”, 07.00.01– Ўзбекистон тарихи, 07.00.02 – Фан ва технологиялар тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tar613.
Илмий раҳбар: Исҳоқов Мирсодиқ Мирсултанович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мавланов Ўктам Махмасабирович, тарих фанлари доктори, профессор; Саидбобоева Гулзора Неъматжоновна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик Яҳё Ғуломовнинг Ўзбекистонда тарих ва археология фанлари тараққиётига қўшган ҳиссаси, моддий-маданият ёдгорликларини ҳимоя қилиши ҳамда республикада маҳаллий кадрлар тайёрлаш борасида қилган ишларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср 20-30-йилларидан бошлаб Ўзбекистонда тарих, археология фанларининг ривожланиши, бунга қадар ҳаваскор ўлкашунослик изланишлари босқичидан илмий-назарий тадқиқотлар даражасига кўтарилиши ҳамда бу жараёнда биринчи ўзбек археолог олими Яҳё Ғуломовнинг археология ва тарих соҳаларида салоҳиятли етук тарихчилар илмий мактабини яратиш борасидаги ижобий аҳамияти далилланган;
Яҳё Ғуломовнинг энг қадимги даврлардан Ўзбекистонда суғорма деҳқончилик маданиятининг шаклланиши, давлатларнинг вужудга келишида суғорма деҳқончиликнинг муҳим омил эканлиги, қадимги суғориш тизимларини ўрганиш жараёнида орттирилган тажриба асосида берилган амалий таклифлари натижасида Қуйи Амударё ҳудудларида ва Бухоро воҳасида 50 минг гектар янги ерларни минимал харажатлар билан ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланишга топширилгани исботланган;
1930-50-йилларда Хоразм археология-этнография экспедицияси, Мохондарё археологик экспедицияси, Фарғона, Тошкент вилоятларида олиб борилган экспедициялар натижасида аниқланган жуда кўплаб археологик ва архитектура ёдгорликлари, шунингдек, жаҳонга машҳур Ахсикент, Қува сингари ёдгорликларнинг пахта яккаҳокимлиги сиёсати оқибатида йўқ бўлиб кетишидан сақланиб қолинганлиги аниқланган;
Бухоро шаҳрининг вужудга келиши, унинг жойлашган ўрни ва мудофаа деворлари, археологик ва меъморий обидалари, санъат асарлари ва меҳнат қуролларининг Яҳё Ғуломов ва унинг сафдошлари томонидан археологик жиҳатдан аниқланишси асосида кўҳна Бухоро шаҳрининг ёши аниқ белгиланганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик Яҳё Ғуломов  ва унинг Ўзбекистонда тарих ҳамда археология фанлари тараққиётидаги ўрни мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистонда тарих, археология фанларининг ривожланиши, хусусан, суғорма деҳқончилик маданиятининг вужудга келиши ва ривожланиши, унинг давлатчилигимиз тараққиётидаги ўзига хос ўрни, мамлакатимиз бўйлаб моддий-маънавий меросимизни ўрганиш, асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш, ватан тарихини холисона ўрганиш йўлида олиб борган жасоратлари, маҳаллий илмий кадрлар тайёрлаш борасида қилган ишларига доир илмий натижалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 13-майдаги 06-31-617-сон маълумотномаси) ҳамда “Тақдирлар” кўрсатувлари сценарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 11-августдаги 06-28-1298-сон маълумотномаси). Натижада академик Яҳё Ғуломов  ҳаёти ва фаолиятига оид шу пайтгача фанга киритилмаган янги ҳужжатли маълумотлар, академик олимнинг ижодий, илмий, ташкилий, ижтимоий фаолияти, олим ҳақида замондошлар, шогирдлар ва у кишини яқиндан билган инсонларнинг хотиралари, оғзаки тарих материаллари тадқиқот доирасига тортилгани тадқиқот доирасида янада кўпроқ тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган;
бугунги кунда жаҳонга машҳур Афросиёб, Ахсикент, Қува, Қалаи Заҳоки Морон сингари ёдгорликларнинг ўз вақтида йўқ бўлиб кетишидан қай тариқа сақланиб қолинганлиги ва бунда Яҳё Ғуломовнинг жасорати янги фактик материаллар асосида махсус тадқиқ қилиниши, Яҳё Ғуломов  хонадонида сақланган олимнинг шахсий архиви (олим дастхати билан ёзилган кўплаб мақолалари, тарихнинг ва археологиянинг турли муаммолари ҳақидаги қайдлари, нашрларга киритилган қисмларнинг қўлёзмалари, мактуб ёзишмалари, турли илмий тадқиқотларга ёзилган тақризлари, фотографик материаллар) Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятидаа фойдаланилган (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йилнинг 17-августдаги 01-32-сон маълумотномаси). Натижаларининг қўлланиши тарихий моддий-маданий меросимизни умумий ҳолати, мустақиллик даврида амалга оширилган ислоҳатлар, олимнинг археология соҳасини ривожлантиришда тутган ўрни, умуман, ижтимоий фанларнинг асосий йўналишларини ёритиб беришда муҳим аҳамият касб этган;
академик Яҳё Ғуломовнинг илмий фаолияти, олимнинг моддий-маънавий меросимизни ўрганиш ва муҳофаза қилишдаги ўрни хусусидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022-йилнинг 28-сентябрдаги берилган 04-12/3066-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ёш авлодни маданий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish