Sayt test rejimida ishlamoqda

Инаятов Жахонгир Ғапиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистонда фотография санъати: шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари (ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари)” 07.00.01– Ўзбекистон тарихи, 07.00.02 – Фан ва технологиялар тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1221.
Илмий раҳбар: Мавланов Ўктам Махмасабирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Тар.01.04 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Саидбобоева Гулзора Неъматжоновна, доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири – ХХ асрнинг бошларида Туркистонда фотография санъатининг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия Империяси Туркистон ўлкаси учун янги соҳа ҳисобланган фотография соҳасини ривожлантиришга жиддий эътибор бермаганлиги, фотографияни ҳудудда пайдо бўлиши ва ривожланишида моддий манфаатдорлик сабабли шахсий ташаббусларнинг ўрни катта бўлганлиги далилланган;
ХХ аср бошларидан Ўрта Осиёга эътибор кучайиши натижасида фотография соҳаси ҳам ривожланиб борганлиги ортидан маҳаллий фотографлар етишиб чиққанлиги, Туркистон ҳудудига фотографиянинг кириб келиши бевосита ҳарбий-сиёсий мақсадларни кўзлаган фотографлар билан боғлиқ бўлганлиги исботланган;
Россия империяси маъмурлари Ўрта Осиёда фотографиянинг ривожланишига хайриҳоҳ бўлган бўлсалар-да, хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳаваскор фотографларни қатъий назоратга олиб турганликлари ва ҳатто махсус рухсатномаси бўлмаган фотографларга стратегик муҳим обектлар, чегара ҳудудларида суратга олишларини қатъиян ман этганлиги аниқланган;
Туркистон ўлкасига келган хорижлик фотографлар ва улар томонидан яратилган  албомларда  ХИХ аср охири – ХХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳолат холис кўрсатиб берилганлиги, Ўрта Осиё хонликларини ҳарбий ва илмий жиҳатдан ўрганишга юборилган экспедиция аъзолари ўлканинг стратегик муҳим ва диққатга сазавор жойларини фотосуратга туширганликлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистонда фотография санъати тарихини ўрганиш давомида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан:
фотография фан ва техниканинг ривожланиб бориши билан босқичма-босқич тараққий қилиб борганлиги, ҳар бир даврнинг хусусияти ва жамиятларнинг талаби бўйича ўзгариб борганлиги, Туркистон ўлкасига келган хорижлик фотографлар ва улар томонидан яратилган албомларда ХИХ аср охири – ХХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳолат холис кўрсатилганлиги, Россия империяси ўлкани илмий ўрганишни кучайтиргандан сўнг фотография фаолияти ва вазифаларига катта эътибор қаратганлиги натижасида дастлабки маҳаллий фотографларнинг пайдо бўлганлиги каби натижалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 – 2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 14-сентябрдаги 265-сон далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши мустақиллик шароитида ёшлар маънавиятини шакллантиришда фотографиянинг ролини кўрсатишга хизмат қилган;
Ўзбекистон ҳудудига фотографиянинг кириб келиш бевосита Россия империяси истилоси билан боғлиқ бўлиб, Ўрта Осиё хонликларини ҳарбий ва илмий жиҳатдан ўрганишга юборилган экспедиция аъзолари ўлканинг стратегик муҳим ва диққатга сазовор жойларини фотосуратга туширганликлари, Ўрта Осиё хусусан Ўзбекистондаги тарихий обидаларнинг профессионал ва ҳаваскор фотографлар томонидан суратга туширилиб, улар дастлаб Москва, Санкт-Петербург, кейинроқ Париж ва Вена шаҳарларида ўтказилган халқаро кўргазмаларда намойиш этилиши, европалик фотограф ва тадқиқотчиларни ўлкага қизиқишлари ошишига сабаб бўлганлиги, Россия империяси маъмурлари Ўрта Осиёда фотографиянинг ривожланишига хайрихоҳ бўлган бўлсалар-да, аммо баъзида фотографларни қатъий назоратга олиб турганликлари ва ҳатто махсус рухсатномаси бўлмаган фотографларга стратегик муҳим обектлар, чегара ҳудудларида суратга олишларини қатъиян ман этганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг 2021 – 2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 01-05/08-1980 рақамли далолатномаси). Бу ёш авлодни миллий маданий меросни эъзозлаш руҳида тарбиялашга ҳамда аҳоли маънавий, ахлоқий, маданий даражасини янада оширишга хизмат қилган;
Россия империясининг ўлкада ҳукмронлигининг дастлабки йилларида фотография ишларини ривожлантиришга эътибор бермаганлиги, сақланган фототасвирларда ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт акс этганлиги тўғрисидаги илмий натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” дастурининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 12-октябрдаги 433-545-434-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасидаги фотография санъати тарихи бўйича батафсил маълумотга эга бўлган;
Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги тарихий обидаларнинг профессионал ва ҳаваскор фотографлар томонидан суратга туширилиб, улар дастлаб Москва, Санкт-Петербург, кейинроқ Париж ва Вена шаҳарларида ўтказилган халқаро кўргазмаларда намойиш этилиши, европалик фотограф ва тадқиқотчиларни ўлкага қизиқишлари ошишига сабаб бўлганлиги тўғрисидаги илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг конференция, семинар, давра суҳбатлари, кўргазмалар ҳамда турли ташвиқот-тарғибот тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022-йил 21-октябрдаги 14-07-1832-сон маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар талаба-ёшларнинг Туркистон ўлкасида фаолият олиб борган соҳа фидойилар хизматларини чуқур англашига ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish