Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамова Гулбаҳор Ренатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш асосида ижтимоий муносабатларга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Ped36.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Илмий маслаҳатчи: Сафарова Рохатой Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рўзиева Дилноза Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор, Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда танқидий тафаккурини ривожлантириш асосида ижтимоий муносабатларга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга йўналтирилган стратегияларни аниқлаш ва уларни назарий жиҳатдан асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш ва ижтимоий муносабатларга тайёрлаш имкониятлари ижтимоий ҳолатни холис баҳолаш, интеллектуал салоҳиятни ошириш, ўзаро муносабатлар амалийлигига йўналтирилган замонавий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда стандарт ва ностандарт вазиятларда педагогик муаммоларнинг рационал ечимини топишга устуворлик бериш асосида аниқланган;
ўқувчиларнинг ижтимоий муносабатларда фаол иштирок этиш қобилияти ижодий, танқидий ва мантиқий фикрлаш имкониятларини кузатув натижасида аниқлаш, янги вазиятларга тез мослашиш, мантиқий-асосли хулосалар чиқариш ҳамда глобал ривожланиш талабларига тўғри адаптация бўлиш имкониятларини адекват баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш жараёни ҳамкорликда ижтимоий-ижодий фаолият юритишга устуворлик бериш ҳамда фикрлаш стратегиялари самарадорлигини босқичма-босқич аниқлаш ва танқидий мушоҳада кўникмаларини фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни ижтимоий муносабатларга тайёрлаш мезонлари ижодий фикрлаш жараёнини мақсадли ўрганиш, ўз фикрини асосли ва батафсил ифодалаш, фуқаролик позициясини аниқ белгилаш ҳамда ҳиссиётларни аналитик-таҳлилий хулосалаш ва реал воқеликка адекват мослаштириш  асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш самарадорлиги ҳаётий қарорлар қабул қилиш, далилларни қиёсий текшириш, ижтимоий вазиятларни бошқариш, ўз-ўзини англаш, эмпатия, соғлом муносабат ҳамда мантиқий хулосалар чиқариш ҳамда интеллектуал нутқий баҳс-мунозарада фаоллик кўрсатиш ва низоларни конструктив бартараф этишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш асосида уларни ижтимоий муносабатларга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш ва ижтимоий муносабатларга тайёрлаш имкониятлари ижтимоий ҳолатни холис баҳолаш, интеллектуал салоҳиятни ошириш, ўзаро муносабатлар амалийлигига йўналтирилган замонавий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда стандарт ва ностандарт вазиятларда педагогик муаммоларнинг рационал ечимини топишга устуворлик бериш асосида аниқлашга оид тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 2-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-33 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш асосида уларни ижтимоий муносабатларга тайёрлаш тизими илмий-назарий ёндашувларнинг педагогик имкониятларини таҳлил қилишга эришилган;
ўқувчиларнинг ижтимоий муносабатларда фаол иштирок этиш қобилияти ижодий, танқидий ва мантиқий фикрлаш имкониятларини кузатув натижасида аниқлаш, янги вазиятларга тез мослашиш, мантиқий-асосли хулосалар чиқариш ҳамда глобал ривожланиш талабларига тўғри адаптация бўлиш имкониятларини адекват баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” дарслиги мазмунига сингдирилган сингдирилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 2-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-33 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш асосида уларни ижтимоий муносабатларга тайёрлаш стратегиялари, замонавий технологиялари такомиллаштирилган;
ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш жараёни ҳамкорликда ижтимоий-ижодий фаолият юритишга устуворлик бериш ҳамда фикрлаш стратегиялари самарадорлигини босқичма-босқич аниқлаш ва танқидий мушоҳада кўникмаларини фаоллаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 2-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-33 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш асосида уларни ижтимоий муносабатларга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга шароит яратилган;
ўқувчиларни ижтимоий муносабатларга тайёрлаш мезонлари ижодий фикрлаш жараёнини мақсадли ўрганиш, ўз фикрини асосли ва батафсил ифодалаш, фуқаролик позициясини аниқ белгилаш ҳамда ҳиссиётларни аналитик-таҳлилий хулосалаш ва реал воқеликка адекват мослаштириш  асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 2-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-33 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш асосида уларни ижтимоий муносабатларга тайёрлаш тизими самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш самарадорлиги ҳаётий қарорлар қабул қилиш, далилларни қиёсий текшириш, ижтимоий вазиятларни бошқариш, ўз-ўзини англаш, эмпатия, соғлом муносабат ҳамда мантиқий хулосалар чиқариш ҳамда интеллектуал нутқий баҳс-мунозарада фаоллик кўрсатиш ва низоларни конструктив бартараф этишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 2-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-33 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш имкониятини самарали аниқлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish