Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Акром Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим ташкилоти талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш (немис тили мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3476.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари тафаккур тарзи, нутқнинг ривожланганлиги, ҳаракат суръати, идрок этиш имкониятини ҳисобга ҳисобга олиш ҳамда шахслараро муносабатлар маданиятига тизимли таъсир кўрсатиш даражасини  ва индивидуал ривожланиш параметрларини мақсадли аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш жараёни ташкилий-бошқарув ва ижодий-мулоқот компетенсиясини таълим мақсадларига мос ривожлантириш ҳамда вербал ва новербал мулоқот шаклларининг интеграциялаш имконини берувчи коммуникатив-йўналтирилган инновацион технологияларини фан мазмунига оддийдан мураккабга қараб интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш технологиялари янги маълумотларни мақсадли ва фаол ўзлаштириш, воқелик ҳақидаги янги назарий билимларни даражалаш ҳамда тадқиқотчилик кўникмаларини оддийдан-мураккабга қараб шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги назарий-лингвистик, ижтимоий-маданий, предметли-когнитив омиллар яхлитлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда ўз лойиҳаларини ишлаб чиқиш кўникмасига пропорсионал мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари тафаккур тарзи, нутқнинг ривожланганлиги, ҳаракат суръати, идрок этиш имкониятини ҳисобга ҳисобга олиш ҳамда шахслараро муносабатлар маданиятига тизимли таъсир кўрсатиш даражасини  ва индивидуал ривожланиш параметрларини мақсадли аниқлаштириш асосида  такомиллаштириш бўйича маълумотлар “Деуцч” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университетининг 2022-йил 25-февралдаги 8-сон буйруғига асосан берилган 492 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсиярини ривожлантиришга шароит яратилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш жараёни ташкилий-бошқарув ва ижодий-мулоқот компетенсиясини таълим мақсадларига мос ривожлантириш ҳамда вербал ва новербал мулоқот шаклларининг интеграциялаш имконини берувчи коммуникатив-йўналтирилган инновацион технологияларини фан мазмунига оддийдан мураккабга қараб интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Деуцч” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университетининг 2022-йил 25-февралдаги 8-сон буйруғига асосан берилган 492 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, Олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантиришни рағбатлантиришнинг ташкилий-педагогик шартлари аниқланган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш технологиялари янги маълумотларни мақсадли ва фаол ўзлаштириш, воқелик ҳақидаги янги назарий билимларни даражалаш ҳамда тадқиқотчилик кўникмаларини оддийдан-мураккабга қараб шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Деуцч” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университетининг 2022-йил 25-февралдаги 8-сон буйруғига асосан берилган 492 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш моделининг мазмунини аниқлаш имкони яратилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги назарий-лингвистик, ижтимоий-маданий, предметли-когнитив омиллар яхлитлигини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда ўз лойиҳаларини ишлаб чиқиш кўникмасига пропорсионал мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Деуцч” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университетининг 2022-йил 25-февралдаги 8-сон буйруғига асосан берилган 492 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари тадқиқотчилик кўникмаларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқиш имкони кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish