Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомухамедова Шоира Агзамджан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида дастурлаш тилларини ўқитишнинг методик тизимини блог-технологияси асосида такомиллаштириш”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2932.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ботир Бахтиёр ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида дастурлаш тилларини ўқитишнинг методик тизимини блог-технологияси асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастурлаш тилларини электрон таълим муҳитида ўқитиш жараёнининг интегративлик, динамиклик, диагностик, ҳамкорлик, ижодкорлик хусусиятларини белгилаш орқали талабаларнинг когнитив-ижодий қобилиятлари ва касбий муаммоларини коллаборатив ҳал қилишда танқидий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган блог-технологиясининг таълимий функсиялари такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида дастурлаш тилларини ўқитишга йўналтирилган ўқув блоги онлайн компиляторлар (Реплит, Идеоне), электрон глоссарий (виджет), интерфаол назорат топшириқлари (ЛеарнингАппс, ОнлинеТестПад, Алготиcа), лаборатория иши ва ҳисоботини бошқарувчи (ГооглеФорм) компонентларини асинхрон-функсионал интеграциялаш асосида смарт-блог электрон таълим платформаси такомиллаштирилган;
дастурлаш тилларини электрон таълим муҳитида ўқитиш методикаси ўқитиш жараёнида талабаларнинг мотивациясини геймификация усулига асосланиб ошириш, когнитив-визуал кўникмаларини коучинг негизида ривожлантириш ҳамда алгоритмик фикрлашга босқичма-босқич йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
дастурлаш тилларини блог-технологияси асосида талабаларни дастурлаш қобилиятларини ривожлантириш методикаси самарадорлигини аниқловчи баҳолашнинг дастурловчи-когнитив, дастурловчи-рефлексив, дастурловчи-коллаборатив ва дастурловчи-старт-уп мезонлари ва кўрсаткичлари (паст, ўрта ва юқори баҳолаш даражалари) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида дастурлаш тилларини ўқитишни методик тизимида блог-технологиясидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дастурлаш тилларини электрон таълим муҳитида ўқитиш жараёнининг интегративлик, динамиклик, диагностик, ҳамкорлик, ижодкорлик хусусиятларини белгилаш орқали талабаларнинг когнитив-ижодий қобилиятлари ва касбий муаммоларини коллаборатив ҳал қилишда танқидий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган блог-технологиясининг таълимий функсияларига оид тавсиялар “Алгоритмлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017-йил 24-августдаги 603-сон буйруғи асосида берилган 603-158-сон нашр гувоҳномаси). Натижада дастурлаш тилларини ўқитишни методик тизими такомиллаштирилиб, ўқитиш самарадорлигини ошишига эришилган;
электрон таълим муҳитида дастурлаш тилларини ўқитишга йўналтирилган ўқув блоги онлайн компиляторлар (Реплит, Идеоне), электрон глоссарий (виджет), интерфаол назорат топшириқлари (ЛеарнингАппс, ОнлинеТестПад, Алготиcа), лаборатория иши ва ҳисоботини бошқарувчи (ГооглеФорм) компонентларини асинхрон-функсионал интеграциялаш асосида смарт-блог электрон таълим платформасида ўқитиш бўйича тавсиялар “Дастурлаш тиллари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 2-майдаги 394-сон буйруғи асосида берилган 394-242-сон нашр гувоҳномаси). Натижада блог-технологиясидан самарали фойдаланишниниг методик имкониятлари кенгайтирилган ҳамда электрон таълим платформалари такомиллашган;
дастурлаш тилларини электрон таълим муҳитида ўқитиш жараёнида талабаларнинг мотивациясини геймификация усулига асосланиб ошириш, когнитив-визуал кўникмаларини коучинг негизида ривожлантириш ҳамда алгоритмик фикрлашга босқичма-босқич йўналтириш асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича келтирилган тавсиялар “Алгоритмлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017-йил 24-августдаги 603-сон буйруғи асосида берилган 603-158-сон нашр гувоҳномаси). Натижада дастурлаш тилларини ўқитишни методикаси такомиллаштирилиб, таълим сифати ошган;
дастурлаш тилларини блог-технологияси асосида талабаларни дастурлаш қобилиятларини ривожлантириш методикаси самарадорлигини аниқловчи баҳолашнинг дастурловчи-когнитив, дастурловчи-рефлексив, дастурловчи-коллаборатив ва дастурловчи-старт-уп мезонлари ишлаб чиқилган ва талабаларнинг билимини баҳолаш даражалари аниқланган ҳамда тажриба-синов асосида статистик таҳлил қилиниб, илмий методик тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича таклифлари “Дастурлаш тиллари” номли ўқув қўлланмани шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 2-майдаги 394-сон буйруғи асосида берилган 394-242-сон нашр гувоҳномаси). Натижада дастурлашга оид билим ва компетенсияларни касбий соҳада қўлланилиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish