Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиев Лочин Азаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ауробиндо Гҳош қарашларининг фалсафий антропологияси”, 09.00.03. - Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fal450.
Илмий раҳбар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Жафар Муҳаммадиевич Холмўминов, фалсафа фанлари доктори, доцент; Лола Саъдуллаевна Йўлдошева, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши:назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ауробиндо Гҳош фалсафий антропологиясининг фалсафа тарихидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ауробиндо Гҳош фалсафасидаги коъп миллатли ва турфа динли полиглот жамиятнинг вужудга келиш сабаблари, ички тузулиши, урф-одатлари, анъаналар, оилавий муносабатлар, диний қадриятлар, инсон ва жамият оъртасидаги алоқадорликлар борасидаги ижтимоий-сиёсий қарашлари мажмуи каби аспектлари интеграцияси натижасида шаклланадиган маданиятлараро мулоқот, оъзаро ҳамкорлик контекстида замонавий жамият характерига мослиги асосланган;
Ауробиндо Гҳош фалсафасидаги инсон тақдири масаласи ва оърта аср Шарқ ва Ислом фалсафасидаги қазо ва қадарнинг феноменологик асослари, файласуф қарашларидаги диний-фалсафий тамойилларни рационал таъминловчи диний бағрикенглик ва инсонпарварлик, эзгулик ва жавонмардлик тамойилларининг гуманистик асос сифатида синкретик моҳияти очиб берилган;
Шарқ мутафаккирлари тадқиқотларидаги комил инсон масаласи ҳамда Шри Ауробиндонинг идеал шахс тоъғрисидаги қарашларининг ахлоқий тамоиллари инсон моҳиятини англашнинг интровертив ва экстровертив ёндашувларни акс эттириши “комил инсон” ва “фаровон жамият” ғоясининг мантиқий генезиси эканлиги далилланган;
Янги Оъзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида таълим трансформацияси, «Маърифатли жамият»га эришишга доир ижтимоий, сиёсий ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг тизимли ташкил этиш Гҳош таълим консепсиясидаги синкретик, трансформацион жиҳатларига ҳамоҳанглиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ауробиндо Гҳош фалсафасидаги коъп миллатли ва турфа динли полиглот жамиятнинг вужудга келиш сабаблари, ички тузулиши, урф-одатлари, анъаналар, оилавий муносабатлар, диний қадриятлар, инсон ва жамият оъртасидаги алоқадорликлар борасидаги ижтимоий-сиёсий қарашлари мажмуи каби аспектлари интеграцияси натижасида шаклланадиган маданиятлараро мулоқот, оъзаро ҳамкорлик контекстида замонавий жамият характерига мослигининг таҳлилий хулосаларидан Оъзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Ихтирочи ёшлар», «Келажакка йоъл», «Муносабат» каби коърсатувларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Оъзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2023 йил 13 апрелдаги 03-15-563-сон маълумотномаси). Илмий хулосалар аҳолининг диний ва дунёвий савиясини юксалтириш, хусусан, оъсиб келаётган ёш авлод онгида юксак маданият эгаси ҳақидаги қарашлар шаклланишига самарали таъсир коърсатган;
Ауробиндо Гҳош фалсафасидаги инсон тақдири масаласи ва оърта аср Шарқ ва Ислом фалсафасидаги қазо ва қадарнинг феноменологик асослари, файласуф қарашларидаги диний-фалсафий тамойилларни рационал таъминловчи диний бағрикенглик ва инсонпарварлик, эзгулик ва жавонмардлик тамойилларининг гуманистик асос сифатида синкретик моҳиятининг илмий хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда оътказилган маънавий тарғиботларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 27 апрелдаги 158-сон маълумотномаси). Илмий натижалар халқимиз орасида бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этишга хизмат қилган;
Шарқ мутафаккирлари тадқиқотларидаги комил инсон масаласи ҳамда Шри Ауробиндонинг идеал шахс тоъғрисидаги қарашларининг ахлоқий тамоиллари инсон моҳиятини англашнинг интровертив ва экстровертив ёндашувларни акс эттириши “комил инсон” ва “фаровон жамият” ғоясининг мантиқий генезиси эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 17 апрелдаги 4-13-21-1093-сон маълумотномаси). Илмий хулосаларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал ва илмий салоҳиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларига ижобий таъсир кўрсатган;
Янги Оъзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида таълим трансформацияси, «Маърифатли жамият»га эришишга доир ижтимоий, сиёсий ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг тизимли ташкил этиш Гҳош таълим консепсиясидаги синкретик, трансформацион жиҳатларининг ҳамоҳанглигига оид илмий тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган «Шарқ фалсафаси ва маданияти тарихи» номли оъқув қоълланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 02/01-01-69-сон маълумотномаси). Натижалар оъқув қоълланманинг «Қадимги Шарқ халқлари маданияти», «Қадимги Шарқда асотир тасаввурлар ва фалсафий билимларнинг пайдо боълиши», «Марказий Осиёда буддавийлик диний - фалсафий таълимоти» номли мавзуларини янги илмий фактик маълумотлар билан бойитган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish