Sayt test rejimida ishlamoqda

Шербобоев Мухриддинжон Азиммурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Карл Поппер ижодида илмий билиш мантиғи масаласи”, 09.00.03 - Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal531.
Илмий раҳбар: Файзиходжаева Дилбар Иргашевна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исақова Замирахон Рухитдиновна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университеи.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Карл Поппернинг илмий билиш мантиғига оид таълимотининг назарий ва амалий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий билишда Карл Поппернинг верификация ва фалсификация тамойилларига асосланган эпистемологик ғоялар консепсияси бошқа олимлар ғояларидан когнитив асосларига кўра ижтимоий- маданий ва фалсафий-методологик жиҳатлари билан фарқланиши очиб берилган;
мутафаккирнинг метафизик консепсиясидаги танқидий рационализм методини қўллаш замонавий илм-фан модернизациясини тезлашишига ҳамда инновацион ғоялар билан бойишига хизмат қилганлиги асосланган;
эпистемологик таълимотда Карл Поппернинг антикумилятив позицияга эга бўлган креатив тафаккурни шакллантириш ҳамда янги билимлар чинлигини танқидий синаш усули конструктив - эвристик фан истиқболида консептуал методологик асос бўлганлиги аниқланган;
инсон билимларининг чинлик мезонини ва тараққиёт йўналишларини аниқлашда Карл Поппернинг илмий рационаллик тўғрисидаги инновацион қарашлари ҳамда фалсификасия методининг фан тараққиётига эпистемологик ва когнитив таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Карл Поппер ижодида илмий билиш мантиғи масаласига оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
илмий билишда Карл Поппернинг верификация ва фалсификация тамойилларига асосланган эпистемологик ғоялар консепсияси бошқа олимлар ғояларидан когнитив асосларига кўра ижтимоий- маданий ва фалсафий- методологик жиҳатлари билан фарқланишига оид илмий янгиликлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021- йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи билан тасдиқланган 538-803-рақамли гувоҳномага мувофиқ нашр этилган “Фалсафа” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022- йил 25-октябрдаги 02/01-01-57-сон маълумотномаси). Илмий натижалар талабаларда ижтимоий муносабатлар, тарихий давр ҳамда фалсафий ғояларнинг инсон онгига таъсири ва илмий билимлар тараққиёти борасидаги қарашларни шаклланишига хизмат қилган;
мутафаккирнинг метафизик консепсиясидаги танқидий рационализм методини қўллаш замонавий илм-фан модернизациясини тезлашишига ҳамда инновацион ғоялар билан бойишига хизмат қилганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Кенгашининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2023-йил 07- апрелдаги 04-13/291-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар креатив тафаккур, танқидий рационализм ҳамда соғлом тафаккурли инсонни шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг маънавий-маърифий тадбирларининг самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
эпистемологик таълимотда Карл Поппернинг антикумилятив позицияга эга бўлган креатив тафаккурни шакллантириш ҳамда янги билимлар чинлигини танқидий синаш усули конструктив - эвристик фан истиқболида консептуал методологик асос бўлганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йилда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022- йил 24-ноябрдаги 42-329-47-сон маълумотномаси). Диссертациянинг илмий натижалари телетомошабинларда К.Поппернинг антикумилятив позицияга эга бўлган эпистемологик таълимотида креатив тафаккурни шакллантириш ҳамда янги билимлар чинлигини танқидий синаш усули фан истиқболида методологик асос бўлганлиги тўғрисида билимлар шаклланишига хизмат қилган;
инсон билимларининг чинлик мезонини ва тараққиёт йўналишларини аниқлашда Карл Поппернинг илмий рационаллик тўғрисидаги инновацион қарашлари ҳамда фалсификасия методининг фан тараққиётига эпистемологик ва когнитив таъсирига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Президент мактаблари, Ижод мактабларида ўтказилган “Маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш” ва “Ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланишнинг артпедагогик асосларини тадқиқ қилиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023- йил 13- февралдаги 45-сон маълумотномаси). Илмий натижалар янги Ўзбекистонда илмий рационаллик орқали ёшлар маънавий оламини бойишига ҳамда умуминсоний ва демократик қадриятларни жонлантиришга тааллуқли таклиф ва хулосалардан фойдаланиб, янги маънавий қадриятлар тизими юзага келишини таҳлил қилишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish