Sayt test rejimida ishlamoqda

Маманов Жамолиддин Абдурахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар маънавий маданиятини шакллантиришда миллий менталитетнинг ўрни”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Fal192.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Насиба Бўрановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларнинг маънавий маданиятини шакллантиришга таъсир этувчи микро ва макро муҳитнинг миллий менталитет билан мутаносиблигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларнинг маънавий маданиятида шахсий фуқаролик позициясини шакллантиришга макро ва микро муҳитнинг иккиёқлама таъсири натижасида ўз ўзини англаши, уларнинг ижтимоий фаоллиги, мақсадли фаолиятини ташкил этиш, ҳаётнинг маъносини билиши ва миллий менталитетида оптимистик ёки пессимистик руҳни акс эттириши асосланган;
Ўзбекистон таълим тизимининг барча босқичларида ўзбек миллий менталитетидаги глобаллашув таъсирида ахборот истеъмоли билан боғлиқ салбий ва бағрикенглик, меҳмондўстлик, ҳамжиҳатлик каби ижобий хусусиятлар ёшлар маънавий маданиятига икки томонлама таъсирини асослаш орқали уларда шахсий позицияни шакллантириш лозимлиги исботланган;
маълум географик муҳит шароитида шаклланган ишлаб чиқариш усули миллий менталитет воситасида маънавий маданият, шунингдек, миллий ғоя, оила, маҳалла орқали миллий менталитет трансформацияси натижасида ишлаб чиқариш усулининг ўзгаришига прагматик жиҳатдан таъсири очиб берилган;
ёшларда миллий идентикликни сақлаш, оптимистик руҳни юксалтириш ва уларни турли зарарли таъсирлардан асрашнинг зурурияти ҳамда маданий соҳада фаолият кўрсатаётган ва маънавий меросимизга ҳурмат руҳини шакллантираётган ёшларни қўллаб-қувватлашнинг глобаллашув шароитидаги анъанавий ва инновацион усуллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар маънавий маданиятини шакллантиришда миллий менталитетнинг ўрнини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ёшларнинг маънавий маданиятида шахсий фуқаролик позициясини шакллантиришга макро ва микро муҳитнинг иккиёқлама таъсири натижасида ўз ўзини англаши, уларнинг ижтимоий фаоллиги, мақсадли фаолиятини ташкил этиш, ҳаётнинг маъносини билиши ва миллий менталитетида оптимистик ёки пессимистик руҳни акс эттиришига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Спорт” телеканалининг “Спорт вақти” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Спорт” телеканалининг 2023-йил
28-мартдаги 01-02-206-сон маълумотномаси). Натижалар “Спорт вақти” кўрсатувининг ёшлар маънавий тарбиясига берадиган ижобий таъсири ошган;
Ўзбекистон таълим тизимининг барча босқичларида ўзбек миллий менталитетидаги глобаллашув таъсирида ахборот истеъмоли билан боғлиқ салбий ва бағрикенглик, меҳмондўстлик, ҳамжиҳатлик каби ижобий хусусиятлар ёшлар маънавий маданиятига икки томонлама таъсирини асослаш орқали уларда шахсий позицияни шакллантириш лозимлиги борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2021-йил режасининг 5-боб,
34-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 11-апрелдаги 108-сон маълумотномаси). Натижалар маънавият ва маърифат марказининг вилоят ва туман бўлимларида ёшларнинг турли мусобақаларни ташкил этиш ва уларнинг билимлардан фойдаланиш малакаларини шакллантиришга хизмат қилган;
маълум географик муҳит шароитида шаклланган ишлаб чиқариш усули миллий менталитет воситасида маънавий маданият, шунингдек, миллий ғоя, оила, маҳалла орқали миллий менталитет трансформацияси натижасида ишлаб чиқариш усулининг ўзгаришига прагматик жиҳатдан таъсир этишига оид амалий таклифлардан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети бакалавр босқичи талабаларига «Фалсафа», «Спорт сосиологияси» фанларини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 1-июлдаги 03-12-02/3479-сон маълумотномаси). Натижалар талаба ёшларнинг фанларни ўзлаштириш ва эгалланган билимлардан ижтимоий ҳаётда фойдаланиш малакаларини шаклланишига хизмат қилган.
ёшларда миллий идентикликни сақлаш, оптимистик руҳни юксалтириш ва уларни турли зарарли таъсирлардан асрашнинг зурурияти ҳамда маданий соҳада фаолият кўрсатаётган ва маънавий меросимизга ҳурмат руҳини шакллантираётган ёшларни қўллаб-қувватлашнинг глобаллашув шароитидаги анъанавий ва инновацион усуллари оид илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг  ёшларнинг маънавий-маданий онгини ошириш бўйича лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 27-мартдаги 4-13-21-765-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг маънавий маданиятида миллий менталитетнинг ўзига хос хусусиятларининг намоён бўлиши ва уларда даҳлдорлик туйғусининг шаклланишига хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish