Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Акмал Шарофовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Жамият ҳаёти виртуаллашувида миллий стратегик ёндашув методологияси”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal544.
Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Туленова Карима Жандоровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Султанова Гулноза Собировна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият ҳаёти виртуаллашувида миллий стратегик ёндашув методологиясини фалсафий-консептуал очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуал жамият шароитида вакиллик демократиясидан тўғридан тўғри электрон демократия моделига ўтиш жараёнининг самарадорлигини белгиловчи омил ҳокимият вакилларининг жамоатчилик назоратига асосланмаган фаолиятидан ҳимояланиш, амалга оширилаётган давлат сиёсатининг аҳоли реал манфаатларига мослаштириш функсияларини бажариши асосланган;
давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда рақамли технологиялар орқали ижтимоий-сиёсий регуляциясини оптималлаштиришни назарда тутувчи жамият ҳаёти виртуаллашувининг шарқона моделидан фарқли равишда Ўзбекистонда аҳолига қулай давлат хизматлари кўрсатиш, давлат ҳокимяти органларининг  ҳисобдорлигини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқароларнинг бевосита сиёсий иштирокини юксалтириш халқ манфаатларини юзага чиқариш нуқтайи назаридан айни трансформация жараёнининг стратегик йўналишлари эканлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган тараққиёт дастурларининг амал қилиш хусусиятига кўра ўзбек жамиятининг виртуал жамиятга трансформациялашув жараёни хронологик жиҳатдан шартли равишда 4 босқичда (1-босқич 1991-2002-йиллар, 2-босқич 2002-2010-йиллар, 3-босқич 2013-2020-йиллар, 4-босқич 2020-2030-йиллар) кечганлиги онто-гносеологик нуқтайи назардан асосланган;
“Шаффофлик” ва “Очиқлик” тушунчаларини аксар ҳолларда ўзаро айнанлаштириладиган саноатлашган жамиятдан фарқли равишда виртуал жамиятда шаффофлик имманент характер касб этганлиги туфайли ташкилотнинг ички хусусияти, очиқлик кўпёқлама мулоқотни тақозолош хусусияти боис фуқаролик жамияти билан муносабатларни англатувчи категориялар эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият ҳаёти виртуаллашувида миллий стратегик ёндашув методологиясини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
виртуал жамият шароитида вакиллик демократиясидан тўғридан тўғри электрон демократия моделига ўтиш жараёнининг самарадорлигини белгиловчи омил бўлиб унинг бир томондан, ҳокимият вакилларининг ўзбошимчаликка асосланган фаолиятидан ҳимояланиш, бошқа томондан эса, амалга оширилаётган давлат сиёсатнинг аҳоли реал манфаатларига мослаштириш функсияларини бажаришига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаш ижория қўмитасининг 2023-йил 14-мартдаги 01-27/75-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши партия ходимлари учун ўқув-семинарлар ўтказишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
давлат бошқарувини осонлаштириш ҳамда рақамли технологиялар орқали ижтимоий-сиёсий регуляциясини оптималлаштиришни назарда тутувчи жамият ҳаёти виртуаллашувининг шарқона моделидан фарқли равишда Ўзбекистонда аҳолига қулай давлат хизматлари кўрсатиш, давлат ҳокимяти органларининг ҳисобдорлигини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқароларнинг бевосита сиёсий иштирокини юксалтириш айни трансформация жараёнининг стратегик йўналишлари эканлигига оид хулоса ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Аҳолининг Интернетдаги жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтиришга оид чора тадбирлар” 27-банди Марказнинг расмий www.манавият.уз веб-сайтида маънавият, маърифат, маданият, санъат, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини ошириш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга оид соҳалар бўйича онлайн викториналар ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 01-мартдаги 02-22/163-сон маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда жамият ҳаёти виртуаллашувида миллий стратегик ёндашув методологиясини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбек жамиятининг виртуал жамиятга трансформациялашув жараёни хронологик жиҳатдан шартли равишда 4 босқичда кечганлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2022-йилнинг сентябр, октябр ойларида эфирга узатилган “Очиқ дарс”, “Тадқиқот” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 22-февралдаги 02-06-292-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши телетомошабинларга ўзбек жамиятининг виртуал жамиятга трансформациялашув жараёнларига оид билим ва кўникмаларни бойитишга хизмат қилган;
“Шаффофлик” ва “очиқлик” тушунчаларини аксар ҳолларда ўзаро айнанлаштириладиган саноатлашган жамиятдан фарқли равишда виртуал жамиятда шаффофлик ташкилотнинг ички хусусияти, очиқлик эса, фуқаролик жамияти билан муносабатларни англатувчи категориялар эканлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Экологик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш сиёсий чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2021-йил 16-июнда қабул қилинган ПФ-6247-сон “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2022-йил 20-апрелда 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш нуқтайи назардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-113 сон “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонлари ва шу каби қонун ҳужжатларида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2023-йил 14-мартдаги 01/17-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон экологик партияси фаолиятида фойдаланилиши республикамизда кечаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ўзгаришлар билан боғлиқ жиҳатларини кенг аҳоли қатламига, айниқса, ёшларга чуқурроқ тушунтириш ва бу борадаги олиб борилаётган ишларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish