Sayt test rejimida ishlamoqda

Иботова Насиба Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иброҳим Мўминов илмий-фалсафий меросининг умуминсоний аҳамияти”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal890.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юнусова Гуландом Самиевна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонетларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хандамова Маърифат Акрамовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иброҳим Мўминов маънавий меросининг ижтимоий-сиёсий, фалсафий қарашлар тараққиётидаги ўрни ва умумбашарий аҳамиятини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иброҳим Мўминов туғилиб-ўсган, вояга етган зиёлилар муҳити давр контекстида ўрганилиб, аллома дунёқарашининг шаклланишида Аҳмад Донишнинг роли катта эканлиги аргументлаш асосида исботланган ҳамда шахс ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатлар тизимини тартибга солишда академик олимнинг ижтимоий-фалсафий, ахлоқий қарашлари умуминсоний характерга эгалиги аниқланган;
Иброҳим Мўминовнинг илмий-фалсафий меросида Мирзо Абдулқодир Бедил ва Абу Райҳон Беруний ижодининг умуместетик ва фан ҳодисаси сифатида ўзбек фалсафасидаги аҳамияти асосланган;
Иброҳим Мўминов маънавий меросида илгари сурилган ижтимоий фаоллик, миллий ўзликни англаш, тарих ҳақиқати каби гуманистик ғоялари Амир Темур шахсияти ва Али Қушчи илмий мероси мисолида ёш авлоднинг маънавий дунёқарашини янада ривожлантиришга қаратилганлиги мантиқий асосланган;
Иброҳим Мўминовнинг маънавий-ахлоқий, илмий-тарбиявий, ижтимоий-фалсафий, сиёсий қарашлари замонавий таълим-тарбияни шакллантиришда конструктив, яъни самаравий ва ўзаро уйғунлаштирувчи муҳим омил эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иброҳим Мўминов илмий-фалсафий меросининг умуминсоний аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
Иброҳим Мўминов туғилиб-ўсган, вояга етган зиёлилар муҳити давр контекстида ўрганилиб, аллома дунёқарашининг шаклланишида Аҳмад Донишнинг роли катта эканлиги аргументлаш асосида исботланган ҳамда шахс ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатлар тизимини тартибга солишда академик олимнинг ижтимоий-фалсафий, ахлоқий қарашлари умуминсоний характерга эгалигига доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг ёшларнинг аждодлар меросини ўрганиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир тадбирларида, хусусан, мунтазам ўтказилиб келинаётган “Заковат” ва “Мунозара” каби интеллектуал ўйинларининг саволларини ҳамда кўрик-танлов, лойиҳа ва тарғибот тадбирлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 17-мартдаги 3-13-21-692-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган ёшларни тарбиялаш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятларини ривожлантириш, нотиқлик маҳоратини янада шакллантиришга хизмат қилган;
Иброҳим Мўминовнинг илмий-фалсафий меросида Мирзо Абдулқодир Бедил ва Абу Райҳон Беруний ижодининг умуместетик ва фан ҳодисаси сифатида ўзбек фалсафасида биринчи марта илмий аҳамиятига оид илмий-назарий фикр-мулоҳазалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан 2020-2022-йилларда имом-хатиблар учун ташкил этилган малака ошириш курсларининг ислом тарихи, бағрикенглик ва унинг динлардаги моҳияти каби мавзуларда ўқув машғулотлари материаллари мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 26-январдаги 02/37-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги даврда юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларни ўзида ифода этган манбаларни тизимли асосда тадқиқ этиш, ёшларнинг руҳий-маънавий муҳит ва бетакрор мерос асосида билим ва тажриба, касб малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, каталоглар, албомлар, илмий-методик манбалар базасини бойитишга хизмат қилган;
Иброҳим Мўминов маънавий меросида илгари сурилган ижтимоий фаоллик, миллий ўзликни англаш, тарих ҳақиқати каби гуманистик ғоялари Амир Темур шахсияти ва Али Қушчи илмий мероси мисолида ёш авлоднинг маънавий дунёқарашини янада ривожлантиришга қаратилганлигига доир янгиликлар ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-ФИ-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 йй) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 7-апрелдаги 159/1-сон маълумотномаси). Натижада, Иброҳим Мўминовнинг фалсафий қарашларида ислоҳотчилик ғояларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти ва ижтимоий ҳаётда ёш авлод камолотига бўлган муносабат натижалари фалсафий нуқтайи назардан ривожлантиришга хизмат қилган;
Иброҳим Мўминовнинг маънавий-ахлоқий, илмий-тарбиявий, ижтимоий-фалсафий, сиёсий қарашлари замонавий таълим-тарбияни шакллантиришда конструктив, яъни самаравий ва ўзаро уйғунлаштирувчи муҳим омил эканлигига оид таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йилда эфирга узатилган “Ассалом, Бухоро”, “Ёнимиздагилар”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари ҳамда “Қадриятлар – қадим бешиги” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-мартдаги 02-09-64-сон маълумотномаси). Натижада, Иброҳим Мўминов маънавий меросида илгари сурилган ижтимоий фаоллик, миллий ўзликни англаш, тарих ҳақиқати каби гуманистик ғоялар, Амир Темур шахсияти ва Али Қушчи илмий мероси мисолида ёш авлоднинг маънавий дунёқарашини янада ривожлантиришга қаратилганлиги тўғрисидаги илмий фикрлар телекўрсатувлар ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувларнинг илмий оммабоплиги таъминланишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish