Sayt test rejimida ishlamoqda

Кличев Ойбек Абдурасуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. “Дипломатик муносабатларга доир материаллар: Россия империяси ва Бухоро амирлиги ўртасидаги элчилик қабуллари тарихини ўрганиш манбаси (1867–1917 йй.)”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Tar130.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Илмий консулътант:  Тўраев Ҳалим Ҳожиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтиёр Эргашевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Аминов Бобир Бомурадович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Мухамедов Шуҳрат Бахронович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дипломатик муносабатларга доир материалларнинг Россия империяси ва Бухоро амирлиги ўртасидаги элчилик қабуллари тарихини ўрганишдаги манбавий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро амири номидан Санкт-Петербург ва Москвага амирлик амалдорлари Мулло Бердиқул қоровулбеги, Эшонхўжа, Нажмиддинхўжа судур, Мирзо Шамсиддин, Мулло Яҳёхўжа ҳамда Муҳаммад Носир мирохўр, Мирзо Насрулло, Остонақул ибн Аббос-бий, Жонмирзо-бий, Остонақул ибн Муҳаммадшариф ва амир хонадони вакиллари Саййид Мир Абдулфаттоҳ, Саййид Мир Нажмиддин, Саййид Мир Мансур, Саййид Мир Абдулаҳад, Тошкентга эса ҳудуд беклари Раҳматуллоҳ тўқсоба, Ҳайдарқул додҳоҳ, Низомиддинхўжа додҳоҳ, Иброҳимхўжа тўқсобанинг элчи сифатида юборилгани, уларнинг биографияси, элчилик мақсади ташриф саналари хронологик изчилликда асосланган;
Россия империяси Ташқи ишлар вазирлиги, Туркистон генерал-губернаторлиги ва Бухоро амирлигидаги ташқи дипломатик муносабатлар олиб боришга масъул девонхона ходимларининг ўрни ва ҳукуматлараро мактубларни тайёрлаш амалиёти, жумладан, мактубларни расмийлаштириш, таржима ва тасдиқлаш, юбориш тартиби далилланган;
Бухоро амири, Россия императори ҳамда Туркистон генерал-губернатори мактубларининг палеографик хусусиятлари - қўлёзма материали, формати, ёзув тури ўрганилган ва уларнинг шартли формуляри шакллантирилган.Элчилик қабулларига доир материалларда амирлик элчилари Мусобек мирохўр, Муҳаммад Абулқосим-бий додхоҳ, Саййид Мир Абдулфаттоҳ, Мирзо Насрулло мирохўрнинг муҳрлари ҳамда Туркистон генерал-губернаторлиги девонхонаси ходимлари К.А.Несторовский, К.В.Струве, А.Жданов, Н.В.Чариков, Ш.Иброҳимовнинг шарқона шакл ва мазмунга эга муҳрлари мавжудлиги аниқланиб, уларнинг сфрагистик тавсифи, яъни муҳрнинг геометрик шакли, диаметри ва ёзуви амалга оширилган;
даврий матбуот маълумотлари ва архив ҳужжатлари амирлик вакилларининг Россия империясидаги олий қабул тадбирларининг репрезентациясини, Бухоро амирлигига ташриф буюрган миссия аъзолари фаолиятига доир материаллар эса амир қабуллари жараёнини назарий реконструксиясини амалга оширишда муҳим манбавий аҳамият касб этиши асосланган;
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси музейларидаги дипломатик тортиқ намуналарига доир ашёларнинг тарихий манбавий аҳамияти ҳамда уларнинг совға алмашинув тартибларига оид тасаввур, билим ва илмий хулосаларни шакллантиришдаги ўрни асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дипломатик муносабатларга доир материалларнинг 1867‒1917-йилларда Россия империяси ва Бухоро амирлиги ўртасидаги элчилик қабуллари тарихини ўрганиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий янгиликлар ва таклифлар асосида:
Бухоро амири номидан Санкт-Петербург ва Москвага амирлик амалдорлари Мулло Бердиқул қоровулбеги, Эшонхўжа, Нажмиддинхўжа судур, Мирзо Шамсиддин, Мулло Яҳёхўжа ҳамда Муҳаммад Носир мирохўр, Мирзо Насрулло, Остонақул ибн Аббос-бий, Жонмирзо-бий, Остонақул ибн Муҳаммадшариф ва амир хонадони вакиллари Саййид Мир Абдулфаттоҳ, Саййид Мир Нажмиддин, Саййид Мир Мансур, Саййид Мир Абдулаҳад, Тошкентга эса ҳудуд беклари Раҳматуллоҳ тўқсоба, Ҳайдарқул додҳоҳ, Низомиддинхўжа додҳоҳ, Иброҳимхўжа тўқсобанинг элчи сифатида юборилгани, уларнинг биографияси, элчилик мақсади ташриф саналарининг хронологиясига оид илмий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган И1-ФА-Г003 ИЗ-2015-0907175446-рақамли “Ўзбекистонда элчилик хизмати тарихидан лавҳалар” инновацион лойиҳаси доирасида чоп этилган “Ўзбекистонда элчилик хизмати тарихидан лавҳалар” китобининг “Бухоро амирлигида элчилик хизмати” қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021-йил 4-ноябрдаги 3/1255-3034-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро амирлигида элчилик хизмати тизими, бунга масъул амалдорлар, элчилар қабулини ташкил этишда маҳаллий мавжуд анъаналар ва бу жараёнда жорий этилган ўзгаришлар, ўзбек давлатчилигининг ажралмас қисми бўлган элчилик қабуллари тарихига оид масалаларни янада кенгроқ ўрганишга хизмат қилган;
Россия империяси Ташқи ишлар вазирлиги, Туркистон генерал-губернаторлиги ва Бухоро амирлигидаги ташқи дипломатик муносабатлар олиб боришга масъул девонхона ходимларининг ўрни ва ҳукуматлараро мактубларни тайёрлаш амалиёти, жумладан, мактубларни расмийлаштириш, таржима ва тасдиқлаш, юбориш тартиби архив материалларига оид илмий хулосалар ва янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган ОТ А1-128 “ВИИ-ХИХ аср биринчи ярми ўзбек давлатчилиги тизимида даргоҳ ва девонлар фаолияти тарихидан” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида чоп этилган “ВИИ-ХИХ аср биринчи ярми Ўзбек давлатчилиги тизимида даргоҳ ва девонлар фаолияти тарихидан” китобининг “Бухоро амирлигидаги девонхона муассасаларининг фаолияти” қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021-йил 4-ноябрдаги 3/1255-3034-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро амирлигидаги девонхоналар фаолияти, хусусан ташқи дипломатик муносабатлар олиб боришда девонхона ходимлари - мунший, мирзабоши, таржимон мирзоларнинг ўрни, ҳукуматлараро мактубларни тайёрлаш амалиёти, ўзбек давлатчилиги, дипломатияси тарихини ёритишга хизмат қилган;
Бухоро амири, Россия императори ҳамда Туркистон генерал-губернатори мактубларининг палеографик хусусиятлари - қўлёзма материали, формати, ёзув тури ўрганилган ва уларнинг шартли формуляри шакллантирилган. Элчилик қабулларига доир материалларда амирлик элчилари Мусобек мирохўр, Муҳаммад Абулқосим-бий додхоҳ, Саййид Мир Абдулфаттоҳ, Мирзо Насрулло мирохўрнинг муҳрлари ҳамда Туркистон генерал-губернаторлиги девонхонаси ходимлари К.А.Несторовский, К.В.Струве, А.Жданов, Н.В.Чариков, Ш.Иброҳимовнинг шарқона шакл ва мазмунга эга муҳрлари мавжудлиги аниқланиб, уларнинг сфрагистик тавсифи, яъни муҳрнинг геометрик шакли, диаметри ва ёзуви амалга оширилганлигига оид илмий хулоса ва умумлашмалардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида, жумладан “Бухоро хонлиги/амирлиги тарихи” экспозициясининг доимий кўргазмасини ҳамда “100 йил. Бухоро амирлиги ва унинг тугатилиши” кўргазмаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 5-ноябрдаги 03-46/10113-сон маълумотномаси). Натижада, музейга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий сайёҳларда Бухоро амирлигининг элчилик муносабатлари тарихини ёритишга ҳамда гид-экскурсаводлар фаолиятини зарурий, янги, илмий асосланган маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
даврий матбуот маълумотлари ва архив ҳужжатлари амирлик вакилларининг Россия империясидаги олий қабул тадбирларининг репрезентациясини, Бухоро амирлигига ташриф буюрган миссия аъзолари фаолиятига доир материаллар эса амир қабуллари жараёнини назарий реконструксиясини амалга оширишда муҳим манбавий аҳамият касб этишига доир илмий янгиликлар ва таклифлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 24 июн 2021 йилда эфирга узатилган “Тарихий савол” ҳамда 2021 йилнинг 8 ва15 июлдаги “Очиқ дарс” туркум кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2021-йил 30-сентябрдаги 01-13-1543-сон ҳамда 2021-йил 18-октябрдаги 40-40-1643-сон маълумотномаси). Натижада, дипломатик муносабатларга доир материалларнинг таҳлили асосида Бухоро амирлиги номидан Россия императори қабулига ташриф буюрган элчиларнинг қабул қилиниш жараёнининг назарий реконструксияси илк маротаба омма эътиборига ҳавола этилган;
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси музейларидаги дипломатик тортиқ намуналарига доир ашёларнинг тарихий манбавий аҳамияти ҳамда уларнинг совға алмашинув тартибларига оид тасаввур, билим ва илмий хулосаларни шакллантиришдаги ўрнига доир илмий хулосалардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида, жумладан уч (ўзбек, инглиз, рус) тилда “Россия - Бухоро муносабатларидаги совға буюмлар каталоги” номли илмий нашр чоп этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 5-ноябрдаги 03-46/10113-сон маълумотномаси). Натижада, каталог музейшунослар, илмий ходимлар, экскурсоводлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга ҳамда дипломатик тортиқлар хусусида тасаввур ва тушунчаларининг бойишига хизмат қилган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish