Sayt test rejimida ishlamoqda

Муртозаев Шаҳобиддин Бахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шиҳобиддин Суҳравардийнинг “Авориф ул-маориф” (“Маърифатни англаганлар”) асари ва унинг гносеологик таълимоти”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fal236.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ҳусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонетларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Саматов Хуршид Ўлмасжонович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шиҳобиддин Суҳравардийнинг “Авориф ул-маориф” асаридаги гносеологик қарашларнинг фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шиҳобиддин Суҳравардий меросининг ХИИ-ХИИИ аср диний-фалсафий фикрлар ривожидаги етакчилик ўрни унинг “Авориф ул-маориф” асаридаги ирфоний қарашларининг “мўтадил гносеологик консепсия”лар билан ўзаро таъсирда бўлганлигида эканлиги мантиқий далилланган;
“Рашфун-насоиҳ ал-ийманийя ва кашфул-фазоиҳ ал-юнанийя” асаридаги Арасту перипатетизми танқиди, Яратувчи, инсон, табиат ва жамият муносабатларининг ўзаро алоқадорлиги ҳамда таъсири хусусидаги қарашлари диний ва фалсафий дунёқарашнинг “квентессенсияси” эканлиги очиб берилган;
Шиҳобиддин Суҳравардийнинг “Авориф ул-маориф” асарида илгари сурилган ақл ва руҳ уйғунлиги, қалб, нафс поклиги, ботиний ибодат орқали эришиладиган “яқин илми”, “ладуний илм”, “ориф” (гностик)нинг ирфоний салоҳиятини ошириш воситаси эканлиги асосланган;
радикализм ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурати Суҳравардий “Авориф ул-маъориф” асаридаги “аносири арбъа” (тўрт унсур) ва маърифатни англашга ундовчи мезонлар (зоҳирий ва ботиний илм уйғунлиги, мукошафат, ирфон) асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шиҳобиддин Суҳравардийнинг “Авориф ул-маориф” асаридаги гносеологик таълимотнинг фалсафий асосларини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
Шиҳобиддин Суҳравардий меросининг ХИИ-ХИИИ аср диний-фалсафий фикрлар ривожидаги етакчилик ўрни унинг “Авориф ул-маориф” асаридаги ирфоний қарашларининг “мўтадил гносеологик консепсия”лар билан ўзаро таъсирда бўлганлигида эканлигига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сон “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” (2017-2020 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 25 майдаги 04/11-3182-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида нашр этилган ишларнинг мазмунан бойишига, тасаввуф тариқатлари ва таълимотларида илгари сурилган ирфоний қарашларнинг йўналишларига доир умумметодологик ёндашувларни тизимлаштиришга хизмат қилган;
 “Рашфун-насоиҳ ал-ийманийя ва кашфул-фазоиҳ ал-юнанийя” асаридаги Арасту перипатетизми танқиди, Яратувчи, инсон, табиат ва жамият муносабатларининг ўзаро алоқадорлиги ҳамда таъсири хусусидаги қарашлари диний ва фалсафий дунёқарашнинг “квентессенсияси” эканлигига доир илмий янгилик ҳамда хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртма асосида тайёрланган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” энциклопедик китобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 26 майдаги 02/248-сон маълумотномаси). Натижада, энциклопедия мавзуларини янада бойитишда ҳамда ёшлар тарбиясига оид соғлом эътиқод, юксак маънавият, ирфоний тафаккур, комил инсонни тарбиялаш каби ғояларни такомиллашувига хизмат қилган;
Шиҳобиддин Суҳравардийнинг “Авориф ул-маориф” асарида илгари сурилган ақл ва руҳ уйғунлиги, қалб, нафс поклиги, ботиний ибодат орқали эришиладиган “яқин илми”, “ладуний илм”, “ориф” (гностик)нинг ирфоний салоҳиятини ошириш воситаси эканлигига доир хулоса ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йииларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самародорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора тадбирлар дастурининг ВИ. “Халқимизнинг тарихий меъроси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” юзасидан “Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!” шиори остида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 25 майдаги 203-сон маълумотномаси). Натижада, фалсафа, дунё динларини қиёсий ўрганиш, маънавиятшунослик, ахлоқшунослик каби фанларни ўқитиш жараёнида фойдаланиш бўйича илмий хулосалар ишлаб чиқишга, ёшларда ахлоқий тарбияни ривожлантириш ҳамда тажовузкор радикал ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
радикализм ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурати Суҳравардий “Авориф ул-маъориф” асаридаги “аносири арбъа” (тўрт унсур) ва маърифатни англашга ундовчи мезонлар (зоҳирий ва ботиний илм уйғунлиги, мукошафат, ирфон) асосида исботланганлигига доир илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-2023 йилларда эфирга узатилган “Ассалом, Бухоро”, “Ёшлар вақти”, “Нажот билимда”, “Замондош” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда ва тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб боришда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 23-майдаги 02-09-135-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни баркамол, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтиришга, телетомошабинлар ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олишга, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитишга ва мафкуравий иммунитетини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish