Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Саиджон Саноевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон халқининг миллий юксалишида адолатпарварликни қарор топтиришнинг ижтимоий қонуниятлари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 –Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fal816.
Илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шарипов Абдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонетларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бекмуродова Гулшод Ҳайитовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий юксалиш шароитида адолатпарварликни қарор топтириш қонуниятларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адолатпарварликка оид консепсияларнинг ижтимоий муносабатларни ташкил этиш, манфаатларни ҳимоя қилиш ва мувозанатни таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоялаш, ғоя ва мафкурага оид ижтимоий-фалсафий хусусиятлари, қонун устуворлиги, ижтимоий тақсимот, эркинлик, таълим, саломатлик, маданий ривожланиш каби механизмлари ва замонавий жамиятда тенг имконият, эҳтиёж, ижтимоий кафолат, мутаносиблик, рағбатлантириш каби намоён бўлиш меъёрлари очиб берилган;
Шарқ ва Ғарб ижтимоий-маънавий меросида адолат ва адолатпарварликка оид ғоя ва қарашларнинг демократик плюрализм ва якдиллик, социум манфаатлари ва умумсивилизациявий қадриятлар устуворлигига оид назарий-методологик аҳамияти, инсон ҳаётида субординацион ва иерархик, бошқарувда ахлоқий-маънавий меъёрларга риоя этиш ва консенсусга эришув каби намоён бўлиш хусусиятлари ҳамда спиритуалистик, историсизм, рационалистик ва гуманистик ривожланиш босқичлари аниқлаштирилган;
ижтимоий давлат ва фуқаролик жамияти шароитида адолатпарварликнинг бандликни таъминлаш, моддий бойликларни бюджет асосида мувозанатлаш ва ижтимоий фаолиятни олиб боориш каби устувор йўналишлари, ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш, аҳоли даромадларини ошириш, туғилиш ва умр коʻриш, соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ижтимоий адолат билан олиб бориш долзарблиги, камбағалликни камайтириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш каби ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга ошириш зарурати асосланган;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлатни барпо этишда адолатпарварлик тамойилларининг “иккинчи авлод инсон ҳуқуқлари” (ижтимоий-иқтисодий ва маданий) таъминлаш каби функсионал хусусиятлари, уларни амалга оширишнинг ижтимоий таъминот, даромадларни тақсимлаш, турмуш даражасининг минимумини белгилаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби механизмлари ҳамда халқ фаровонлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояланганлик тўғрисида ғамхўрлик қилиш ва эркинликни таъминлаш каби устувор йўналишлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон халқининг миллий юксалишида адолатпарварликни қарор топтиришнинг ижтимоий қонуниятларини тадқиқ этиш доирасида ишлаб чиқилган хулосалар асосида:
адолатпарварликка оид консепсияларнинг ижтимоий муносабатларни ташкил этиш, манфаатларни ҳимоя қилиш ва мувозанатни таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоялаш, ғоя ва мафкурага оид ижтимоий-фалсафий хусусиятлари, қонун устуворлиги, ижтимоий тақсимот, эркинлик, таълим, саломатлик, маданий ривожланиш каби механизмлари ва замонавий жамиятда тенг имконият, эҳтиёж, ижтимоий кафолат, мутаносиблик, рағбатлантириш каби намоён бўлиш меъёрларига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган ПЗ-202005236-рақамли “Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” (2021-2022 йй) мавзусидаги инновасион-тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023 йил 24 майдаги 01-04/01/1243-сон маълумотномаси) Натижада, оилада фарзанд тарбиясини, ёшларда адолатпарварлик тамойилларини қадрлаш, уларга амал қилиш кўникмаларини шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятини яратган;
Шарқ ва Ғарб ижтимоий-маънавий меросида адолат ва адолатпарварликка оид ғоя ва қарашларнинг демократик плюрализм ва якдиллик, социум манфаатлари ва умумсивилизациявий қадриятлар устуворлигига оид назарий-методологик аҳамияти, инсон ҳаётида субординацион ва иерархик, бошқарувда ахлоқий-маънавий меъёрларга риоя этиш ва консенсусга эришув каби намоён бўлиш хусусиятлари ҳамда спиритуалистик, историсизм, рационалистик ва гуманистик ривожланиш босқичларига доир хулосалар ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастурининг ИИ. “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари” юзасидан “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 23 майдаги 02-11/471-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли ўртасида фаол фуқаролик позисиясини шакллантириш, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтиришга, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиш, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишга хизмат қилган;
ижтимоий давлат ва фуқаролик жамияти шароитида адолатпарварликнинг бандликни таъминлаш, моддий бойликларни бюджет асосида мувозанатлаш ва ижтимоий фаолиятни олиб боориш каби устувор йўналишлари, ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш, аҳоли даромадларини ошириш, туғилиш ва умр коʻриш, соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ижтимоий адолат билан олиб бориш долзарблиги, камбағалликни камайтириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш каби ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга оширишга оид амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устав ва дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жумладан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йил 1 ноябрдаги ВИ Съездида тасдиқланган Дастурининг ИИ. “Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг устувор йўналишлари” банди, ИВ. “Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари” банди ҳамда ВИ. “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар” бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023 йил 29 майдаги 02/02-29-сон маълумотномаси). Натижада, 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни белгилаш, партия тизимидаги ҳодимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишда назарий-методологик асос сифатида хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлатни барпо этишда адолатпарварлик тамойилларининг “иккинчи авлод инсон ҳуқуқлари” (ижтимоий-иқтисодий ва маданий) таъминлаш каби функсионал хусусиятлари, уларни амалга оширишнинг ижтимоий таъминот, даромадларни тақсимлаш, турмуш даражасининг минимумини белгилаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби механизмлари ҳамда халқ фаровонлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояланганлик тўғрисида ғамхўрлик қилиш ва эркинликни таъминлаш каби устувор йўналишларига оид илмий хулоса ва амалий таклифлардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йилда эфирга узатилган “Ассалом Бухоро” ва “Саккизинчи моʻжиза” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда ва тадқиқотчи билан суҳбат олиб боришда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023 йил 23 майдаги 02-09-134-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлатни барпо этишда адолатпарварлик тамойиллари, ижтимоий давлат ва фуқаролик жамияти шароитида адолатпарварликни таъминлашнинг устувор йўналишлари ва ёшларни адолатпарварлик руҳида тарбиялашнинг вазифаларига оид хулосалар телекўрсатувлар мазмуни бойишига, уларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish