Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Алишер Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мирбобо Нақшбандийнинг ижтимоий ва ахлоқий қарашлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fal725.
Илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зойиров Эркин Халилович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонетларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мирбобо Нақшбандий маънавий меросидаги ижтимоий-ахлоқий ғояларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги фалсафий аҳамиятини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мирбобо Нақшбандийнинг “Миръотус соликийн” асаридаги инсонийлик, бағрикенглик, ижтимоий масъулият, касб-кор қилиш ғояларининг “ҳинд мусулмон жамияти”да ижтимоий-маданий жараёнлар беқарорлигини келтириб чиқарувчи антигуманистик, ноадекват табақалашув, миллатчилик иллатлари таъсирининг олдини олишда ҳамда комил шахс қиёфасини шакллантиришда субстанционал асосга эга эканлиги асосланган;
“Миръотус соликийн” асарида илгари сурган “сир зикри”, “руҳ зикри” хусусидаги ғояларининг ботиний ва зоҳирийлик уйғунлиги нақшбандия тариқати тамойиллари ва бугунги давр характерига адекват эканлиги далилланган;
бузғунчи ғоялар ва сохта салафий оқимлар таъсирида шаклланаётган “ахлоқсизлик”, “радикализм” хуружларига қарши маънавий иммунитетни оширишда  Мирбобо нақшбандий “Миръотус соликийн” асарида илгари сурган амалий ахлоққа оид тамойиллар, ижтимоий-ахлоқий қарашлар ва маънавий-ирфоний тавсиялардан фойдаланиш зарурияти асосланган;
Нақшбандия тариқати намояндаси Мирбобо Нақшбандийнинг қалб каъбаси, инсоний муносабатлар, муроса ва ирфон фалсафаси ҳақидаги қарашларининг жамият маънавий барқарорлиги, тариқат ривожининг ғоявий эволюсиясига хос конструктив аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мирбобо Нақшбандийнинг ижтимоий ва ахлоқий қарашларини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
Мирбобо Нақшбандийнинг “Миръотус соликийн” асаридаги инсонийлик, бағрикенглик, ижтимоий масъулият, касб-кор қилиш ғояларининг “ҳинд мусулмон жамияти”да ижтимоий-маданий жараёнлар беқарорлигини келтириб чиқарувчи антигуманистик, ноадекват табақалашув, миллатчилик иллатлари таъсирининг олдини олишда ҳамда комил шахс қиёфасини шакллантиришда субстанционал асосга эга эканлигига доир хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртма асосида тайёрланган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли энциклопедик китобининг мазмунига сингдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2023 йил 26 майдаги 02/247-сон маълумотномаси). Натижада, энциклопедия мавзуларини янада такомиллаштиришга ҳамда кенг жамоатчиликка Мирбобо Нақшбандийнинг илмий меросининг ижтимоий-ахлоқий қарашларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва унинг ижтимоий-ахлоқий моҳиятини очиб беришга хизмат қилган;
“Миръотус соликийн” асарида илгари сурган “сир зикри”, “руҳ зикри” хусусидаги ғояларининг ботиний ва зоҳирийлик уйғунлиги нақшбандия тариқати тамойиллари ва бугунги давр характерига адекват эканлигига доир янгиликлар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106 сон “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” (2017-2020 йй) мавзудаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини та'минлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 12-январдаги 04/11-136-сонли маълумотномаси). Натижада, Мирбобо Нақшбандийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашларида бауон қилинган тасаввуфий-фалсафий ва ирфоний ғоялар, уларда келтирилган ахлоққа, инсонга оид қарашлар, диний бағрикенглик ва инсонийлик ғоуалагининг бугунги кундаги оърни ва уларнинг йўналишларига доир умумметодологик қарашларнинг тизимлаштирилишига хизмат қилган;
бузғунчи ғоялар ва сохта салафий оқимлар таъсирида шаклланаётган “ахлоқсизлик”, “радикализм” хуружларига қарши маънавий иммунитетни оширишда  Мирбобо нақшбандий “Миръотус соликийн” асарида илгари сурган амалий ахлоққа оид тамойиллар, ижтимоий-ахлоқий қарашлар ва маънавий-ирфоний тавсиялардан фойдаланиш заруриятига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ВИ. “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” юзасидан “Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!” шиори остида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тақиқотлар институтининг 2023 йил 22 майдаги 194-сон маълумотномаси). Натижада, Мирбобо Нақшбандийнинг олам ва одам ҳақидаги ғоялари ҳамда ижтимоий-ахлоқий қарашлари асосида фалсафа, дунё динларини қиёсий ўрганиш, маънавиятшунослик, ахлоқшунослик каби фанларни ўқитиш жараёнида фойдаланиш бўйича илмий хулосалар ишлаб чиқилган;
Нақшбандия тариқати намояндаси Мирбобо Нақшбандийнинг қалб каъбаси, инсоний муносабатлар, муроса ва ирфон фалсафаси ҳақидаги қарашларининг жамият маънавий барқарорлиги, тариқат ривожининг ғоявий эволюсиясига хос конструктив аҳамиятига доир илмий хулоса ва таклифлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-2023 йилларда эфирга узатилган “Ассалом Бухоро”, “Ёшлар вақти”, “Нажот билимда”, “Замондош” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда ва тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 23-майдаги 02-09-134-сон маълумотномаси). Натижада, Мирбобо Нақшбандийнинг ижтимоий ва ахлоқий қарашларини янгича назарий-услубий ёндашуйлардан келиб чиққан ҳолда ёшларни баркамол, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтиришда, телетомошабинлар ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish