Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраева Наргиза Олтинбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида талабаларнинг мустақил таълимини мобил дастурий иловалардан фойдаланиб самарали ташкил этиш методикаси (умумкасбий фанлар мисолида)”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2849.
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Лутфиллаев Махмуд Хасанович, педогогика фанлари доктори (DSc), профессор; Панжиев Самижон Алиқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида талабаларнинг умумкасбий фанлардан мустақил таълимини мобил дастурий иловалардан фойдаланиб самарали ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ўқув-билув фаолиятини такомиллаштириш муаммолари ва педагогик-психологик аспектлари рақамли технологиялар билан ўзаро муносабатларига (манипулятив, императив, мотиватсияни вужудга келтириш, мантиқий фикрлаш, хулосалаш) инновацион ёндашувларнинг дастурий тенденсияларга устуворлик бериш асосида интегратив таъсири аниқлаштирилган;
мустақил таълимни рақамли технологиялар воситасида ташкил этиш даражасини белгиловчи индикаторлар асосида бўлажак ўқитувчилар учун визуал дастурлаш имкониятларини мобил илова орқали амалга ошириш модели мақсад, ташкилий, мазмун, натижа компонентлари халқаро тажрибаларни вербал-мантиқий тарзда татбиқ қилиш асосида такомиллаштирилган;
ўқитишда таълим турларининг асинхрон ва синхрон қўлланилиши, интерфаол баҳолашнинг автоматик, ҳаққонийлик, интегративлик, мотиватсион, фаолиятли ва креатив мезонларининг мобил таълимдаги дидактик синтез имконияти “Андроид” тизимининг интуитив-визуал дастурлаш муҳитида ишловчи иловалардан фойдаланиб таълимий ахборотларни модернизатсион шакллари мазмунан такомиллаштирилган;
касбий фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг компетенсиявий ёндашув даражасини шакллантириш бўйича тажриба-синов ишлари стратегик прогнозлаш ва кўрсаткичлардан фойдаланишнинг эргономик, дидактик, методик талабларини ўзаро қиёсий интегратсиялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. олий таълим муассасаларида талабаларнинг умумкасбий фанлардан мустақил таълимини мобил дастурий иловалардан фойдаланиб самарали ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг ўқув-билув фаолиятини такомиллаштириш муаммолари ва педагогик-психологик аспектлари рақамли технологиялар билан ўзаро муносабатларига (манипулятив, императив, мотиватсияни вужудга келтириш, мантиқий фикрлаш, хулосалаш) инновацион ёндашувларнинг дастурий тенденсияларга устуворлик бериш асосида интегратив таъсири аниқлаштиришга оид хулосалар “Математик анализнинг асосий тушунчалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 2-августдаги, 257-сонли буйруғи, 257-056 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларни креатив саводхонлик маданияти, танқидий фикрлашга оид ахборот коммуникатсион компетенсиялари ва мустақил таълим олишга бўлган мотиватсияларини ривожлантирилган;
мустақил таълимни рақамли технологиялар воситасида ташкил этиш даражасини белгиловчи индикаторлар асосида бўлажак ўқитувчилар учун визуал дастурлаш имкониятларини мобил илова орқали амалга ошириш модели мақсад, ташкилий, мазмун, натижа компонентлари халқаро тажрибаларни вербал-мантиқий тарзда татбиқ қилиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан  Бухоро мухандислик-технология институтининг “АИФ 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакаси сифатини оширишни яхшилаш” (2019-2021 йй.)” мавзусидаги грант лойиҳасини “Талабалар мустақил таълимини самарали ташкил этишга қаратилган инновацион педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги, Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2023-йил 9-мартдаги, 02-02/33-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш, малака талабларидаги илмий-тадқиқот, лойиҳавий-конструкторлик, ташкилий-бошқарув ҳамда касбий фаолият жараёнида амалий татбиқ этилиб, умумкасбий фанларни ўқитиш методикасини ривожлантиришга эришилган;
ўқитишда таълим турларининг асинхрон ва синхрон қўлланилиши, интерфаол баҳолашнинг автоматик, ҳаққонийлик, интегративлик, мотиватсион, фаолиятли ва креатив мезонларининг мобил таълимдаги дидактик синтез имконияти “Андроид” тизимининг интуитив-визуал дастурлаш муҳитида ишловчи иловалардан фойдаланиб, таълимий ахборотларни модернизатсион шакллари мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлар “Математик практикум” номли қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги, 166-сон буйруғи, 166-086 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқитишда “Андроид” тизимининг интуитив-визуал дастурлаш муҳитида ишловчи иловалардан фойдаланиб, таълимий ахборотларни модернизатсион шакллари мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish