Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳусенова Азиза Шариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2PhD/Ped2610.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш методикасига оид педагогик-психологик хусусиятлари (когнитив, ҳиссий, дунёқараш ва хулқ-атворга доир) фанга оид компетенсиялар (ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш), ижтимоий ўзаро тажриба алоқадорлиги эмпирик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштиришнинг мослашув босқичлари (ҳиссий-иродавий, мазмунли-операцион, мотивацион) “ўқув фаолияти=ўқитувчи фаолияти+ўқувчи фаолияти+таълим воситалари+таълим натижаси” каби фаолият тузилмаси билан интернал (ички) даражалаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик ҳамда таянч ва фанга оид компетенсияларни босқичма-босқич шакллантиришнинг интегратив модели ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш мазмуни ва шакли интерфаол ёндашувга кўра такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш методикасининг “муаммоли вазият”, “пинборд”, “парадокс” ва “лойиҳалаш” каби муаммоли таълим техно¬логиялари ўқувчиларда ижодий фаолиятни ривожлантирувчи мотивацион, когнитив, рефлекция, “феед баcк” энерджайзерлар ҳамда тафаккурни ўстиришга ундовчи усуллар орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш методикасига оид педагогик-психологик хусусиятлари (когнитив, ҳиссий, дунёқараш ва хулқ-атворга доир) фанга оид компетенсиялар (ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш), ижтимоий ўзаро тажриба алоқадорлиги эмпирик баҳолаш аниқлаштиришга доир хулосалардан Бухоро давлат университетининг “ПЗ-202005236-рақамли Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” (2021-2022-й.й.) мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳасини “Лойиҳавий таълим воситасида она тили дарсларида таълим субектлари фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштиришнинг ижтимоий­психологик омиллари” қисмини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 23-майдаги 01/09-сон маълумотномаси). Натижада, она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштиришга эришилган;
она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштиришнинг мослашув босқичлари (ҳиссий-иродавий, мазмунли-операцион, мотивацион) “ўқув фаолияти=ўқитувчи фаолияти+ўқувчи фаолияти+таълим воситалари+таълим натижаси” каби фаолият тузилмаси билан интернал (ички) даражалаш асосида такомиллаштиришга оид назариялар “Она тили ўқитиш методикаси (Савод ўрагатиш методикаси)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июл санасидаги 233-сон буйруғи, 233-0353 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, она тили ва ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг амалий кўникмалари шакллантирилган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш мазмуни ва шакли интерфаол ёндашув асосида креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик ҳамда таянч ва фанга оид компетенсияларни босқичма-босқич шакллантиришнинг интегратив моделини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар “Она тили ўқитиш методикаси (Савод ўрагатиш методикаси)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июл санасидаги 233-сон буйруғи, 233-0353 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, она тили дарсларида ўқитувчи-ўқувчи фаолиятини моделлаштириш орқали ўқувчиларнинг таянч компетенсиялари ривожлантирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish