Sayt test rejimida ishlamoqda

Обидов Сардор Зафар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Трофик яраларнинг клиник ва морфологик хусусиятлари ва терапия усулларини оптималлаштириш”, 14.00.11-Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD./Tib1175.
Илмий рахбар: Мавлянова Шахноза Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Суюмов Азамат Сайфуллаевич, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим;
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади трофик яралар ривожланишининг клиник, микробиологик ва патоморфологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терининг трофик яра билан хасталанган беморларда шартли-патоген микроорганизмларнинг патоген турлари St. aureus - 35,7% беморларда ва St.haemоlyticus - 29,7% беморларда юқори колонизация ҳолатида эканлиги аниқланган ҳамда микроорганизмларнинг колонизацияси соғломларга нисбатан 34,9 мартагача ошганлиги исботланган.
тери яралари билан хасталанган  беморларнинг 42,8%ида Staphylococcus spp. генотиплари билан ифодаланган оппортунистик инфекцияларнинг персистирланган шакллари, клиник турларига нисбатан трофик яраларда - 50%ида, ярали-некротик васкулитда - 71,4%ида метициллинга чидамли стафилококк (MRSA) генотиплари, сурункали-ярали пиодермияда эса - метициллинга сезгир St. Aureus (MSSA) генотипининг 54,5% ҳолатларда аниқланиши исботланган.
тери яралари билан хасталанган беморларнинг қон зардобида прокальцитонин даражасининг 1,3 баробарга  ошиши теридаги маҳаллий инфекцион яллиғланиш жараёнини диагностик мезони эканлиги ва  бу ҳолат  патологик ўчоқда резидент макрофагларнинг миграциясини, лимфогистиоцитар  инфильтрациясини ривожланишини ҳамда кўплаб вайрон бўлган  коллаген толаларини ҳосил бўлиши, бемор организмида цитокин статусидаги яллиғланишга қарши ИЛ-4 нинг 1,3 мартага камайиши ва яллиғланиш олди – ИЛ-6 цитокинининг 4,6 мартага ошиши билан ифодаланувчи дисфункцияси фонида терида сурункали инфильтратив – яллиғланиш жараёнини ривожланиши исботланган.
клиник-морфологик ва микробиологик тадқиқотлар натижасида терининг ярали касалликларида патологик ўчоқ атрофига бойитилган тромбоцитар масса (PRP) муолажасини ўтказиш, патологик ўчоққа фаоллашган кремнийли сув (ASW – фатидерм)ни намлама сифатида қўллаш ҳамда ўчоқ атрофи терисига ультра-товуш массажи физиотерапия усулини кремнийли крем (дисдерм) билан самарали комплекс даволаш усуллари ишлаб чиқилган ва ушбу усулнинг патологик ўчоқларда патоген микроорганизмлар колонизациясини ва лимфоцитар инфильтрациясини камайтириши, тери регенерацияси жараёнини кучайтирувчи яллиғланишга қарши таъсирини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 29 апрелдаги 01-09/231-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2021 йил 27 ноябрдаги 09/867-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: терининг трофик яра билан хасталанган беморларда шартли-патоген микроорганизмларнинг патоген турлари St. aureus - 35,7% беморларда ва St.haemоlyticus - 29,7% беморларда юқори колонизация ҳолатида эканлиги аниқланган ҳамда микроорганизмларнинг колонизацияси соғломларга нисбатан 34,9 мартагача ошганлиги  терининг трофик яра билан хасталанган беморларда шартли-патоген микроорганизмларнинг колонизацион резистентлик ҳолатини бузилиши синдромини аниқланиши  Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти ҳудудий филиали бўйича 14.09.2021йилдаги №65-сонли буйруқ ҳамда ООО "Embryo service"  клиникаси 20.08.2021 йилдаги 14 А - сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган микробиологик текшириш усулидан фойдаланиш касалликни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: терининг ярали касаллигида эрта микробиологик ташхислаш амалиётини қўлланилиши орқали  антибиотикларга бўлган сезувчанлик аниқланган, беморларга самарали антибиотик дори воситалари қўлланилган ва полипрогмазия ҳолати бартараф этилган. Беморларни даволашда самарали антибиотикларни қўллаш сарф қилинадиган ҳаражати 600 000 сўмни ташкил қилган, 40 нафар беморга 24 000 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: терининг ярали касаллигида тўғри танланган антибиотикни қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 600 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 600 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: тери яралари билан хасталанган  беморларнинг 42,8%ида Staphylococcus spp. генотиплари билан ифодаланган оппортунистик инфекцияларнинг персистирланган шакллари, клиник турларига нисбатан трофик яраларда - 50%ида, ярали-некротик васкулитда - 71,4%ида метициллинга чидамли стафилококк (MRSA) генотиплари, сурункали-ярали пиодермияда эса - метициллинга сезгир St. Aureus (MSSA) генотипининг 54,5% ҳолатларда аниқланиши беморлар терисида инфилтратив жараёнларни ривожланишини изоҳлаб берилиши ватерининг яраси билан хасталанган  беморларда ўз вақтида самарали этиотроп даволашнинг тактикасини белгилаши Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти ҳудудий филиали бўйича 14.09.2021йилдаги №65-сонли буйруқ ҳамда ООО "Embryo service" клиникаси 20.08.2021 йилдаги 14 А - сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Staphylococcus spp. микроорганизмларини полимераз занжирли реакция усулида аниқланиши микробиологик културал тадқиқотлар кўрсаткичларидан 4 баробар юқори бўлиб, қисқа вақт (1 соат) ичида стафилакоккларнинг генотиплари турларини аниқлайди ва беморларда самарали этиотроп даволашнинг тактикасини белгилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стафилакоккларнинг полимераз-занжирли реакция усули орқали генотипларини аниқланиши орқали ташхислаш қисқа муддатини эгаллаши, 4  кун давомида аниқланувчи микробиологик културал усулга нисбатан эрта даволашни белгилаш имконини яратган (РИДВваКИАТМнинг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ётиш ҳаражати ўртача 164 000 сўмни ташкил этади), полимераз занжирли реакция текшириш усулини қўллаш, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини бергилаш ҳисобига 40 нафар бемор ҳисобига 6 560 000 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: тери ярали беморларни полимераз-занжирли реакция усули билан ташхислаш усулини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 161 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 164 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик:  тери яралари билан хасталанган беморларнинг қон зардобида прокальцитонин даражасининг 1,3 баробарга ошиши теридаги маҳаллий инфекцион яллиғланиш жараёнини диагностик мезони эканлиги ва  бу ҳолат патологик ўчоқда резидент макрофагларнинг миграциясини, лимфогистиоцитар  инфильтрациясини ривожланишини  ҳамда кўплаб вайрон бўлган  коллаген толаларини ҳосил бўлиши, бемор организмида цитокин статусидаги яллиғланишга қарши ИЛ-4 нинг 1,3 мартага камайиши ва яллиғланиш олди – ИЛ-6 цитокинининг 4,6 мартага ошиши билан ифодаланувчи дисфункцияси фонида терида сурункали инфильтратив –яллиғланиш жараёнини ривожланишига олиб келиши  исботланган ва трофик яра билан оғриган беморларда прокальцитонин миқдорининг 1,3 бараварга ошиши диагностик мезони ҳисобланиб, олиб борилаётган инновацион даволаш тактикасини самарасини баҳолашда мониторинг асосида кўллаш Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти ҳудудий филиали бўйича 14.09.2021йилдаги №65-сонли буйруқ ҳамда ООО "Embryo service" клиникаси 20.08.2021 йилдаги 14 А - сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: терининг ярали касаллигига дучор бўлган беморларда қон зардобида прокальцитонин миқдорини даволашдан олдин ва 1 кун ўтиб аниқлаш ишлаб чиқилган даволаш тактикасининг мониторинги, яъни бойиттирилган тромбоцитар масса (PRP) муолажасини ва сиртдан буюрилган фаоллашган кремнийли сув (ASW—фатидерм) ва кремнийли крем (дисдерм) маҳсулотлари билан даволаш усулининг тўғри танланганлигидан далолат беради ва самарали даволаш усулини қўллаш имкониятини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: терининг ярали касаллиги билан оғриган беморларда ўрганилаётган прокалцитонин даво муолажасининг тўғрилигидан далолат берган, бу беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15 кундан 10 кунгача қискартириб, шифохонада қолиш тўлов хизматини 825 000 минг сўмга камайтирган (РИДВваКИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 165 минг сўмни ташкил қилади), ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 40 нафар бемор ҳисобига 33 000 000 сўмга камайтирган ва иқтисод қилинган. Хулоса: терининг яраси билан хасталанган беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет маблағларини 161 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 164 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: клиник-морфологик ва микробиологик тадқиқотлар натижасида терининг ярали касалликларида патологик ўчоқ атрофига бойитилган тромбоцитар масса (PRP) муолажасини ўтказиш, патологик ўчоққа фаоллашган кремнийли сув (ASW – фатидерм)ни намлама сифатида қўллаш ҳамда ўчоқ атрофи терисига ультра-товуш массажи физиотерапия усулини кремнийли крем (дисдерм) билан самарали комплекс даволаш усули Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти ҳудудий филиали бўйича 14.09.2021йилдаги №65-сонли буйруқ ҳамда ООО "Embryo service"  клиникаси 20.08.2021 йилдаги 14 А -сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник тадқиқотлар натижаларига кўра терининг ярали касаллиги билан ҳасталанган беморларда тери патологик ўчоқлари атрофига бойитилган тромбоцитар масса (PRP) муолажасини ўтказиш, патологик ўчоққа фаоллашган кремнийли сув (ASW – фатидерм)ни намлама сифатида ҳамда патологик ўчоқ атрофи терисига ультра-товуш массажи физиотерапия усулини кремнийли крем (дисдерм) билан комплекс даволаш усули, ўчоқларда инфильтратив-гиперемия ҳолатининг сезиларли равишда сўрилишига олиб келади, микробиологик тадқиқотларда Staphylococcus spp.нинг колонизация даражасини 3,7 мартага камайиши билан намоён бўлган (Р<0.05) ва ўчоқларда регенерация ҳолатини тезлаштиришга имкон яратаади. Кремний тутувчи маҳаллий маҳсулотларни (ASW - фатидерм ва кремнийли крем- дисдерм) кремини дерматология амалиётида қўлланилиши импорт ўрнини босади ва амалиётда кенг қўлламда фойдаланиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган комплекс инновацион даволаш усули касалликнинг қайталаниш ҳолатини 9,1 мартага камайтирган, даволаниш самарадорлигини 57,2% га оширган. Беморларнинг даволаниши учун пуллик ҳаражатлари 3,5 баробарга камайган, яъни шифохонада йилига ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 40 нафар беморга бир йилда 240 000 000 сўмга камайтирган ва иқтисод қилинган. Хулоса: терининг яраси билан хасталанган беморларда стационар шароитида янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет маблағларини 600 000 сўмга ва бюджетдан ташқари

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish