Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунбаева Феруза Фазиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муддатига етмай туғилган чақалоқларда марказий асаб тизимини перинатал жароҳатланишида нейроспецифик омилларнинг клиник-ташхисий аҳамияти», 14.00.09– Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib561.
Илмий раҳбар: Насирова Умида Ферузовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шаира Абдусалямовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Халматова Барно Турдиходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муддатига етмай туғилган чақалоқларда нейроспецифик омилларнинг марказий асаб тизими перинатал шикастланиши (МАТПШ) шаклланишида клиник-ташхисий аҳамиятини ўрганиш ва уларни эрта ташхисини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладор аёлларда антенатал даврида артериал гипертензия, камқонлик, эгизак ҳомилалик, фетоплацентар етишмовчилик, инфекцион-яллиғланиш патологияси ва преэклампсия бўлган ҳолатларда, муддатига етмай туғилган чақалоқлар туғилишининг юқори нисбий хавф даражаси кузатилиши исботланган;
туғруқдан кейинги бешинчи дақиқада чақалоқнинг физиологик ҳолатини баҳоловчи Апгар шкаласи ва марказий асаб тизими шикастланишининг оғирлик даражасини баҳоловчи Томпсон шкаласининг ўртасида боғлиқлик аниқланган, бу марказий асаб тизими перинатал шикастланиши оғир даражаси ривожланиш эҳтимоллиги юқори ва Томпсон шкаласи билан бош мия таркибий қисмларни нейровизуал кўринишида бевосита боғлиқлик исботланган;
электроэнцефалография текширув усулида аниқланган  PTӨ ва STOP транзитор тўлқинларни  34-36 хафтали бўлган муддатига етмай туғилган чақалоқларда сақланиши неврологик бузилишларнинг кўрсаткичи бўлиб узоқ даврда юзага келиши мумкин, 32-33 хафтали бўлган муддатига етмай туғилган чақалоқларда ўткир фронтал тўлқинларнинг пайдо бўлиши бош миянинг электр активлиги патологик тус олганидан далолат беради, ҳамда муддатига етмай туғилган чақалоқларда НСГ маълумотларига кўра мия шикастланишининг характери электроэнцефалография типига нисбатан кучли бевосита корреляцион боғлиқлик аниқланиши исботланган;
гестация ёши 32-33 хафтали муддатига етмай туғилган чақалоқларда МАТПШ ривожланишида маълумот берувчи биокимёвий маркер вакулоэндотелиал омил (VEGF) паст кўрсаткичлари, нейроспецифик енолаза (NSE) ва нейротрофик мия омили (BDNF)  юқори кўрсаткичлар фонида, гестация ёши 34-36 хафта бўлган чақалоқларга нисбатан номоён бўлди, ҳамда NSE, BDNF, VEGF кўрсаткичлари ва Томпсон шкаласи ўртасидаги корреляция боғлиқлик марказий асаб тизими  жароҳатланишини оғир даражасида юқорилиги исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 2 майдаги 03/858-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 11 ноябрдаги 03/2362-сонли хати юборилган.):
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда антенатал даврида артериал гипертензия, камқонлик, эгизак ҳомилалик, фетоплацентар етишмовчилик, инфекцион-яллиғланиш патологияси ва преэклампсия бўлган ҳолатларда, муддатига етмай туғилган чақалоқлар туғилишининг юқори нисбий хавф даражаси кузатилиши Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмасининг (туғруқ-чақалоқлар бўлими) бўйича 11.102022 йилдаги № 63-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг (туғруқ-чақалоқлар бўлими) бўйича  11.10.2022 йилдаги № 47-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оғирлашган акушерлик анамнези кузатилган ҳомиладорларда антенатал омилларни эрта бартараф этиш ҳомилага таъсир этувчи хавф омилларни камайтирган, шифо жараёнини тезлаштирган ва ётоқ кунини қисқартирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёлларда антенатал даврида кузатилган ҳавф омиллари умумий амалиёт шифокори томонидан бирламчи бўғимда ўз вақтида даво муолажаларни олиб бориш, муддатига етмай туғиладиган чақалоқларни туғруқдан кейин стационарда даволаниш учун ҳар бир беморга сарфланадиган 63 000 сўм, 60 нафар беморга 3 780 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ҳомиладор аёлларда антенатал даврида кузатилган ҳавф омилларини эрта ташхислаш ва тегишли даво чораларини ўтказилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 63 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: туғруқдан кейинги бешинчи дақиқада чақалоқнинг физиологик ҳолатини баҳоловчи Апгар шкаласи ва марказий асаб тизими шикастланишининг оғирлик даражасини баҳоловчи Томпсон шкаласининг ўртасида боғлиқлик аниқланган, бу марказий асаб тизими перинатал шикастланиши оғир даражаси ривожланиш эҳтимоллиги юқори ва Томпсон шкаласи билан бош мия таркибий қисмларни нейровизуал кўринишида бевосита боғлиқликни изоҳлаб берилиши Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмасининг (туғруқ-чақалоқлар бўлими) бўйича 11.102022 йилдаги № 63-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг (туғруқ-чақалоқлар бўлими) бўйича  11.10.2022 йилдаги № 47-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • муддатига етмай туғилган чақалоқларда марказий асаб тизими шикастланишини баҳоловчи Томпсон шкаласи туғруқдан кейин қисқа вақт ичида, бемор ётоғни ўзида олиб борилган; • Томпсон шкаласи ёрдамида йиғилган баллар асосида марказий асаб тизими оғирлик даражасини аниқланиб беморларда самарали даволаш тактикасини белгилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий  самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • муддатига етмай туғилган чақалоқларда марказий асаб тизими шикастланишини баҳоловчи Томпсон шкаласи бошқа диагностика усулларига нисбатан қисқа муддатни эгаллайдиган, кам ҳаражат талаб этадиган усул; • беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 26 кундан 17 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан  567 000 сўмга камайтирган, шифохонада бўлиш даврининг 9 кунга қисқртирилиши ҳисобига 60 та чақалоқни даволанишдан 34 020 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: муддатига етмай туғилган чақалоқларда марказий асаб тизими шикастланишини баҳоловчи Томпсон шкаласини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 63 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик электроэнцефалография текширув усулида аниқланган  PTӨ ва STOP транзитор тўлқинларни  34-36 хафтали бўлган муддатига етмай туғилган чақалоқларда сақланиши неврологик бузилишларнинг кўрсаткичи бўлиб узоқ даврда юзага келиши мумкин, 32-33 хафтали бўлган муддатига етмай туғилган чақалоқларда ўткир фронтал тўлқинларнинг пайдо бўлиши бош миянинг электр активлиги патологик тус олганидан далолат беради, ҳамда муддатига етмай туғилган  чақалоқларда НСГ маълумотларига кўра мия шикастланишининг характери электроэнцефалография типига нисбатан кучли бевосита корреляцион боғлиқлик аниқланиш усулини Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмасининг (туғруқ-чақалоқлар бўлими) бўйича 11.102022 йилдаги № 63-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг (туғруқ-чақалоқлар бўлими) бўйича  11.10.2022 йилдаги № 47-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • муддатига етмай туғилган чақалоқларда электроэнцефалография текширувини туғруқдан кейин эрта неонатал даврда ўтказилиши бош мия етилишининг бузилишини эрта аниқлади; • таклиф этилган текширув усули муддатига етмай туғилган чақалоқларда эрта ташхислашда ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатига етмай туғилган чақалоқларда бош мия функционал ҳолатини аниқлайдиган электроэнцефалография усулини эрта қўллаш бошқа текширув усулларга нисбатан (кам инвазив, хавфсиз, уйқу вақтида олиб бориладиган) самарали, эрта даволаш имконини яратган (1 нафар бемор учун 1 кунлик ҳаражат 63 000 сўмни ташкил этади), электроэнцефалография усулини қўллаш, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш ҳисобига 567 000 сўм маблағ иқтисод қилинади. Хулоса: муддатига етмай туғилган   чақалоқларда бош мия функционал ҳолатини аниқлайдиган электроэнцефалография усули билан ташхислаш усулини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 63 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: гестация ёши 32-33 хафтали муддатига етмай туғилган чақалоқларда МАТПШ ривожланишида маълумот берувчи биокимёвий маркер вакулоэндотелиал омил (VEGF) паст кўрсаткичлари, нейроспецифик енолаза (NSE) ва нейротрофик мия омили (BDNF)  юқори кўрсаткичлар фонида, гестация ёши 34-36 хафта бўлган чақалоқларга нисбатан номоён бўлди, ҳамда NSE, BDNF, VEGF кўрсаткичлари ва Томпсон шкаласи ўртасидаги корреляция боғлиқлик марказий асаб тизими  жароҳатланишини оғир даражасида юқорилиги исботланган усули Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмасининг (туғруқ-чақалоқлар бўлими) бўйича 11.102022 йилдаги № 63-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг (туғруқ-чақалоқлар бўлими) бўйича  11.10.2022 йилдаги № 47-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатига етмай туғилган чақалоқларда нейроспецифик оқсилларни иммунофермент усулида аниқланиши бошқа усуллардан фарқ қилиб ўзининг қисқа вақт ичида диагностик мезонларини аниқ ифодалаган ва марказий асаб тизими перинатал шикастланиши ривожланган чақалоқларда қўпол асоратлар ривожланишини эрта ташхислаш, самарали даволаш тактикасини белгилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нейроспецифик оқсилларни иммунофермент анализи усули оркали туғилгандан сўнг аниқланиши бошқа текширув усулларга нисбатан самарали ва безарар усуллардан бўлиб қисқа муддатни эгаллаши  ҳисобланиб, эрта даволашни белгилаш имконини яратган ( 1 нафар беморнинг клиникада бир кунлик ҳаражати ўртача 63 000 сўмни ташкил этади), иммунофермент анализ текшириш усулини қўллаш, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш ҳисобига 3 780 000 сўм маблағ иқтисод қилинади. Хулоса:  муддатига етмай туғилган чақалоқларда марказий асаб тизими перинатал шикастланиши ривожланишини иммунофермент анализи усули билан ташхислаш усулини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 63 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish