Sayt test rejimida ishlamoqda

Шеркулов Сардор Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уилям Фолкнер ва Ўткир Ҳошимов романларининг типолок хусусиятлари  (“Шовқин ва ғазаб”, “Тушда кечган умрлар” асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil901.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори, профессор; Холиқов Баҳодир Алиқулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади У.Фолкнернинг “Шовқин ва ғазаб” ҳамда Ў.Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” романларини қиёсий-типологик таҳлил этиш, улар ўртасидаги поетик муносабат масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
У.Фолкнернинг “Шовқин ва ғазаб”, Ў.Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” романлари ўртасидаги типологик ўхшашликлар роман консепсияси, ушбу жанрга хос бадиий компонентлар муқоясаси асосида очиб берилган;
жаҳон адабиётидаги поетик глобалашув жараёнларининг замонавий ўзбек адабиётига эстетик таъсири, бундай адабий таъсирнинг сабаб ва омиллари аниқланиб, мустақиллик даври ўзбек адабиётшунослиги доирасида илк бор бугунги ўзбек насри ва У.Фолкнер ижодий анъаналари муаммоси ўртага ташланган ҳамда асосланган;
Ў.Ҳошимов ижодининг миллий моҳияти, шаклланиши, такомил омиллари асосида ёзувчи ижодида хориж адабиёти анъаналари, хусусан, У.Фолкнер насрининг муҳим аҳамият касб этганлиги очиб берилган;
     “Шовқин ва ғазаб”, “Тушда кечган умрлар” романлари ўртасидаги образларнинг янгилиги, уларнинг муаллиф образига тобе бўлмаган ҳолда воқеликни мустақил ҳикоялаши, бундай нуқтаи назарлар хилма-хиллиги роман услуби, эпик тасвир, бадиий вақт поетикасининг оригинал талқинига олиб келганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Америка ва ўзбек адабиётининг ўзаро адабий алоқалари, роман жанри типологияси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таниқли адиб Ўткир Ҳошимов ижодининг ўзбек насри тараққиёт тенденсияларига муносабати, ёзувчи ижодининг етакчи хусусиятлари, асарларида маънавий-ахлоқий, ижтимоий-фалсафий муаммоларнинг акс этиш қонуниятлари, реалистик тасвир тамойиллари, бадиий-эстетик ўзига хослиги, ёзувчининг автобиографик характердаги қисса ва ҳикояларларида муаллиф образи, романларининг шакл ва композисиясидаги ўзига хосликлар, ёзувчи тасвир услубидаги бетакрорлик, бир воқеанинг турли қаҳрамонлар томонидан ҳикояланиши, адибнинг бадиий маҳорати намоён бўлган жиҳатлар, адиб насри поетикасига хос қирралар тадқиқи, шунингдек, адибнинг ижодий индивидуаллигини таъминлаган омиллар, анъаналар негизида янгича ҳикоялаш услуби ва янги композицион шаклнинг пайдо бўлганлиги, реализм қолипидан чиқиб янги авлодга хос экспериментал реализмга асос солганлиги ёзувчи асарларининг ўзбек насри тараққиётида тутган ўрнига доир илмий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020- йилларда  бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 9-февралдаги 01/4-274-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти тарихининг ХХ аср охири адабий жараёни, адабиётда янги мотив ва муаммоларнинг пайдо бўлишига доир илмий қарашларнинг бойишига асос бўлган;
У.Фолкнернинг “Шовқин ва ғазаб”, Ў.Ҳошимовнинг “Тушда кеч кечган умрлар” романларида турли муносабат, идрок ва ифода йўлларининг параллел ифодаланиши, романлар сюжети бир нечта қаҳрамонлар тилидан ҳикоя қилиниши, муаллиф образини қаҳрамонлар образи қатларида бекитиб, маънони сирли ифодалаб, бадиий консепсияларини характерлар, портретлар, нуқтаи назарлар воситасида айтиши, анʼаналар негизида янгича ҳикоялаш  услуби ва янги композицион шаклнинг пайдо бўлиши каби илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020- йилларда  бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-февралдаги 04/1-425-сон маълумотномаси). Натижада янги яратилган поетик луғат инсоннинг табиати, феʼл-атвори, бадиий қаҳрамоннинг ички дунёсини тасвирлашга доир илмий изоҳлар билан бойишига асос бўлган;
компаративистика, адабий таъсир, адабий алоқаларнинг замонавий муаммолар, маданий-тарихий глобаллашув жараёнларида ҳозирги ўзбек адабиёти, жумладан насрий асарларининг поетик такомиллашувига хизмат этган типологик омиллар, роман жанри, унинг Америка ва ўзбек адабий муҳитидаги такомиллашуви, роман поетикаси, романга хос композиция тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бедорлик” радиоешиттиришида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 30-январдаги 04-36/142-сон маълумотномаси). Натижада, дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish