Sayt test rejimida ishlamoqda

Ханимқулов Бахром Рохмонқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интеграциялашган дарсларда мобил ўқитиш технологияларидан фойдаланиш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5523.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03
Расмий оппонентлар: Эргашев Муҳаммадрасул, техника фанлари доктори, профессор; Якуббоева Нафиса Сахобиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини мобил технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
интеграциялашган дарсларда мобил ўқитиш технологияларидан фойдаланишнинг ташкилий-методик аспектлари дарс мақсадлари диффузиясини таъминловчи коммуникативлик, мослашувчанлик, визуаллик тамойилларини ўқитишнинг ташкилий-бошқарув функсиялари билан дидактик оптималлашувини дифференциал таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини мобил технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг кластерли модели ахборотли муҳитни моделлаштиришнинг технологик, диагностик компонентларини ўқитишнинг мотивацион, конструктив босқичларига имплементациясини ижобий динамикада  таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини мобил технологиялар асосида ўқитиш методикаси мобил ва булутли технологияларни умумлаштирувчи таълим методлари ва педагогик технологиялардан иборат методик аппаратни мобил-лойиҳавий жараёнда педагогик дизайнда трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини инновацион технологиялар асосида ўқитиш методикаси самарадорлигини баҳолаш мезонлари кўп функцияли топшириқлар тизимини мобил интеграция жараёнида академик рефлекцияли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интеграциялашган дарсларда мобил ўқитиш техналогияларидан фойдаланиш методикаси асосида:
интеграциялашган дарсларда мобил ўқитиш технологияларидан фойдаланишнинг ташкилий-методик аспектлари дарс мақсадлари диффузиясини таъминловчи  коммуникативлик, мослашувчанлик, визуаллик тамойилларини ўқитишнинг ташкилий-бошқарув функсиялари билан дидактик оптималлашувини дифференциал таъминлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканили”да узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2023 йил 3 майдаги 23/30-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини мобил технологиялар асосида ўқитиш самарадорлиги ошган;
умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини мобил технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг кластерли модели ахборотли муҳитни моделлаштиришнинг технологик, диагностик компонентларини ўқитишнинг мотивацион, конструктив босқичларига имплементациясини ижобий динамикада  таъминлашга оид таклифларидан 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда Олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида фодаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 8 майдаги 04/11-2798-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактабларида мобил иловалар ёрдамида мустақил ишларни ташкил этиш методикаси такомиллаштирилди;
умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини мобил технологиялар асосида ўқитиш методикаси мобил ва булутли технологияларни умумлаштирувчи таълим методлари ва педагогик технологиялардан иборат методик аппаратни мобил-лойиҳавий жараёнда педагогик дизайнда трансформациялашга доир амалий таклиф, тавсиялардан “Эҳтимоллар назарияси” фанидан талабалар (ўқувчилар) учун ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғи. Рўйхатга олиш рақами 302-1023). Натижада, талабалар ва ўқувчилар мустақил таълимини ташкил этишда мобил технологияларни имкониятлари кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish