Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмаджанов Олимжон Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда электрон маданиятни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4PhD/Fal.641.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдулазизов Абдулвохид Хабибуллаевич, социология фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Ганиев Баходиржон Садикжанович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Этакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлаш учун ёшларнинг электрон маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборотлашган жамиятда замонавий коммуникатив воситаларидан фойдаланиш кишилар ўртасидаги мулоқот тамойилларини ўзгартириши орқали, жамиятда ахборот самарадорлиги тезкорлик, аниқлик, сифат таъсирчанлигини таъминлаши сабабли ёшлар социализациясида бирдамлик қадриятларини такомиллаштиришга олиб келиши аниқланган;
ёшларда электрон ахборот алмашинув маданиятини ривожлантириш  уларда ижтимоий воқеликни фалсафий ва интелектуал идрок этиш жараёнига позитив таъсир этиши сабабли социумда электрон ахборот маданиятини барқарор ривожлантириш жамиятда ижтимоий муносабатлар  бирлигини  таъминловчи омил эканлиги асосланган;
 жамиятда маърифатли авлодни шакллантириш муносабатлар трансформациясида динамик ва статик ҳолатларни вужудга келтирувчи хусусиятлар ахборотнинг тўрт компоненти (ахборот алмашиш, ташкил этиш, акс эттириш, ўзаро таъсир) билан шахсда ижодкорлик қобилиятини ривожлантирувчи прагматик индикатор эканлиги очиб берилган;
замонавий жамиятда глобал ахборотлаштириш жараёнининг ривожланиши социумда шахс социализациясини таъминловчи ижтимоий ўзаро таъсир хусусиятлари (ҳаракатчанлик, ижодкорлик интеллектуаллик) орқали жамиятда виртуал-коммуникатив маконни ўз ичига олган янги ижтимоий воқеликни шаклланишига олиб келиши сабабли жамиятининг институционал (оила, мактаб, махалла) ўзгаришига таъсир этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар электрон маданиятини ривожлантириш, ахборот алмашинуви кўникмасини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда тадқиқот натижалари асосида:
ахборотлашган жамиятда замонавий коммуникатив воситаларидан фойдаланиш кишилар ўртасидаги мулоқот тамойилларини ўзгартириши орқали, жамиятда ахборот самарадорлиги тезкорлик, аниқлик, сифат таъсирчанлигини таъминлаши сабабли ёшлар социализациясига доир илмий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури олти йўналишда белгиланган “Аҳолининг интернетдаги жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтиришга оид чора-тадбирлар” 31 – банди “Буюк аждодларимизнинг илмий мероси уларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда жаҳон сивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари бўйича маълумотлар билан халқаро интернет тармоғини бойитиб бориш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги маънавий тадқиқотлар интитутининг 2022-йил 2-октябрдаги 324-сон далолатномаси).  Натижада, ёшлар социализациясидаги бирдамлик қадриятларини такомиллаштиришга олиб келиши, ижтимоий воқеликни фалсафий ва интелектуал идрок этиш жараёнига позитив ҳамда дестуруктив таъсирини очиб беришга хизмат қилган;
ёшларда электрон ахборот алмашинув маданиятини ривожлантириш  уларда ижтимоий воқеликни фалсафий ва интелектуал идрок этишга оид тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2022-йил июн ва сентябр ойларидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  2022-йил 28-сентябрдаги 02-04-1599-сон далолатномаси). Натижада ижтимоий муносабатлар жараёнига позитив таъсирини, жамиятда ижтимоий муносабатлар  интеллектуал бирлигини  очиб беришга хизмат қилган;  
жамиятда маърифатли авлодни шакллантириш муносабатлар трансформациясида динамик ва статик ҳолатларни вужудга келтирувчи хусусиятларига доир   “илмий хулоса ва тавсияларидан “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институтининг “Оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий – маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларни қўллаб қуватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган консепсияларни, комплекс, соҳавий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш” номли режасини 2 ва 3-бандларини ижросини бажаришда фойдаланилган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти 2023-йил 3-мартдаги 01-09/1335-сон маълумотномаси).Натижада, электрон ахборотнинг тўрт компоненти (ахборот алмашиш, ташкил этиш, акс эттириш, ўзаро таъсир) билан шахсда ижодкорлик  қобилиятини ривожлантирувчи прагматик индикатор бирлигини очиб беришга хизмат қилган;
замонавий жамиятда глобал ахборотлаштириш жараёнининг ривожланиши социумда шахс социализациясини таъминловчи ижтимоий ўзаро таъсир хусусиятлари (ҳаракатчанлик, ижодкорлик интеллектуаллик) орқали жамиятда виртуал-коммуникатив маконни ўз ичига олган янги ижтимоий воқеликни шаклланишига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги маънавий тадқиқотлар интитутининг 2022-йил 2-октябрдаги 324–сон далолатномаси).   Натижада, социумда маданий хусусиятларга аксиологик таъсир этувчи омиллар ёшлар ўртасидаги электрон ахборот алмашинуви маданияти шаклланишининг муҳим элементи сифатида уларнинг ижтимоий воқеликни фалсафий ва интелектуал идрок этиш жараёнига позитив таъсирини очиб беришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish