Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратбаев Бекзод Батировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий тараққиёт моделларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили (Ўзбекистон – Россия мисолида)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal846.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Махамадихон Исроилович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Тилавов Ўктам Ғуломович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият тараққиётида миллий тараққиёт моделларининг ўзига хос хусусиятлари ва истиқболларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият тараққиётини моделлаштириш инсоннинг этнопсихологик темпераментлари таъсирида демократиянинг ментал хусусиятлари социумда янги ижтимоий  қатлам ва социал институтларни  ўсиб боришини таъминлашга олиб келиши сабабли ижтимоий ҳаётда инсон капиталини ижобий детерминацияловчи рационал мақсадга йўналтирилган самарали механизм эканлиги аниқланган;
глобаллашув шароитида тараққиёт моделлари, жамиятлараро ижтимоий йўналтирилганлик, давлат, жамият ва шахс муносабатларининг ўзаро дитерменистик ҳамкорлигининг корреляцион ривожланишига олиб келиши орқали иқтисодий ва ноиқтисодий омилларнинг кенг кўламли комбинациясини ифодаловчи миллий ривожланиш имкониятларининг лейтмотив атрибути эканлиги асосланган;
 фуқаролик жамиятини ривожлантиришда миллий тараққиёт (жараёнли, зарурий, либерал) моделларини жорий этиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатлар тизимини фаоллашишига олиб келиши орқали, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқаришини модернизация ва диверсификация қилинишини таъминловчи динамик кўрсатгичлар драйвери эканлиги очиб берилган;
Ўзбекистонни ижтимоий ривожлантиришга қаратилган (рақамли давлат хизмати, Легал Теч, ижтимоий давлат, Рақамли идора) каби ижтимоий инновациялар, жамиятда демократиянинг имманент хусусиятлари уйғунлигини таъминлаши орқали, ижтимоий муносабатлар истиқболини оптималлаштиришга асосланган рационал кўрсаткичлар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Миллий тараққиёт моделларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили (Ўзбекистон – Россия мисолида)” тадқиқоти натижаси асосида:
жамият тараққиётини лойиҳалаштириш демократиянинг ментал хусусиятлари ҳамда инсоннинг этнопсихологик темпераментлари социумда янги ижтимоий  қатлам ва социал институтларни  ўсиб боришини таъминлашга олиб келиши сабабли ижтимоий ҳаётда инсон капиталини ижобий детерминацияловчи рационал мақсадга йўналтирилган самарали механизмларига оид амалий тавсия ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сонли буйруғи билан тасдиқланган 359-042 рақамли гувоҳномага мувофиқ “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” номли ўқув қўлланма ҳамда 2022 йил 13 майдаги 166-сонли буйруғи билан тасдиқланган 166-051 рақамли гувоҳномага мувофиқ “Тараққиёт моделларининг сиёсий-фалсафий асослари” номли дарсликни нашр этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 декабрдаги 02/01-01-95-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда миллий тараққиёт моделларини жорий этиш ҳамда бозор муносабатларига асосланган демократик жамият барпо этишнинг самарали механизмларини очиб беришга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида тараққиёт моделлари, жамиятлараро ижтимоий йўналтирилганлик, давлат, жамият ва шахс муносабатларининг ўзаро дитерменистик ҳамкорлигининг корреляцион ривожланишига олиб келиши орқали иқтисодий ва ноиқтисодий омилларнинг кенг кўламли комбинациясини ифодаловчи миллий ривожланиш имкониятларини лейтмотивига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгашининг 2020 йил иш режасида белгиланган “Ёшларга беш ташаббус – беш имкон”, “Ёшлар сиёсати амалда”, “Интернетдан фойдаланиш маданияти”, “Халқаро тармоқда ёшларни бузғунчи ғоялардан муҳофаза этиш” каби маънавий-маърифий ишлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 19 майдаги 04-13/939-сон маълумотномаси). Натижада, жамият тараққиётни лойиҳалаштириш, ташкил этиш ва ривожлантиришда устувор аҳамият касб этган ғоялар назарияси ва амалиёти, тараққиёт моделларида фундаментал аҳамият касб этган замонавий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиялари ноиқтисодий омилларнинг кенг кўламли комбинациясини ифодаловчи миллий миллий ривожлантириш имкониятларини кенгайтирувчи ислоҳотлар лейтмотивларини очиб беришга хизмат қилган;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда миллий тараққиёт (жараёнли, зарурий, лойиҳаловчи, либерал) моделларини жорий этиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатлар тизимини фаоллашишига олиб келиши сабабли, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқаришини модернизация ва диверсификация қилинишини таъминловчи динамик кўрсатгичларига оид илмий хулосаларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури ИИ. Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон-Учинчи Ренесанс сари” ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракат юзага келтириш чора-тадбирлари 17 банди “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” ғояси асосида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, мамлакатда бошланган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳаракати, мақсадли ислоҳотларни кенг халқ оммасига етказиш, жамиятда фаол фуқаролик туйғусини мустаҳкамлаш  бўйича ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 30 ноябрдаги 02-22/506-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқаришини модернизация ва диверсификация қилинишини таъминловчи динамик кўрсатгичларини аниқлашга хизмат қилган;
Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган (Рақамли давлат хизмати, Легал Теч, ижтимоий давлат, Рақамли идора) ижтимоий инновациялар, жамиятда демократиянинг имманент хусусиятлари уйғунлигини таъминлаши орқали, ижтимоий муносабатлар истиқболини оптималлаштиришга доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгашининг 2020 йил иш режасида белгиланган “Ёшларга беш ташаббус – беш имкон”, “Ёшлар сиёсати амалда”, “Интернетдан фойдаланиш маданияти”, “Халқаро тармоқда ёшларни бузғунчи ғоялардан муҳофаза этиш” каби маънавий-маърифий ишлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 19 майдаги 04-13/939-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда инсон капиталини ривожланишиг ҳамда  ёш авлодни миллий тараққиётни қадрлаш, сиёсий онгини юксалтириш ҳамда мустақил давлатимизнинг миллий тараққиёт босқичлари тарихини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан ўрганишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish