Sayt test rejimida ishlamoqda

Турақулов Акмал  Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Футбол феноменининг шахс ва жамиятга таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal916.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махкамов Қодиржон Одилжонович, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади футбол феноменининг шахс ва жамиятдаги ўрни орқали футболнинг жамият ижтимоий-маданий тараққиётига таъсирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда интелектуал футбол тизимини жорий этиш шахснинг жисмоний баркамоллигини таъминловчи динамик характердаги юқори интенсивлик, социумлараро муносабатлар ва миллатлараро тотувликни таъминлашга олиб келиши сабабли ижтимоий-инновацион ҳамкорликнинг  интенсификацион дитерминанти эканлиги аниқланган;
мамлакатнинг ижтимоий-маданий имиджини ошириш жамиятда футбол феноменининг юксалтириш орқали маданиятлараро ижтимоий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатиши сабабли миллатлараро муносабатлар интеграциясида миллат ва элатларнинг этник-маданий ўзига хослигини намоён этиб турувчи омил эканлиги асосланган;  
футбол феномен сифатида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, технологик тараққиётини белгиловчи конструктив ва интерактив харакатлари орқали аҳоли фаровонлиги даражасининг ташқи (иқтисодий таъминланганлик,), ички (муваффақият, ижтимоий мақом), жисмоний (саломатлик, соғлиқ) каби уч стимули билан пропорсионал ривожланиши очиб берилган;   
замонавий жамиятнинг ижтимоий қиёфасини белгилашда футболдаги ауцорсинг тизими, жамиятда инсон капитали динамикасининг ўсиб боришини таъминлаши сабабли ижтимоий фаровон давлат институционал тизимларини дифференциал равишда давлат, жамият ва шахс салоҳиятини корреляцион ривожланишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Футбол феноменининг шахс ва жамиятга таъсирини ижтимоий-фалсафий жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамиятда интелектуал футбол тизими шахснинг жисмоний баркамоллигини таъминловчи динамик характердаги юқори интенсивлик, социумлараро муносабатлар ва миллатлараро тотувликни таъминлашга олиб келишига доир хулосалари Ўзбекистон Республикаси Футбол Ассоциацияси томонидан ташкил этилган тарғибот-ташвиқот ишларини ижодий ва инновацион усулларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг 2022 йил 25 ноябрдаги 03/3271-сон маълумотномаси). Натижада, футболнинг динамик характердаги юқори интенсивликни ривожлантиришга, социумлараро муносабатларни мустаҳкамлашга, милатлараро тотувликни таъминловчи, ижтимоий-инновацион ҳамкорликка олиб келувчи  ижтимоий маданий интеграциясини оширишга хизмат қилган;
мамлакатнинг ижтимоий-маданий имиджини ошириш жамиятда футбол феноменининг юксалтириш орқали маданиятлараро ижтимоий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатиши сабабли миллатлараро муносабатлар интеграциясида миллат ва элатларнинг этник-маданий ўзига хослигини намоён этишига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 06-01/06/13/8359-сон маълумотномаси). Натижада, миллатлараро муносабатлар интеграциясини ривожлантириш миллат ва элатларнинг этник-маданий ўзига хослигини намоён этиб турувчи ҳамда ёшларда спортнинг ижтимоий юксалишига олиб келишининг субстационал (миллий ўзига хослик, миллий характер ва сетереотип) асослари очиб берилган;
футбол феномен сифатида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, технологик тараққиётини белгиловчи конструктив ва интерактив харакатлари орқали аҳоли фаровонлиги даражасининг ташқи (иқтисодий таъминланганлик,), ички (муваффақият, ижтимоий мақом), жисмоний (саломатлик, соғлиқ) каби уч стимулига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг 2022 йил 25 ноябрдаги 03/3271-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли фаровонлиги даражасининг ташқи (иқтисодий таъминланганлик,), ички (муваффақият, ижтимоий мақом), жисмоний (саломатлик, соғлиқ) каби уч стимули билан пропорсионал ривожланишини очиб беришга  хизмат қилган;
замонавий жамиятнинг ижтимоий қиёфасини белгилаш футболдаги ауцорсинг тизими, жамиятда инсон капитали динамикасининг ўсиб боришини таъминлаши сабабли ижтимоий фаровон давлат институционал тизимларини дифференциал равишда давлат, жамият ва шахс салоҳиятини корреляцион ривожланиши доирасидаги таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 06-01/06/13/8359-сон маълумотномаси). Натижада футбол феномени шахс ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини белгилашга ҳамда ижтимоий фаровон давлат институционал тизимларини дифференциал равишда давлат, жамият ва шахс салоҳиятини корреляцион ривожланишига олиб келишининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish