Sayt test rejimida ishlamoqda

Оринбетов Ниетулла Турдимуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантириш», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped3418.
Илмий раҳбар: Курбаниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Баймурзаев Азамат Досмурзаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент в.б.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда фуқаролик позицияни ривожлантириш тузилмаси “фуқаро”, “фуқаролик”, “фуқаровийлик”, “фуқаролик позицияси” тушунчаларининг педагогик интерпретацияси асосида шахсий қадриятлар тизимининг семантик соҳасига интенсив таъсир кўрсатиш ва позитив фуқаролик позициянинг идентивлигини бевосита  таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
“Давлат ва ҳуқуқ асослари” ва “Тарбия” фанларининг ўқувчиларда фуқаролик позицияни ривожлантиришга доир дидактик имкониятлари семантик, аксиологик, этномаданий ва тизимли ёндашувларга устуворлик бериш асосида таҳлилий, ахборий, фаолиятли босқичлар бўйича педагогик алгоритмини конструктив лойиҳалаш орқали аниқлаштирилган;
академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик моделининг ташкилий-педагогик компоненти шахсга йўналтирилган, лойиҳавий, ахборот-коммуникатив, этнопедагогик, муаммоли, ўйинли технологияларни дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда қўллаш механизмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари замонавий ватанпарвар фуқарога хос фазилатларни маънавий-ахлоқий компетенсиялар билан уйғунлигини таъминлаш, жараён компонентлари ва мезонлари ўртасидаги айнанликни бевосита ҳисобга олиш, фуқаролик тарбияси диагностик тизимини адаптивлик даражасини кенгайтириш каби илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларда фуқаролик позицияни ривожлантириш мазмуни ва  тузилмаси “фуқаро, фуқаролик, фуқаровийлик” тушунчаларининг интерпретацияси асосида шахс қадриятлар тизимининг семантик соҳасига устуворлик бериш ва позитив фуқаролик позициянинг идентивлигини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан академик лицей ўқувчилари учун «Мáмлекет ҳáм ҳуқıқ тийкарларı» (1 қисм) номли ўқув қўлланмасини  яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-182-рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларнинг фуқаровийлик, фуқаролик позиция, фуқаролик фаоллик тушунчаларини чуқур англашига хизмат қилган;
“Давлат ва ҳуқуқ асослари” ва “Тарбия” фанларининг ўқувчиларда фуқаролик позицияни ривожлантиришдаги имкониятлари семантик, аксиологик, этномаданий ва тизимли ёндашувларга устуворлик бериш асосида таҳлилий, ахборий, фаолиятли босқичларнинг алгоритмини сақлаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  академик лицей ўқувчилари учун «Мáмлекет ҳáм ҳуқıқ тийкарларı» (2 қисм) номли ўқув қўлланмасини  яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-183-рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини тарбиялашни ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
 академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик модели структуравий компонентларининг ўқувчиларнинг аудиторияда ва аудиторидан ташқари машғулотларда ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш орқали  такомиллаштиришга ҳамда ёшларни ватанпарварликка тарбиялаш ва ҳуқуқий билимлар асосида ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришга доир яратилган илмий-методик тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида А1-ХТ-0-92997 «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» (2012–2014 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (2023 йил 23 майдаги 246-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар тарбияси соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини аниқлаш, уни амалга ошириш шакллари, усуллари ва механизмларини ишлаб чиқишдаги қонун ва қонун ости ҳужжатлари, шунингдек соғлом авлод, авлодлар бардавомлигида ахлоқ, қадриятларни маънавий аҳамиятига оид йўриқнома, қўлланмаларни самарали амалга оширишга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish