Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамутов Узақбай Балтабаевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг интегратив технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1613.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Қувондиқ Айитбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Давлатов Ойбек Ғаниевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг интегратив технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари гностик, лойиҳалаш, конструктив, коммуникатив, ташкилий, коррексион-ривожлантирувчи таркибий асосларга мувофиқ касбий фаолият мотивацияси ва ижодий фаолликни шакллантириш, натижаларни таҳлил қилишга йўналтирилган мантиқий тузилмага устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни мазмунли (касбий билим, амалий кўникма ва малакалар, амалий фаолият тажрибаси), бошқарувга доир (касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш босқичлари; жараённи назорат ва таҳлил қилиш; мунтазам тузатишлар киритиб бориш) ва таълимий (мақсад ва вазифаларнинг идентивлиги, шарт-шароитлар, технология) блоклардан иборат дидактик параметрларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг интегратив модели тизимли-жараёнли, аксиологик ва рефлексив, шахсий-фаолиятга йўналтирилган, мазмунли-функсионал ёндашувни жорий этишнинг консептуал асосларига мувофиқ равишда тўрт (функсионал, мазмунли, операционал, эвристик-алгоритмик) устунли педагогик каркасни лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг интегратив технологиялари (бинар-диалогли маъруза, интегратив амалий машғулотлар) мақсадни белгилаш, далиллаш, англаш, мустаҳкамлаш, рефлекция босқичларига асосланган технологик харита ва алгоритмик-эвристик топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг интегратив технологиясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятларини гностик, лойиҳалаш, конструктив, коммуникатив, ташкилий, коррексион-ривожлантирувчи таркибий асосларга мувофиқ касбий фаолият мотивацияси ва ижодий фаолликни шакллантириш, натижаларни таҳлил қилишга йўналтирилган мантиқий тузилмага устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 21-январдаги 89-03-350-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг умуммаданий ва касбий компетенсиялари тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнини мазмунли, бошқарувга доир ва таълимий блоклардан иборат дидактик параметрларни ишлаб чиқиш, талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг интегратив моделини тизимли-жараёнли, аксиологик ва рефлексив, шахсий-фаолиятга йўналтирилган, мазмунли-функсионал ёндашувни жорий этишнинг консептуал асосларига мувофиқ равишда тўрт устунли педагогик каркасни лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари) бакалариат йўналиши учун “Қурилиш материаллари ҳам буюмлари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 27-мартдаги 274-сон буйруғи, 274-022к-рақамли гувоҳнома). Натижада, мутахассислик фанларини касбий-педагогик фаолиятга йўналтириб ўқитишнинг интеграциялашган мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг интегратив технологияларини мақсадни белгилаш, далиллаш, англаш, мустаҳкамлаш, рефлекция босқичларига асосланган технологик харита ва алгоритмик-эвристик топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5340500 – Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструксияларини ишлаб чиқариш бакалавриат йўналиши учун “Бетон ҳам темирбетон технологияси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 7-декабрдаги 648-сон буйруғи, 648-139-рақамли гувоҳнома). Натижада, дуал таълимни ташкил этиш бўйича талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.
.

Yangiliklarga obuna bo‘lish