Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумабаев Куанишбай Нукусбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим мактабларида Пйтҳон дастурлаш тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped2676.
Илмий раҳбар: Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, доцент; Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида Пйтҳон дастурлаш тилини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дарсдан ташқари ўқув фаолиятида ўқувчиларни дастурлашга оид мантиқий, алгоритмик фикрлашини ривожлантириш интеллектуал фаолият босқичи, тайёргарлик даражаларини рақамли ўқув воситалари ва дастурлашнинг алгоритм ҳодисаларини намойиш этувчи дастурлар асосида аниқлаштирилган;
йўналтирувчи ва ўргатувчи электрон таълим ресурсларини диверсификация қилиш орқали 9-синф ўқувчиларини Пйтҳон дастурлаш тилида мантиқий масалаларни дастурлашга оид таянч компетенсиялари методик жиҳатларга компетенсиявий ҳамда тизимли-фаолиятли ёндашувни интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
Пйтҳон дастурлаш тилини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг сонли-таҳлили, проектив-рекурсив дастурлашга оид ижодий қобилиятини ошириш ва масалаларни математик моделини яратиш, алгоритмлаш, дастур кодларини лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришнинг методик тузилмасига мазмунли, ташкилий  компонентлари амалий йўналтирилган лойиҳавий таълим шароитида муаммоли таълим технологияси билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларни дастурлашга оид креатив фаоллигини ошириш, компетенсияларини шакллантиришнинг натижавий кўрсаткичлари муаммоли таълим технологиялар ва рақамли воситалар  ҳамда веб технологиялар, методик таъминотли дастурий воситалар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида Пйтҳон дастурлаш тилини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ўқувчиларнинг чизиқли, тармоқланувчи, такрорланувчи масалаларни дастурлашга оид таҳлил ва синтез қилиш, мантиқий, алгоритмик, тизимли, ижодий фаоллик фикрлаш кўникмасини, интеллектуал ривожланиш даражасини ҳамда компетенсияларини рақамли ўқув воситалар ва дастурлашнинг алгоритм (блок-схемаларни) ҳодисаларни намойиш этувчи (Cроcодиле ИCТ) дастурлар асосида такомиллаштириш ҳамда йўналтирувчи ва ўргатувчи электрон таълим ресурсларни диверсификация қилиш орқали 9-синф ўқувчиларни Пйтҳон дастурлаш тилида мантиқий масалаларни дастурлашга оид таянч компетенсияларини шакллантиришнинг методик жиҳатларига компетенсиявий ва тизимли-фаолиятли ёндашувларни интенсив қўллаш  асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан И-ХТ-0-19929-рақамли «Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9-синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)» мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика уневерситетининг 2022 йил                    27 октябрдаги 02-07-3767/04-сон дадолатномаси). Натижада, 9-синф ўқувчиларини Пйтҳон дастурлаш тилида масалаларни дастурлашга оид компетенсияларини шакллантиришга эришилган;
умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларини Пйтҳон дастурлаш тилида креатив даражадаги топшириқларни дастурлашга ўргатиш бўйича машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси ҳамда масалаларни математик моделини яратиш, алгоритмлаш, кодлаш, натижани таҳлил этиш босқичлари муаммоли таълим технологиялар ва рақамли воситалар билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан АИФ-2/15-сонли «Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика уневерситетининг 2022 йил 27 октябрдаги 02-07-3767/04-сон дадолатномаси). Натижада, Пйтҳон дастурлаш тилида масалаларни дастурлашга ўргатиш методикаси такомиллаштирилган;
9-синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари ўқув фаолиятида Пйтҳон дастурлаш тилида мисол ва масалаларни дастурлашга ўргатишнинг мақсадли, мазмунли, мотивацион, технологик, натижавий босқичлари, адаптив йўналтиришнинг ташкилий-тузилмали модели муаммоли топшириқлар, электрон таълим ресурслар, дидактик амалий дастурлар ва очиқ ахборот таълим муҳитлари асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ЁА5-ХТ-1-31884-сонли «Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари» мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 31 октябрдаги 01/11-01/9-1696-сон маълумотномаси). Натижада, 9-синф ўқувчиларини дарсдан ташқари ўқув фаолиятида Пйтҳон дастурлаш тилини ўргатиш методикаси такомиллаштирилган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish