Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўлдашев Акрам Маҳмудовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқлар Буюк Кўчишининг герман тиллари шаклланишидаги роли”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Fil42.
Илмий раҳбар: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари доктори, профессор; Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Халқлар Буюк кўчиши натижасида қадимги герман тиллари базавий структуралари асосида инглиз тилининг шаклланиши ва унда қадимги туркий тиллари билан бўлган контактларнинг таъсири ва ролини аниқлаш, шу орқали тилшуносликда тарихийлик тамойилининг амал қилиш қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
герман тилларининг ўзига хос хусусиятлари саналган ундошларнинг биринчи кўчиши; ундошларнинг иккинчи кўчиши; ротасизм, урғунинг биринчи бўғинга кўчиши, ундошларнинг геминасияси, қисқа унлиларнинг чўзилиши ва чўзиқ унлиларнинг дифтонглашуви халқларнинг буюк кўчиши даврида туркий тиллар таъсирида содир бўлганлиги асосланган;
халқлар буюк кўчишининг Европа лингвистик харитасининг шаклланишига таъсири - авваллари катта мавқега эга бўлган тиллар ва тил гуруҳлари ўз лингвистик маконларини йўқотганлиги ва чекланган ҳудудларда сўзлашадиган тил ёки шевага айланиб қолганлиги, герман тилларидан фойдаланиш кўламининг кескин кенгайгани ва роман тилларининг луғат таркибининг бойишига қаратилган аспектларда намоён бўлганлиги аниқланган;
герман тиллари тарихида содир бўлган кўплаб ўзгаришлар: сўз охиридаги бўғинларнинг кучсизланиши (редуксия), редуксия ҳолати билан боғлиқ умлаут ходисаси; сўз бошида тил орқа унлилардан аввал келган ж ва жу фонемалари талаффузда тушиб қолиши; инфинитив охиридаги –н нинг тушиб қолиши, ундошлардаги ассимилясион ўзгаришлар, феъл турланиш тизимининг соддалашиши, бир қатор янги олмошларнинг пайдо бўлиши халқлар буюк кўчиши натижасида содир бўлганлиги далилланган;
ҳозирги замон тилшунослик мактаблари ва йўналиши намояндалари томонидан олиб борилган илмий изланишларда тарихийлик тамойилининг асосий қонуниятлари кўп ҳолларда изчил қўлланилмаганлиги, англлар, саксонлар, ют ва фризларнинг В асрда Британия оролларига кўчиб ўтиши сабабларини очиб бериш орқали ҳозиргача амалда бўлган изоҳларнинг тарихий хақиқатга мос келмаслиги, фактларни талқин қилишда тарихчиларнинг ўз мафкураси талабларига таянгани очиб берилган;
илк бор Европа ва Осиё фанининг тегишли соҳаларда учрайдиган туркий қавмлар этнонимлари ва уларга алоқадор бўлган жой номларини лингвогенетик жиҳатдан асослаш орқали туркий тиллардан кириб келган турли семантик кўламга мансуб бўлган сўзларнинг аслиятга хос бўлган илмий-этимологик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқлар Буюк кўчиши натижасида қадимги герман тиллари базавий структуралари асосида инглиз тилининг шаклланиши ва унда қадимги туркий тиллари билан бўлган контактларнинг таъсири ва ролини лингвогенетик жиҳатдан тадқиқ қилиш, шу орқали тилшуносликда тарихийлик тамойилининг амал қилиш қонуниятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
герман тилларининг ўзига хос хусусиятлари саналган ундошларнинг биринчи кўчиши; ундошларнинг иккинчи кўчиши; ротасизм, урғунинг биринчи бўғинга кўчиши, ундошларнинг геминасияси, қисқа унлиларнинг чўзилиши ва чўзиқ унлиларнинг дифтонглашуви халқларнинг буюк кўчиши даврида туркий тиллар таъсирида содир бўлганлигига оид материаллардан Бакалавриат босқичи талабалари учун мўлжалланган Герман филологиясига кириш фанидан яратилган дарсликни (Тҳе Ҳисторй оф тҳе Энглиш Лангуаге. Шарқ Нашр Матбаа концерни, 2010 йил. -154 бет) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 26 феврал 2009 йил №1 буйруғи; Гувоҳнома № 017). Натижада герман тиллари гуруҳига мансуб тилларнинг аниқ миқдори, тарқалиш географияси, функсионал қўлланиш кўлами ҳақидаги маълумотлар талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш учун зарур билимни олишга имкон яратилган;
герман тилларининг ўзига хос хусусиятлари саналган ундошларнинг биринчи кўчиши, герман тиллари тарихида содир бўлган кўплаб ўзгаришлар; халқлар буюк кўчишининг Европа лингвистик харитасининг шаклланишигага оид маълумотлар ва илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши» фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ Гуманитар Фанлар Илмий-тадқиқот институтининг 2022 йилнинг 3 февралдаги №43/1-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада ротатсизм, ургунинг биринчи бўғинга кўчиши, ундошларнинг геминасияси, қисқа унлиларнинг чўзилиши ва чўзиқ унлиларнинг дифтонглашуви халкларнинг буюк кўчиши даврида туркий тиллар таъсирида содир бўлганлигини ҳамда сўз охиридаги бўғинларнинг кучсизланиши (редуксия), инфинитив охиридаги -н нинг тушиб қолиши, ундошлардаги ассимилясион ўзгаришлар, феъл турланиш тизимининг соддалашиши, бир қатор янги олмошларнинг пайдо бўлиши халқлар буюк кўчиши натижасида содир бўлганлигини ўрганиш жараёнида илмий манбаларни бойитишга хизмат қилган;
герман тиллари тарихида содир бўлган кўплаб ўзгаришлар: сўз охиридаги бўғинларнинг кучсизланиши (редуксия), редуксия ҳолати билан боғлиқ умлаут ходисаси; сўз бошида тил орқа унлилардан аввал келган ж ва жу фонемалари талаффузда тушиб қолиши; инфинитив охиридаги –н нинг тушиб қолиши, ундошлардаги ассимилясион ўзгаришлар, феъл турланиш тизимининг соддалашиши, бир қатор янги олмошларнинг пайдо бўлиши халқлар буюк кўчиши натижасида содир бўлганлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси инновасион ривожланиш вазирлигининг 2020-2022 йилларда ўтказилган “Эрудит” шифрли ёпиқ инновасион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот-коммуникасия технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг 2022 йил 3 мартдаги 10/400-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар лойиҳа доирасида дастурлар тузишда ҳамда (изоҳли) ўқув луғатини яратишда кенг хизмат қилган;
ҳозирги замон тилшунослик мактаблари ва йўналиши намояндалари томонидан олиб борилган илмий изланишларда тарихийлик тамойилининг асосий қонуниятлари кўп ҳолларда изчил қўлланилмаганлиги, англлар, саксонлар, ют ва фризларнинг В асрда Британия оролларига кўчиб ўтиши сабабларини очиб бериш орқали ҳозиргача амалда бўлган изоҳларнинг тарихий хақиқатга мос келмаслиги, фактларни талқин қилишда тарихчиларнинг ўз мафкураси талабларига оид илмий хулосаларидан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган 574097-ЭПП-1-2016-1-CЙ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “РУЕCВЕТ – Россия ва Ўзбекистондаги миллий ўрта-умумий ва касбий таълим тизимларида Европа синов (кредит) тизимини (ЭСВЕТ) таълимнинг тегишли бўғинларида синовдан ўтказиш” (2016-2019)” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2022 йилнинг 7 февралдаги 25-сонли маълумотномаси). Натижада илмий манбаларни бойитишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish