Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмаматов Зухриддин Шавкат ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
  

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3152.
Илмий раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарипович, педагогика фанлари доктори, проффессор; Дусяров Худоймурод Чоршанбиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш ва экспериментал синовдан ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикаси орқали уларнинг иқтидори, қобилияти,  лаёқати ва қизиқишларини аниқлашга йўналтирилган горизонтал ва вертикал интеграциялаш, ўқув элементларига мақсадли йўналтиришга кўра натижавийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш жараёни ўқув мақсадларидан кутиладиган натижаларни мотивасион, когнитивлик, интегративлик, рефлексивлик мезонларининг амалий-касбий фаолият  тузилмаси яхлитлигини босқичма-босқич  таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
аудитория ва аудиториядан ташқари ишлар жараёнида бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикаси электрон таълим муҳити шароитида ўқитишнинг самарали шакллари табиий, тасвирий, амалий каби воситалар  орқали такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари педагогик қобилиятни ривожлантириш жараёнларига психологик таъсир даражасини горизонтал ва вертикал кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикаси орқали уларнинг иқтидори, қобилияти,  лаёқати ва қизиқишларини аниқлашга йўналтирилган горизонтал ва вертикал интеграциялаш, ўқув элементларига мақсадли йўналтиришга кўра натижавийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган таклифларидан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+дастури доирасида 2019-2022-йилларда бажарилган 574099-ЭПП-1 -2016-1 -ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР - “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2023 йил 8 февралдаги 02-01-01-18-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялар 5112100-Технологик таълим йўналишининг ўқув-меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида ишчи ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар мазмунига сингдирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш жараёни ўқув мақсадларидан кутиладиган натижаларни мотивасион, когнитивлик, интегративлик, рефлексивлик мезонларининг амалий-касбий фаолият  тузилмаси яхлитлигини босқичма-босқич  таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Маҳсулот тайёрлаш технологияси” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2023 йил 8 февралдаги 02-01-01-18-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаган;
аудитория ва аудиториядан ташқари ишлар жараёнида бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикаси электрон таълим муҳити шароитида ўқитишнинг самарали шакллари табиий, тасвирий, амалий каби воситалар  орқали такомиллаштирилга оид тавсиялардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг  2019-2020 йилларида бажарилган №А-1-2019-20 “Касбга йўналтириш, қайта тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув ишлаб чиқариш тизимида миллий, анъанавий негизини ҳамда ушбу йўналишда таълим бериш жараёнининг амалий-услубий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида “Маҳсулот тайёрлаш технологияси” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2023 йил 8 февралдаги 02-01-01-18-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикаси электрон таълим муҳити шароитида ўқитишнинг самарали шаклларини такомиллаштириштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари педагогик қобилиятни ривожлантириш жараёнларига психологик таъсир даражасини горизонтал ва вертикал кенгайтириш орқали ишлаб чиқилган “ИННО-АCТИВ” технологиясига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган ижодий машқлар ва ностандарт топшириқлар, технологик хариталарни “ҲЕМИС” электрон тизимини такомиллаштиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқишда “Маҳсулот тайёрлаш технологияси” ўқув қўлланма Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг  2019-2020 йилларида бажарилган №А-1-2019-20 “Касбга йўналтириш, қайта тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув ишлаб чиқариш тизимида миллий, анъанавий негизини ҳамда ушбу йўналишда таълим бериш жараёнининг амалий-услубий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2023 йил 8 февралдаги 02-01-01-18-сон маълумотномаси). Натижада, «Маҳсулот тайёрлаш технологияси» фанини ўқитиш ва бўлажак технология фани ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш самарадорлигини ортиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish