Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаджибеков Садриддин Насриддиновичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасалари талабаларида интеллектуал қобилиятни ривожлантириш жараёнини лойиҳалашнинг илмий- методик асослари (Кимё фани мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Ped320.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети.
Илмий маслаҳатчи: Исмоилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи,ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Мирхамитова Дилором Худойбердиевна, кимё фанлари доктори профессор; Низамова Саида Адиловна, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдураҳмонов Элдор Баратович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларида интеллектуал қобилиятни кимё фанини ўқитиш асосида ривожлантириш жараёнини лойиҳалашнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасаларида талабаларга кимё фанини ўқитиш орқали интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг яхлит жараёни методологияси умумижтимоий муҳитни моделлаштиришнинг умумийдан ягоналикка ва ягоналикдан чегаравий умумийликкача йўналтирилтирувчи фалсафий занжирида индивидуал кимё ўқитиш мақсадига ўтишни адаптив дидактикада таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда интеллектуал қобилиятни ривожлантириш жараёнини лойиҳалашнинг методик модели илмий ва амалий фаолият интеграсиясини жадаллаштирувчи мобил кимёвий масалаларни алгоритмик комбинасияланган ижодий-тажриба жараёнида кўп танловли вариантларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
кимё таълими жараёнида мезон хусусиятларини аниқлаш ва интеллектуал қобилиятларни ривожлантиришнинг яхлит жараёни илмий ва ўқув билишга мотиватсияловчи индивидуал таълим элементларидан қайта алоқали муҳитда когнитив-ижодийлик даражаларда қўллаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисламинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда ўқитишнинг реал жараёнини методологик ва услубий-дидактик таъминлаш компонентлари ақлий потенсиални даврий диагностика қилишнинг прогноз, режа ва таҳлил босқичларини персонал портфолиони яратиш жараёнига дидактик таъсирда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
техник олий таълим муассасаларида кимё ўқитиш орқали талабаламинг интеллектуал қобилиятларини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари яхлит таълим маконини визуал яратиш, яхлит жараёнини касбий йўналганликда ташкил этиш, бошқариш ва педагогик қўллаб-қуwатлаш ҳамда ташкилий-педагогик, педагогик-психологик ва предметли-дидактик шарт-шароитларни жадал интегратсияда таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасалари талабаларида интеллектуал қобилиятни ривожлантириш жараёнини лойиҳалашнинг илмий-методик асослари юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
техника олий таълим муассасаларида талабаларга кимё фанини ўқитиш орқали интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг яхлит жараёни методологияси умумижтимоий муҳитни моделлаштиришнинг умумийдан ягоналикка ва ягоналикдан чегаравий умумийликкача йўналтирилтирувчи фалсафий занжирида индивидуал кимё ўқитиш мақсадига ўтишни адаптив дидактикада таъминлашга  доир таклифлардан “Полимерлар кимёси” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 28 сентябрдаги 89-03- 366-сон гувоҳномаси). Натижада мазкур ишлаб чиқилган Давлат таълим стандарти талабаламинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларда интеллектуал қобилиятни ривожлантириш жараёнини лойиҳалашнинг методик модели илмий ва амалий фаолият интеграсиясини жадаллаштирувчи мобил кимёвий масалаларни  алгоритмик комбинасияланган ижодий-тажриба жараёнида кўп танловли вариантларда қўллашга ҳамда кимё таълими жараёнида мезон хусусиятларини аниқлаш ва интеллектуал қобилиятларни ривожлантиришнинг яхлит жараёни илмий ва ўқув билишга мотиватсияловчи индивидуал таълим элементларидан қайта алоқали муҳитда когнитив-ижодийлик даражаларда қўллашга оид тавсиялардан “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида 1.14/2018 рақамли 2018-2019 йилларга мўлжалланган “Бўлажак муҳандисларинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг методологик ва услубий-дидактик таъминотини ва талабаламинг интеллектуал қобилиятларини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2022 йил 18 октябрдаги 02/01-01-52-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг методологик асослари амалий жиҳатдан ўз ечимини топган;
бўлажак муҳандисламинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда ўқитишнинг реал жараёнини методологик ва услубий-дидактик таъминлаш компонентлари ақлий потенсиални даврий диагностика қилишнинг прогноз, режа ва таҳлил босқичларини  персонал портфолиони яратиш жараёнига дидактик таъсирда оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида 1.15/2018 рақамли 2018-2019 йилларга мўлжалланган «Бетахлор-этилфосфоник кислоталар асосида ба'зи дефолиатсияланган фаол моддаларни олиш ва уларнинг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш» мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказидан 2022 йил 18 октябрда олинган 02/01-01-52-сон маълумотнома).  Натижада, ишлаб чиқилган дидактик таъминот ва баҳолаш мезонлари бўлажак муҳандисламинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish