Sayt test rejimida ishlamoqda

Пармонов Абдутолиб Абдуваҳоб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли технологиялар асосида талабаларнинг ахборот-техник компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (Назарий механика фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4532.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
Илмий раҳбар: Алимов Нармурат Насирович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Жалолова Покиза Музаффаровна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар асосида олий таълим муассасалари талабаларида ахборот-техник компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ахборот-техник компетенсияларини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари мотивацион-ахборот, когнитив-ижодий, прахеологик, технологик компонентларнинг ўзаро  натижадор импулсини очиқ ахборотли муҳитда  педагогик дизайнда қўллаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак амалий математика йўналиши мутахассисларида ахборот-техник компетенсияларни шакллантириш модели ахборот муҳитини моделлаштиришнинг дидактик топшириқларини касбга интенсив ўқитиш жараёнига индивидуал рефлекцияда трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;  
талабаларнинг ахборот-техник компетенсияларини шакллантириш методикаси ахборотни қайта ишлашга интенсив тайёрлашга мўлжалланган аралаш таълим элементларидан интерфаол ўқув муҳитида  графикли алоқани тезкорлик муносабатида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак амалий математика йўналиши мутахассисларида ахборот-техник компетенсияларнинг шаклланганлигини текшириш мезонлари ахборот билан ишлашнинг амалий-информал иш турларини мустақил иш ва таълим интеграциясида оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амалий математика бакалавриат йўналиши талабаларининг ахборот-техник компетенсияларни шакллантириш ва назарий механика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг ахборот-техник компетенсияларини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари  мотивацион-ахборот, когнитив-ижодий, прахеологик, технологик компонентларнинг ўзаро натижадор импулслидан очиқ ахборотли муҳитда  педагогик дизайнда қўллашга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-13-3-сонли “Назарий физика” курси бўйича электрон ўқув-услубий комплекси, актуал математика бўйича дарслик яратиш ва суғурта риски ҳолатларини ўрганиш” мавзусидаги амалий-илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 22-июндаги 04/11-3881-сон далолатномаси). Натижада “Назарий механика” фани амалий машғулотларида талабаларнинг ахборот-техник компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак амалий математика йўналиши мутахассисларида ахборот-техник компетенсияларни шакллантириш модели ахборот муҳитини моделластиришнинг дидактик топшириқларини касбга интенсив ўқитиш жараёнига индивидуал рефлекцияда трансформациялашга доир таклиф ва тавсиялар “Назарий механика (кинематика)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи билан тасдиқланган 388-322-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида фанни ўқитишда АТК дан фойдаланишнинг методик имкониятлари кенгайишига хизмат қилган;
талабаларнинг ахборот-техник компетенсияларини шакллантириш методикаси ахборотни қайта ишлашга интенсив тайёрлашга мўлжалланган аралаш таълим элементларидан интерфаол ўқув муҳитида  графикли алоқанинг тезкорлик муносабатида қўллашга оид тавсиялари “Назарий механика (кинематика)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи билан тасдиқланган 388-322-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув-методик таъминот Рақамли технологиялар асосида талабаларнинг ахборот-техник компетенсияларни шакллантириш имкониятини кенгайтирган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish