Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуғаниев Бекзод Бурхон уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2829.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Юсупов Раббим Михлиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент; Якуббоева Нафиса Сахобиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш  методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини вертикал ва горизонтал йўналишда кенгайтириб бориш мантиқига устуворлик бериш асосида дарсдаги аниқ педагогик вазиятга жавоб бера оладиган тарзда импровизация қила олиш функсиясига устуворлик берилган ҳолда таълим технологиялари (виртуал харита, ҳаракатларни кодлаш, самарали амалий лойиҳа) аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш модели фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни даражалари кўрсатгичларининг мазмуний яроқлилиги, ишончлиги ва оптималлигини стратегик прогнозлаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятининг ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари таянч ва фанга оид компетенсияларни шакллантириш босқичлари таълимий имкониятларини педагогик жараёнга интеграллаш орқали аниқлаштирилган;
мактаб ўқувчиларининг лойиҳалаш маданияти сифатларини  робототехниканинг таълимий имкониятларини ривожлантиришнинг услубий таъминоти  дастурий воситаларнинг таркибига адаптив, репродуктив, креатив каби амалий кўникма ва малакаларни намойиш этишга йўналтирилган топшириқларни, интеграллашган тестлар ва коррексиялаш элементларини киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини вертикал ва горизонтал йўналишда кенгайтириб бориш мантиқига устуворлик бериш асосида дарсдаги аниқ педагогик вазиятга жавоб бера оладиган тарзда импровизация қила олиш функсиясига устуворлик берилган таълим технологиялари ҳамда ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш модели фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни даражалари кўрсатгичларининг мазмуний яроқлилиги, ишончлиги ва оптималлигини стратегик прогнозлашга доир таклифлар мактаб 5-7 синфлар  информатика ва ахборот технологиялари дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 10-мартдаги 01/11-01/9-151-сон маълумотнома). Натижада, тегишли ўқув фанлари мазмуни бойитилган;
рақамли таълим муҳитида ўқувчилар лойиҳалаш маданиятининг ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари таянч ва фанга оид компетенсияларни шакллантириш босқичлари таълимий имкониятларини педагогик жараёнга интеграллашга доир таклифлар “Сcратч 3.0 дастурлаш муҳитида дастур тузишни ўргатиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 28-мартдаги 1-сон йиғилиш қарори). Натижада, робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш учун ўқувчиларга педагогик шарт-шароитлар яратилиб, информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда ижодий ёндашувлар орқали ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожланиш самарадорлигига эришилган;
мактаб ўқувчиларининг лойиҳалаш маданияти сифатларини  робототехниканинг таълимий имкониятларини ривожлантиришнинг услубий таъминоти  дастурий воситаларнинг таркибига адаптив, репродуктив, креатив каби амалий кўникма ва малакаларни намойиш этишга йўналтирилган топшириқларни, интеграллашган тестлар ва коррексиялаш элементларини киритишга доир таклифларидан 2021-2022 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган ФЗ-2019080214-сонли “Фавқулодда вазиятларда қўлланилувчи кўп функсияли робот яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2023 йил 3 мартдаги 651/05-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича синфдаги дарслар ва синфдан ташқари машғулотларда робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish