Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиёзова Насиба Раматиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аутизм синдромли болалар ва ота-она муносабатларининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/P285.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Бахтигул Бобожоновна, психология фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори (DSc) профессор; Нуркелдиева Дилбар Ахмадовна, педагогика  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аутизм синдромли болалар ва ота-она муносабатларининг  хусусиятлари асосида болани қабул қилиш даражасини ошириш, эмоционал зўриқишлар профилактикаси ва коррексияси учун хизмат қилувчи тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аутизм синдромли болаларнинг ота-оналари билан муносабатларини барқарор ифодаланишида фарзандини тушуниш, идрок қилишнинг она сиймосини устунлиги, ҳаддан ортиқ ғамхўрлиги, вербализация, онанинг оилага қарам эканлиги билан боғлиқ ижтимоий-психологик хусусиятларнинг она ролига фидойилик контекстида намоён бўлиши сабабли “ота-оналик установкалари”нинг интенсив таъсирга эга эканлиги далилланган;
«ота-она ва аутизм бола» муносабатларини дифференциал намоён бўлишида бола билан мулоқотда хавотирланишнинг, агрессивлик, айбдорлик ҳиссининг юқорилиги фарзандга эмоционал интеграл ёндашувнинг икки қутбли ифодаланишини кучайтирганлиги туфайли  “эмоционал рад этиш”, “гиперсоциализация”, “кичик омадсиз” позициянинг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган;
ота-онанинг психоемоционал (стресс ва хавотирланиш) ҳолатига коррексион-адаптив таъсир этиш натижасида уларнинг  когнитив, эмоционал ва хулқ- атвор соҳасига таъсир кўрсатиш бола билан симбиотик муносабатда бўлиш, ота-оналарнинг копинг стратегияларини шакллантириш ва оиланинг психотерапевтик имкониятларидан фойдаланиш даражасини кучайтирганлиги туфайли боланинг индивидуал ҳолатини қабул қилишга эришиш мумкинлиги асосланган;
аутизм синдромли болаларнинг жамиятга интеграциясини таъминлашда ота-онанинг когнитив, эмоционал, хулқий соҳаларига таъсир этиш орқали болани эмоционал қабул қилиш, фарзандини қабул қилиш, у билан ҳамкорлик қилиш,  жамиятдаги статусини баҳолаш каби  ҳисларини дифференциация қилишни ривожлантириш муҳимлиги туфайли “психолог-ота-она-дефектолог” комплекс психологик хизмат кўрсатиш тизими “ота-оналар мактаби”ни киритиш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аутизм синдромли болалар ва ота-она муносабатларини психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
аутизм синдромли болаларнинг ота-оналари билан муносабатларини барқарор ифодаланишида фарзандини тушуниш, идрок қилишнинг она сиймосини устунлиги, ҳаддан ортиқ ғамхўрлиги, вербализация, онанинг оилага қарам эканлиги билан боғлиқ ижтимоий-психологик хусусиятларнинг она ролига фидойилик контекстида намоён бўлиши сабабли “ота-оналик установкалари”нинг интенсив таъсирга эга эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-21-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-21-м-сон маълумотномаси). Натижада аутизм  синдромли болалар ва ота-она муносабатларини психодиагностик методикалар ёрдамида барқарор ифодаланадиган ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш имкони яратилган;
«ота-она ва аутизм бола» муносабатларини дифференциал намоён бўлишида бола билан мулоқотда хавотирланишнинг, агрессивлик, айбдорлик ҳиссининг юқорилиги фарзандга эмоционал интеграл ёндашувнинг икки қутбли ифодаланишини кучайтирганлиги туфайли  “эмоционал рад этиш”, “гиперсоциализация”, “кичик омадсиз” позициянинг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-21-сонли буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-21-м-сон маълумотномаси). Натижада ота-она томонидан  боланинг индивидуал ҳолатини қабул қилиши учун психоемоционал ҳолатга когнитив, эмоционал ва хулқ-атвор соҳасига коррексион-адаптив таъсир кўрсатиш имконияти аниқланган;
ота-онанинг психоемоционал (стресс ва хавотирланиш) ҳолатига коррексион-адаптив таъсир этиш натижасида уларнинг  когнитив, эмоционал ва хулқ- атвор соҳасига таъсир кўрсатиш бола билан симбиотик муносабатда бўлиш, ота-оналарнинг копинг стратегияларини шакллантириш ва оиланинг психотерапевтик имкониятларидан фойдаланиш даражасини кучайтирганлиги туфайли боланинг индивидуал ҳолатини қабул қилишга эришиш мумкинлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-21-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-21-м-сон маълумотномаси). Натижада аутизм синдромли болалар ва ота-она муносабатларида намоён бўладиган дифференциал фарқларни аниқлаш шароит яратилган;
аутизм синдромли болаларнинг жамиятга интеграциясини таъминлашда ота-онанинг когнитив, эмоционал, хулқий соҳаларига таъсир этиш орқали болани эмоционал қабул қилиш, фарзандини қабул қилиш, у билан ҳамкорлик қилиш,  жамиятдаги статусини баҳолаш каби  ҳисларини дифференциация қилишни ривожлантириш муҳимлиги туфайли “психолог-ота-она-дефектолог” комплекс психологик хизмат кўрсатиш тизими “ота-оналар мактаби”ни киритиш асосида такомиллаштирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-21-сонли буйруғи билан «Психологик хизмат» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-21-м-сон маълумотномаси). Натижада аутизм синдромли болаларга комплекс психологик хизмат кўрсатиш тизимини “ота-оналар мактаби”ни киритиш асосида такомиллаштириш самарадорлиги ошган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish