Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидов Рахматулло Аъложоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновасион иқтисодиёт шароитида кичик бизнесни ривожланишининг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Iqt321.
Илмий раҳбар: Алиев Яшнар Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Гафуров Убайдулло Вахабович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хонкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамраева Сайёра Насимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва энгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиёт шароитида кичик бизнесни ривожлантиришнинг илмий-усулубий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра тадбиркорлик хулқ-атвор моделларининг тадбиркорлик рентаси турлари, ташқи манбалар ва инновацияларнинг табиати, ички ва ташқи муҳитдаги алоқаларни ҳисобга олган ҳолдаги типологиясига кўра тадбиркорлик фаолиятидаги маданий жараёнларни амалга оширишнинг махсус шакли сифатида ўрганишнинг назарий асослари такомиллаштирилган;
инновацион тавсифдаги ишлаб чиқарилаётган товар ёки кўрсатилаётган хизматларнинг давлат харидини амалга оширишда уларнинг сифат ва қиймат жиҳатидан бир хиллиги таъминланган шароитларда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи идоралар томонидан тавсиявий асосда устуворлик бериш орқали ҳудуддаги инновацион кичик бизнес субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш таклифи асосланган;
ҳудудларда кичик бизнес субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун интеграл кўрсаткичнинг “юқори” (1,63-1,42), “ўртача” (1,87-1,62), “паст” (2,06-1,86), “ўта паст” (2,58-2,05) бўлган мезон чегаралари шкаласи таклиф этилган;
кичик бизнесни ривожлантиришнинг инновацион стратегияси жорий ва истиқболдаги ўзгарувчан талабга мувофиқлашиш жараёнларини рағбатлантирувчи ва қўллаб-қувватловчи “кўп даражали тузилмалар” фаолиятига янги билим ва технологияларни яратиш, узатиш ва фойдаланиш жараёнларини узвий тарзда киритиб бориш орқали такомиллаштирилган;
Фарғона водийси вилоятларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асосий фаолият кўрсаткичларининг эконометрик ва иқтисодий-математик моделлар асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнесни ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра тадбиркорлик хулқ-атвор моделларининг тадбиркорлик рентаси турлари, ташқи манбалар ва инновацияларнинг табиати, ички ва ташқи муҳитдаги алоқаларни ҳисобга олган ҳолдаги типологиясига кўра тадбиркорлик фаолиятидаги маданий жараёнларни амалга ошириш махсус шакли сифатида ўрганишнинг такомиллаштирилган назарий асослари олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Инновативе эcономй” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабалари ҳамда бўлғуси мутахассисларда тадбиркорлик хулқ-атвор моделларининг тадбиркорлик рентаси турлари, ташқи манбалар ва инновацияларнинг табиати, ички ва ташқи муҳитдаги алоқаларни ҳисобга олган ҳолдаги типологиясига кўра тадбиркорлик фаолиятидаги маданий жараёнларни амалга ошириш махсус шакли сифатида ўрганишнинг назарий асослари бўйича янги билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;  
инновацион тавсифдаги ишлаб чиқарилаётган товар ёки кўрсатилаётган хизматларнинг давлат харидини амалга оширишда уларнинг сифат ва қиймат жиҳатидан бир хиллиги таъминланган шароитларда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи идоралар томонидан тавсиявий асосда устуворлик бериш орқали ҳудуддаги инновацион кичик бизнес субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Наманган вилоятида кичик бизнес корхоналарини 2026 йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2023 йил 16 июндаги 11/02-30-7148-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида минтақалардаги ишбилармонлик муҳитини баҳолаш натижаларининг объективлигини ошириш ҳамда халқаро талабларни эътиборга олган ҳолда ишбилармонлик муҳитини баҳолашга оид янги индикаторларни услубий амалиётга ўз вақтида киритилиб бориш имконини беради;
ҳудудларда кичик бизнес субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун интеграл кўрсаткичнинг “юқори” (1,63-1,42), “ўртача” (1,87-1,62), “паст” (2,06-1,86), “ўта паст” (2,58-2,05) бўлган мезон чегаралари шкаласидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Наманган вилоятида кичик бизнес корхоналарини 2026 йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2023 йил 16 июндаги 11/02-30-7148-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши кичик бизнес субъектлари томонидан ҳудуд ривожланишига қўшган ҳиссасини баҳолашга имкон яратган, хусусан, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги кичик бизнес субъекти самарадорлигини 12 фоизга ошишига имкон берган;
кичик бизнесни ривожлантиришнинг инновацион стратегияси жорий ва истиқболдаги ўзгарувчан талабга мувофиқлашиш жараёнларини рағбатлантирувчи ва қўллаб-қувватловчи “кўп даражали тузилмалар” фаолиятига янги билим ва технологияларни яратиш, узатиш ва фойдаланиш жараёнларини узвий тарзда киритиб бориш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Наманган вилоятида кичик бизнес корхоналарини 2026 йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2023 йил 16 июндаги 11/02-30-7148-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида Наманган вилоятидаги кичик бизнес корхоналарини инновацион ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
Фарғона водийси вилоятларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асосий фаолият кўрсаткичларининг эконометрик ва иқтисодий-математик моделлар асосида 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2023 йил 16 июндаги 11/02-30-7148-сонли маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш натижасида Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес корхоналарининг 2022-2025 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш консепсияси ишлаб чиқишда фойдаланган ҳолда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish