Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Фарход Хакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Жигар ичи ва ташкарисида  жойлашган ўт йўлларининг ўт-тош касаллигида анъанавий ва лапароскопик холецистэктомиядаги солиштирма морфометрияси» 14.00.02- Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2061.
Илмий раҳбар: Хамдамова Мухайё Тўхтасиновна, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса, ИК рақами номи: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01
Расмий оппонентлар:  Рахматова Муқаддас Холтаевна тиббиёт фанлари доктори, Адилбекова Дилором Бахтиёровна тиббиёт фанлари доктори    
Етакчи ташкилот: «Курск давлат тиббиёт университети» (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларининг ўт-тош касаллигида анъанавий ва лапороскопик холецистэктомиядаги солиштирма морфометриясини ўрганиш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: анъанавий холецстэктомия ва лапароскопик холецистэктомиягача ва ундан кейинги даврда жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўллари ультратовуш текширувида солиштирма морфометрияси бахоланган;
ўт-тош касаллиги билан оғриган беморларда жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларини, сфинктерларини анъанавий ва лапароскопик холецистэктомиядан кейин морфологик ва функционал ўзгаришлари ўрганилган;
ўт пуфаги деворини гистокимёвий текширишларда ҳужайралар ядросида жойлашган ва унинг пролефератив фаоллигини кўсатадиган махсус оқсил, ҳужайранинг апоптозланишини блоклайдиган оқсил, меъёрий ҳужайранинг ўсма ҳужайрасига айланишини кўрсатадиган дисплазия асосида ўсма жараёнига ўтиш даражасини белгилаш аҳамият касб этиши очиб берилган;
холецистэктомиядан кейинги даврда жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларида ўт  димланиши натижасидаги ўзгаришлар ультратовуш орқали ўрганилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кеенгашининг 2023 йил 30 мартдаги №23-z/013 сон хулосасига кўра:
ўт-тош касаллиги билан оғриган  беморларда диагностика ва профилактика кўрсаткичлари асосида жарроҳлик амалиётини танлаш ва амалиётдан кейинги асоратларни камайтириш, ўз вақтида ташхислаш ҳамда даволаш ишларини  амалга ошириш мумкин бўлган. Беморларнинг касалхонадаги даволаш кунлирини кискартиришига олиб келган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  РШТЁИМ Бухоро филиали бўйича буйруқ (20.05.2022й.; №37/2), Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (28.06.2022й.; №30/1) Самарканд 1-клиник касалхонаси бўйича буйруқ (8.06.2022й.; №24/3)  хамда Жондор туман тиббиёт бирлашмасида бўйича буйруқ (20.07.2022й.; №28/2) амалиётга  жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган усулда УТТ орқали ташхислаш асосида эрта ўт йулларидаги димланишга бахо бериш ва тош таьсирида ўт пуфаги деворидаги холатни эрта муддатда ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)Ўт-тош касаллигида ўт пуфаги деворидаги, жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларидаги ўзгаришларни оддий ва самарали текширув усули бўлган ультратовуш орқали аниқланиши, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. 2) ултратовуш текшируви текшируви хулосасига асосланиб, беморлар КТ, МРТ текширувини  ортиқча сарф харажатлар қилиб текшириш шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилган; Хулоса: Ўт-тош касаллиги оғриган хавфли гуруҳига кирган беморларда эрта ташхислаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 292 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларинг ўт –тош касаллигида анъанавий ва лапароскопик холецистэктомиядаги солиштирма морфометрияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан  2022 йил 4 октябрдаги 04№4303-сон хат юборилган.
ўт-тош касаллиги билан оғриган  беморларда узоқ муддатли стационар ёрдамга бўлган эҳтиёжни камайтиришга, дори-дармонларнинг тератоген таъсирини камайтиришга ва реаблитация даврини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: РШТЁИМ Бухоро филиали бўйича буйруқ (20.05.2022й.; №37/2), Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (28.06.2022й.; №30/1) Самарканд 1-клиник касалхонаси бўйича буйруқ (8.06.2022й.; №24/3)  хамда Жондор туман тиббиёт бирлашмасида бўйича буйруқ (20.07.2022й.;№28/2) амалиётга  жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 80 та интерстициал пролифератив сурункали холецистит, улардан 3 тасида ўсмага олиб келувчи дисрегенератор ўзгаришлар аниқланди, 34 та интерстициал фиброзланган сурункали холециститдан 1 тасида  ўсмага олиб келувчи ҳолат кузатилди. 23 та интерстициал миксаматоз ва муцинозли сурункали холециститдан 2 тасида, 20 та аденомиоматоз ва полипоз гиперплазияли сурункали холециститдан 3 тасида ўсмага олиб келувчи дисрегенератор ўзгаришлар аниқланди. Жами 157 тадан  9 тасида ўсмага олиб келувчи дисрегенератор ўзгаришлар аниқланди ва бу 5,7% ташкил қилди. Сурункали холецистит билан хасталанган беморларнинг ўт пуфаги материалларини гистологик текширувдан ўтказилганда қуйидаги маълумотлар олинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)ўт-тош касаллиги билан оғриган беморларда кузатилиши мумкин бўлган ўсма олди ҳолатларини эрта аниқлаш, профилактика қилиш, ташҳислаш ва даво чораларини белгилаш имконини берган. 2) ўт-тош касаллигида ўсма олди ҳолатлари кузатилганга қадар анъанавий ёки лапароскопик жарроҳлик амалиётларини кўллаш лозимлиги белгиланган. Хулоса: ўт-тош касаллиги билан оғриган беморларда ўз вақтида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб холецистэктомия қилинса, 1 нафар беморга 1270000 сўм бютжет маблағлари тежалган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларинг ўт –тош касаллигида анъанавий ва лапароскопик холецистэктомиядаги солиштирма морфометрияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан  2022 йил 4 октябрдаги 04№4303-сон хат юборилган.
ултратовуш текшируви орқали холецистэктомия операциясигача ва кейинги даврда жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларини солиштирма морфометриясини ўрганиб, ўт йўлларининг гипертензияси, димланиш ҳисобидан ўт йўлларинг кенгайиши изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: РШТЁИМ Бухоро филиали бўйича буйруқ (20.05.2022й.; №37/2), Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (28.06.2022й.; №30/1) Самарканд 1-клиник касалхонаси бўйича буйруқ (8.06.2022й.; №24/3)  хамда Жондор туман тиббиёт бирлашмасида бўйича буйруқ (20.07.2022й.; №28/2) амалиётга  жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги  ўт-тош касаллиги билан оғриган беморларда жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўллирини ультратовуш текшируви орқали кенгайганлиги аниқланди. Жаррохлик амалиётигача асосан 41-60 ёшдаги аёллар ичида жигар ичи ўт йўллари кенгайиши кузатилди. 35нафар беморда ва умумий ўт йўллари 9нафар беморда кенгайган. Худди шундай 61-70 ёшдаги 11 нафар эркакда умумий ўт йўллари 3нафарида 9 нафарида жигар ичи ўт йўллари кенгайган. 61-70 ёшдаги 26та аёлдан умумий ўт йўллари 3нафарида, 18нафарида жигар ичи ўт йўллари кенгайиши аникланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)УТТ текширувида жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларидаги ўзгаришларни ташхислаш мумкинлиги сабабли КТ ва МРТ текширувлари тежалиб колган. 2)жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларидаги ўзгаришларни оддий ва самарали текширув усули бўлган ультратовуш орқали аниқланиши, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. Хулоса:  Ўт-тош касаллиги оғриган беморларда эрта ташхислаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 315 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 210000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларинг ўт –тош касаллигида анъанавий ва лапароскопик холецистэктомиядаги солиштирма морфометрияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан  2022 йил 4 октябрдаги 04№4303-сон хат юборилган.
ултратовуш текшируви орқали холецистэктомия оперциясидан кейинги даврда жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларини солиштирма морфометриясини ўрганиб, ўт йўлларининг гипертензияси, димланиш ҳисобидан ўт йўлларинг кенгайиши изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: РШТЁИМ Бухоро филиали бўйича буйруқ (20.05.2022й.; №37/2), Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (28.06.2022й.; №30/1) Самарканд 1-клиник касалхонаси бўйича буйруқ (8.06.2022й.; №24/3)  хамда Жондор туман тиббиёт бирлашмасида бўйича буйруқ (20.07.2022й.; №28/2) амалиётга  жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўт-тош касаллиги билан оғриган беморларда жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўллирини ультратовуш текшируви орқали кенгайганлиги аниқланди. Жаррохлик амалиётигача асосан 41-60 ёшдаги аёллар ичида жигар ичи ўт йўллари кенгайиши кузатилди. 35нафар беморда ва умумий ўт йўллари 9нафар беморда кенгайган. Худди шундай 61-70 ёшдаги 11 нафар эркакда умумий ўт йўллари 3 нафарида 9 нафарида жигар ичи ўт йўллари кенгайган. 61-70 ёшдаги 26та аёлдан умумий ўт йўллари 3 нафарида, 18 нафарида жигар ичи ўт йўллари кенгайиши аникланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ультратовуш текшируви орқали жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўллари холати оперциядан кейин текширилди ва операциядан кейинги ПХЭС ( постхолецистэктомик синдром) ни олдини олиш мақсади, ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 12.5% каматириш имконини берган; Хулоса: ўт-тош касаллиги билан оғриган беморларда ўз вақтида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб холецистэктомия қилинса, 1 нафар беморга 127000 сўм бютжет маблағлари тежалади, бюджетдан ташқари 250000 сўм иқтисод қилинган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар ичи ва ташқарисида жойлашган ўт йўлларинг ўт –тош касаллигида анъанавий ва лапароскопик холецистэктомиядаги солиштирма морфометрияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан  2022 йил 4 октябрдаги 04№4303-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish