Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Улуғбек Қахрамоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бириктирувчи тўқима дифференциал дисплазияли болалар ва ўсмирларда стоматологик ва неврологик ёрдамни такомиллаштириш ва ташкиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология; 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Tib763.
Илмий консультантлар: Ғаффоров Сунатулло Амруллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Халимбетов Ғуломжан Султанбаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc)/
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллoевна, тиббиёт фанлари доктори; Брагин Евгений Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: «Урал давлат тиббиёт университети» Россия Федерацияси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бириктирувчи тўқиманинг дифференциялашган дистрофияли (БТДД. (Марфан синдроми)) болалар ва ўсмирларда диагностика ва даволашни такомиллаштириш, стоматологик ва неврологик ёрдам кўрсатишни ташкиллаштиришдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бириктирувчи тўқима дисплазияли беморларда скелетда минерал зичлик (СМЗ) пасайиши фонида тиш қаттиқ тўқимаси жароҳатлари ва йўқотилган тишлар сонининг юқори интенсивлиги, пародонт тўқимасидаги патологик жараёнда ўзига хос белгилари кузатилиши, айниқса Марфан синдромида сурункали тарқалган пародонтит (СТП)нинг оғир даражаси эрта ёшда кузатилиб, жинсга тўғридан тўғри боғлиқ тавсифи исботланган;
илк бор жағлар алвеоляр соҳасида суяк резорбцияси - суяк ва скелетда минерал зичлик пастлиги орасида узвий боғлиқлик; СТПда - алвеоляр суяк емирилиш тезкорлигида, тизимли остеопороз ва остеопенияда алвеоляр ўсиқ едирилишининг тарқалган характери намоён бўлиши, барча тишлар соҳасида бир текисликда кечиши фонида алвеоляр ўсиқлар шакли ва кортикал пластинка узлуксизлиги сақланиб қолиши, суякдаги ғоваклар - трабекулалари хосил бўлишининг узлуксизлигидаги (р<0,05) боғлиқлиги исботланган;
бириктирувчи тўқима диференциаллашган дисплазиясида 14-17 ёшдаги иккала жинс беморларда, Са бошқарувчи гормонлар тизимида номутаносиб – пародонт касаллигини агрессив ривожланишига сабаб бўлишининг исботи – ОБ гигиенаси, пародонтал индекслар, суяк тўқималарида резорбциясининг ортишидаги узвий боғлиқликда (р<0,05) тўғридан-тўғри акс этиши; алвеоляр ўсиқ суяк резорбцияси механизми - суякларни қайта тиклаш цикли номутаносиблиги эканлиги исботланган;
илк бор СТП ривожланишида, СМЗ пасайиши детерминатор ролини бажарувчи генлар полиморфизми (кальцитонин - CALCR), I турдаги al-занжир коллаген гени (<COLLAI), 1-чи турдаги паратиреоид гормони генининг (PTHRJ)) аҳамияти исботланган ва Марфан синдроми+СТП ва НДБТД+СТП да 1-турдаги а1-занжир коллагенининг Т-аллел генининг агрессив тавсифи исботланган;
комбинациялашган даво-профилактика чора-тадбирлар, Марфан синдроми+СТП ва НДБТД+СТП беморларда минерал алмашинувини яхшилашда, суяк нуқсонларини катта ҳажмда тиклашда, алвеоляр суяклар қаттиқлигини оширишда ва касаллик барқарор ремиссияда кечишини шакллантиришга асос бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 30 майдаги хулосасига кўра:
бириктирувчи тўқима дисплазияли беморларда сурункали тарқалган пародонтит кечишини башоратлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморлар пародонт тўқималари ҳолатини ўрганиш Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар “Сардор Дента” МЧЖ клиникалари амалиётига (16.01.2023й. 8н-р/86) жорий этилди (1-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Касаллик кечишининг оғирлик даражасига таъсирини аниқлаш учун скелетда минерал зичлик (СМЗ) таҳлили ўтказилди. Бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд болалар ва ўсмирларда миқдори тиш қаттиқ тўқимаси жароҳатлари ва йўқотилган тишлар сонининг юқори интенсивлиги, пародонт тўқимасидаги патологик жараёнда ўзига хос белгилари ўрганилди. Касаллик негизида сурункали тарқалган пародонтит (СТП)нинг оғир даражаси эрта ёшларданоқ кузатилиши, жинсга, айниқса пубертат давридаги қиз болаларда тўғридан тўғри боғлиқ тавсифи исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: неврологик бузилишлар мавжудлиги ва хавф омилларининг умумий сони статистик ишончли равишда бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд болалар ва ўсмирларда сурункали тарқалган пародонтит (СТП)нинг оғир даражасини, мос равишда, 1 ва 0,7 га оширган. бириктирувчи тўқима дисплазиясида чакка–пастки жағ бўғими ва тиш қатори шаклланишидаги нуқсонларни башоратлашда замонавий текшириш усуллари орқали даволаш натижалари бўйича ўтказилган таҳлиллар иқтисодий жиҳатдан 18 432 687,5 сўм самарали бўлди. Хулоса: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни ташхислаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 737307,5 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
СТПда - алвеоляр суяк емирилиш тезкорлигида, тизимли остеопороз ва остеопенияда алвеоляр ўсиқ едирилиши даражасини аниқлаш имконини беради, алвеоляр ўсиқ резорбция даражасининг суяк ва скелетда минерал зичлик пастлиги орасида узвий боғлиқликни баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни эрта ташхислаш ва пародонт тўқималари ҳолатини ўрганиш Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар “Сардор Дента” МЧЖ клиникалари амалиётига (16.01.2023й. 8н-р/87) жорий этилди (2-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • суяк минерал зичлигини аниқлаш пародонт суяк тўқималарида ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш чораларини белгилайди; • алвеоляр суяк резорбцияси асоратларини бартараф этиш усулларини оптималлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг куйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: бириктирувчи тўқима дисплазияси билан касалланган беморларни ташхислаш учун харажатлар миқдори – 40 000 сўм; битта беморни даволаш давомийлиги – 10 кун; бириктирувчи тўқима дисплазиясини ташхислаш бўйича тавсия этилган усулларнинг нархи – 83 500 сўм; хисоблаш пайтида амбулатория шароитида 1 бемор учун харажатлар – 28 500 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 196 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 196 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд ўсмир ёшдаги болаларда жинсий гормонларга боғлиқ ҳолда пародонт суяк тўқималари резорбциясининг ортиши, СТП нинг ўрта ва оғир даражаларининг ортиши, жараён оғирлигига ОБ гигиенасининг бевосита боғлиқлиги, алвеоляр ўсиқ суяк резорбцияси механизми - суякларни қайта тиклаш цикли номутаносиблиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни эрта ташхислаш ва пародонт тўқималари ҳолатини ўрганиш Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар “Сардор Дента” МЧЖ клиникалари амалиётига (16.01.2023й. 8н-р/88) жорий этилди (3-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни даволашни таҳлил қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг куйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: бириктирувчи тўқима дисплазияси билан касалланган беморларни ташхислаш учун харажатлар миқдори – 40 000 сўм; битта беморни даволаш давомийлиги – 10 кун; бириктирувчи тўқима дисплазиясини ташхислаш бўйича тавсия этилган усулларнинг нархи – 83 500 сўм; хисоблаш пайтида амбулатория шароитида 1 бемор учун харажатлар – 28 500 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 69 344 сўмни ташкил қилди). Хулоса: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 69 344 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
бириктирувчи тўқима дифференциал дисплазияси мавжуд беморларни ретроспектив таҳлиллар асосида СМЗ пасайиши детерминатор ролини бажарувчи генлар полиморфизми (кальцитонин - CALCR), I турдаги al-занжир коллаген гени (<COLLAI), 1-чи турдаги паратиреоид гормони генининг (PTHRJ)) аҳамияти исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: бириктирувчи тўқима дифференциал дисплазияси мавжуд беморларни эрта ташхислаш ва пародонт тўқималари ҳолатини ўрганиш Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар “Сардор Дента” МЧЖ клиникалари амалиётига (16.01.2023й. 8н-р/87) жорий этилди (2-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бириктирувчи тўқима дифференциал дисплазияси мавжуд беморларни ташхислашда генетик полиморфизмни ўрганиш даволашда комплекс терапияни белгилашда ҳамда психосоматик кўрсаткичларни коррексиялашда муҳим омил бўлиши ҳамда комплекс даволашнинг 88% ҳолатида ижобий натижага эришиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг куйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: бириктирувчи тўқима дисплазияси билан касалланган беморларни ташхислаш учун харажатлар миқдори – 40 000 сўм; битта беморни даволаш давомийлиги – 10 кун; бириктирувчи тўқима дисплазиясини ташхислаш бўйича тавсия этилган усулларнинг нархи – 83 500 сўм; хисоблаш пайтида амбулатория шароитида 1 бемор учун харажатлар – 28 500 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 196 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 196 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни ташхислаш ва комплекс даволаш тадбирлари натижаларни оптималлаштириши аниқланди, бу эса бириктирувчи тўқима дифференциал ва нодифференциал дисплазия негизида шаклланган сурункали тарқоқ пародонтитли беморларда беморларда минерал алмашинувини яхшилашда, суяк нуқсонларини катта ҳажмда тиклашда, алвеоляр суяклар қаттиқлигини оширишда ва касаллик барқарор ремиссияга эришишда юқори салоҳиятга эга эканлигини тасдиқлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: бириктирувчи тўқима дифференциал дисплазияси мавжуд беморларни эрта ташхислаш ва пародонт тўқималари ҳолатини ўрганиш Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар “Сардор Дента” МЧЖ клиникалари амалиётига (16.01.2023й. 8н-р/87) жорий этилди (2-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бириктирувчи тўқима дифференциал дисплазияси мавжуд беморларни комплекс даволаш тадбирлари натижаларни оптималлаштириши аниқланди, бу эса бириктирувчи тўқима дифференциал ва нодифференциал дисплазия негизида шаклланган сурункали тарқоқ пародонтитли беморларда беморларда минерал алмашинувини яхшилашда, суяк нуқсонларини катта ҳажмда тиклашда, алвеоляр суяклар қаттиқлигини оширишда ва касаллик барқарор ремиссияга эришиш ҳамда комплекс даволашнинг 88% ҳолатида ижобий натижага эришиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни комплекс даволаш билан боғлиқ ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: ўтказилган таҳлиллар иқтисодий жиҳатдан 18 432 687,5 сўм самарали бўлди. Хулоса: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларни ташхислаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 737307,5 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. У.Қ.Назаровнинг «Бириктирувчи тўқима дифференциал дисплазияли болалар ва ўсмирларда стоматологик ва неврологик ёрдамни такомиллаштириш ва ташкиллаштириш» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 5 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2022 йил 14 ноябрдаги 01/08-1878 сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирилигига тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир марталик даволашда 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 737307,5 сўм иқтисод қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish