Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманов Шерзод Салоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик шарт – шароитлари”,  13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4296.
Илмий рахбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:  Махмудова Муяссар, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Мустафаев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари доктори, доцент Тожибаева Ҳилола Махмудовна.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.    
II. Тадқиқотнинг мақсади ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи компетенсияларини ривожлантириш модели ижодий-маданий фаолиятнинг ташхислаш, таҳлил, қарор қабул қилиш каби функсионал компонентлари мазмунига кўра ўқувчиларнинг ижодкорлик маданияти, ижодий қобилиятлари, эътиқодлари ҳамда бадиий қадриятларини шакллантиришда артпедагогик ёндашувнинг эмотсионал таъсирини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи фаолиятини функсионал ривожлантириш шарт-шароитлари бадиий-ижодий фаолиятга тайёрлашнинг гедонистик механизмларига кўра бадиий ижодий мотиватсия, когнитив, тарбиявий, коммуникатив, инсоний муносабатларни моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти умумий ўрта таълим мактабларида ижодий тўгараклар ва тарғибот фаолиятини ривожлантиришда артпедагогик ресурсларнинг методик имкониятларини белгилаш асосида бойитилган;
ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи компетенсияларини ривожлантиришнинг модулли кичик универсал сугГЭСтив технологияси артпедагогик ёндошувнинг сензитив ва эмотсионал таъсирига асосланиб ижтимоий маданий тадбирлар мазмунини белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи компетенсияларини ривожлантириш моделини ижодий-маданий фаолиятнинг ташхислаш, таҳлил, қарор қабул қилиш каби функсионал компонентлари мазмунига кўра ўқувчиларнинг ижодкорлик маданияти, ижодий қобилиятлари, эътиқодлари ҳамда бадиий қадриятларини шакллантиришда артпедагогик ёндашувнинг эмосионал таъсирини белгилаш асосда такомиллаштиришга оид Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш”, деб номланган 35-банди асосида “Ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланишнинг артпедагогик асосларини тадқиқ қилиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 10 февралдаги 03-22/101-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчилар фаолиятида ўқувчи ёшлар иқтидорини аниқлаш ва ривожлантиришнинг самарали методларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи фаолиятини функсионал ривожлантириш шарт-шароитлари бадиий-ижодий фаолиятга тайёрлашнинг гедонистик механизмларига кўра бадиий ижодий мотивасия, когнитив, тарбиявий, коммуникатив, инсоний муносабатларни моделлаштириш асосида такомиллаштириш, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти умумий ўрта таълим мактабларида ижодий тўгараклар ва тарғибот фаолиятини ривожлантиришда артпедагогик ресурсларнинг методик имкониятларини белгилаш асосида бойитишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан сохаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон фармони ҳамда “Маънавият-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 26 мартдаги ПҚ- 5040-сон қарори ижросини умумий ўрта таълим мактаблари ва маҳаллаларда таъминлаш бўйича “Йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023 йил 16 февралдаги 01-03/203-сон маълумотномаси). Натижада ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи касбий компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган  «Умумий ўрта таълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари учун услубий қўлланма» ишлаб чиқилган;
ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи компетенсияларини ривожлантиришнинг модулли кичик универсал сугГЭСтив технологияси артпедагогик ёндошувнинг сензитив ва эмосионал таъсирига асосланиб ижтимоий маданий тадбирлар мазмунини белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан ЖҲБЛ “Оилада жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криминоген муҳит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ этиш” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 28 апрелдаги 02-07-1509/4-сон далолатномаси). Натижада ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари сугГЭСтив технологиялар воситада кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish