Sayt test rejimida ishlamoqda

Мингноров Абдухолиқ Тошмирзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг даврий матбуотда ёритилиши (1924-1939 йиллар)”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Tar219.
Илмий маслаҳатчи: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педа- гогика университети DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Ишқуватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори, доцент; Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор; Эргашев Бахтиёр Эргашович, тарих фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1924-1939 йиллардаги даврда Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларни даврий матбуот саҳифаларида ёритилишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болшевиклар Туркистонда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олгач, янги бошқарувни таклиф қилиш орқали ўлкада миллий-ҳудудий чегараланишни ўтказиб, миллий белгиларига қараб Ўзбекистон жумҳурияти тузилганлиги, бу эса иттифоқ манфаатига хизмат қилганлиги тўғрисидаги маълумотлар даврий матбуот саҳифаларида кенг ёритилгани далилланган;

Ўзбекистон жумҳурияти тузилганидан сўнг даврий матбуот фаолиятининг аҳволи иккита босқичда намоён бўлиб, биринчи босқич (1924–1929 йиллар)да совет ҳокимияти амалга оширган ислоҳотлар ва ўзгаришлар янгилик сифатида бериб борилган бўлса, иккинчи босқич (1930–1939 йиллар)да эса – даврий матбуот сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг тарғиботчисига айланганлиги асосланган;
даврий нашрларнинг совет мафкураси назорати остида фаолият юритишига қарамай, республика матбуоти араб имлосига асосланганлиги (1929 йилгача) сабабли болшевикларнинг мафкуравий тизими даврий матбуотни тўлиқ назорат остига вақтинча бўлсада ололмаганлиги, натижада маҳаллий зиёлилар сиёсий вазият оғир бўлишига қарамасдан минтақанинг сиёсий ва иқтисодий истиқболи учун зарур бўлган муаммоларни ёритишга ҳаракат қилганлиги очиб берилган;
даврий матбуотда болшевикларнинг тўлиқ назорати ўрнатилгач, совет ҳукуматининг зўравонлик сиёсатига қарши ҳар қандай чиқишлар, жумладан истиқлолчилик ҳаракати, шунингдек, мавжуд ҳокимиятнинг оммавий қатағон сиёсати каби жараёнлар даврий нашрларда советларнинг нуқтаи-назаридан келиб чиққан ҳолда талқин қилингани исботланган.
совет ҳокимиятининг дастлабки даврида қишлоқ хўжалиги болшевикларнниг асосий иқтисодий даромади бўлганли сабабли мазкур тармоқда амалга оширлган ҳам маъмурий ва ҳам иқтисодий ислоҳотлар даврий матбуот саҳифалари орқали бошқа соҳаларга қараганда кўпроқ тарғиб қилинганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг даврий матбуотда ёритилиши (1924-1939 йиллар) мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг даврий матбуотда ёритилиши (1924-1939 йиллар)ни тадқиқ этиш давомида олинган натижалар, хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини ташкил топиши ва уларда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий жараёнлар, жадид маърифатпарварлар, диний ҳаётда уламоларнинг маънавий раҳномаликлари, совет ҳокимиятига қарши ҳаракати ва қатағончилик сиёсати, миллий-ҳудудий чегараланиш масалаларига оид материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи “Шаҳидлар хотираси” жамоат фондини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 1 мартдаги 41-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг, айниқса, етишиб келаётган ёш авлодларнинг билим ва дунёқарашининг ўсишига хизмат қилган;
даврий нашрларнинг совет мафкураси назорати остида фаолият юритишига қарамай, республика матбуоти араб имлосига асосланганлиги (1929 йилгача), маҳаллий зиёлилар минтақанинг сиёсий ва иқтисодий истиқболи учун зарур бўлган муаммоларни ёритишга ҳаракат қилганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси илмий натижалардан маҳаллий манбавий аҳамиятга эга бўлган асарларни рақамлаштирилган кутубхона яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2022 йил 28 январ 02-20/66-сон маълумотномаси). Натижада, ташриф буюрувчиларнинг бу борадаги билим ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилди. Натижада Миллий кутубхонанинг маҳаллий манбаларга доир асарларини рақамлаштиришда ва кутубхонага ташриф  буюрувчиларнинг ўша даврга оид манбалар билан танишиш имкониятини берган;
Ўзбекистон жумҳурияти тузилганидан сўнг даврий матбуот фаолиятининг аҳволи иккита босқичда намоён бўлиб, биринчи босқич (1924–1929 йиллар)да совет ҳокимияти амалга оширган ислоҳотлар ва ўзгаришлар янгилик сифатида бериб борилган бўлса, иккинчи босқич (1930–1939 йиллар)да эса – даврий матбуот сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг тарғиботчисига айланганлиги, ўтган асрнинг 20-30 йилларидаги сиёсий жараёнларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси “Маънавият ва маърифат” бўлимининг тарғибот тадбирларини ташкил этишда, шунингдек, ўша давр матбуотига бағишланган илмий-амалий конференциялар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 30 июндаги 14.07.1108-сон маълумотномаси). Натижада республикамизда яшаётган бошқа миллатларнинг ҳам ўтган асрнинг 20-30- йилларидаги республикамизда юз берган сиёсий жараёнларни ўрганиш имкониятини берган;
1924-1939 йиллардаги даврий матбуот саҳифаларида Ўзбекистондаги иқтисодий, сиёсий жараёнлар, жадидлар фаолияти ва уларнинг қисматига оид материаллардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Туркистон мухторияти ва унинг қисмати” (3.12.2020 й.), “Бухоро жадидчилик ҳаракати тарихи” (29.12.2020й.), “Жадидчилик ҳаракати фаолияти”(26.08.2021й), “Қатағончилик сиёсати” (30.08.2021 й.), “Қўрбошилар ким эди, уйдирма ва ҳақиқат” (30.11.2021 й.) кўрсатувлари жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 30 ноябрдаги 40-40-1825-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар телекўрсатув томошобинларининг Ўзбекистон ҳудудида матбуот тарихига оид тасаввурларини бойитишга хизмат қилиб, халқимизнинг ўтган асрнинг 20-30-йилларида юз берган воқеаларни очиб берадиган манбалар билан танишиш имкониятини юзага келтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish