Sayt test rejimida ishlamoqda

Казакбаев Акбар Акмалджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳаммад Ал-Муъиззий “Тасриф ал-афъал” асарининг сарф илми ривожидаги аҳамияти”. 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1917.
Илмий раҳбар: Носирова Малика Анваровна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаева Раъно Умаровна, филология фанлари доктори, профессор; Сулаймонова Нигора Асқаралиевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад ал-Муъиззий “Тасриф ал-афъал” асарининг сарф илми ривожидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сарф илми (الصرف – морфология) борасида араб бўлмаган ўқувчиларга содда услубда ёзилган Муҳаммад ал-Муъиззийнинг “Тасриф ал-афъал” асари ХВИИ-ХХ асрларда Марказий Осиё минтақасида, ХИХ аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида эса Бухоро мактаби таъсири натижасида Татаристонда ҳам муҳим дарсликка айлангани исботланган;
Муҳаммад ал-Муъиззий томонидан ўзак ундошининг иккита ҳарфи иллатли бўлган феълларнинг лафиф мафруқ – لفيف مفروق деб номланадиган турига “лафиф” (لفيف), лафиф мақрун – لفيف مقرون турига эса “мултавий” (ملتوي) терминларини қўллаши араб бўлмаган халқларга феълларнинг тақсимланишидаги чалкашликларнининг олдини олишда муҳим услуб бўлгани аниқланган;
олимнинг феъл турларини баён этишда ўзига хос услубга эга эканлиги “иккиланган” (مضاعف) ва “ҳамзали” (مهموز) феълларни “тўғри” (صحيح) феъллар таркибида эмас, балки алоҳида феъл тури сифатида ёритиши орқали сарф илмида феъллар тақсимланишини кенгайтириб бергани очиб берилган;
Муҳаммад ал-Муъиззий “Тасриф ал-афъал” асарида араб тили феълларининг семантикаси, таснифи, морфологик ўзгаришлар хусусиятларини баён қилишда янгича ёндашувининг аҳамияти “феъл шакллари” (أبنية الأفعال), “товушларда содир бўладиган ўзгаришлар” (التغييرات) мавзулари ўрганилиши орқали очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тасриф ал-афъал” асарида сарф масалаларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
сарф илми (الصرف – морфология) борасида араб бўлмаган ўқувчиларга содда услубда ёзилган Муҳаммад ал-Муъиззийнинг “Тасриф ал-афъал” асари ХВИИ-ХХ асрларда Марказий Осиё минтақасида, ХИХ аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида эса Бухоро мактаби таъсири натижасида Татаристонда ҳам муҳим дарсликка айлангани исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалар Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази томонидан нашр этилган “Ўзбекистон Республикаси қадимий ёзма манбалар давлат реестри”нинг 1-жилдига киритилган (Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 9-февралдаги 05-13/18-сон маълумотномаси). Натижада “Тасриф ал-афъал” асари ва унинг ислом билим юртлари таълим жараёнида қўлланиши борасидаги маълумотларнинг кенг жамоатчиликка етказилишига ҳисса қўшилган;
Муҳаммад ал-Муъиззий томонидан ўзак ундошининг иккита ҳарфи иллатли бўлган феълларнинг лафиф мафруқ – لفيف مفروق деб номланадиган турига “лафиф” (لفيف), лафиф мақрун – لفيف مقرون турига эса “мултавий” (ملتوي) терминларини қўллаши араб бўлмаган халқларга феълларнинг тақсимланишидаги чалкашликларнининг олдини олишда муҳим услублиги аниқлангани хусусидаги илмий хулосалар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ўрта аср Шарқ алломалари энциклопедияси” китоби мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 3 февралдаги 02/50-сон маълумотномаси). Натижада илмий-маданий жамоатчиликни “Тасриф ал-афъал” асари ва унинг сарф илми ривожидаги ўрни ҳақадаги билимларнинг шаклланишига хизмат қилган;
Олимнинг феъл турларини баён этишда ўзига хос услубга эга эканлиги “иккиланган” (مضاعف) ва “ҳамзали” (مهموز) феълларни “тўғри” (صحيح) феъллар таркибида эмас, алоҳида феъл тури сифатида ёритиши орқали кўрсатиб берилгани хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълими муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Тайсирус-сарф” ўқув қўлланмасини тайёрлашда ҳамда араб тили фани дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023-йил 5-апрелдаги 1005-сон маълумотномаси). Натижада сарф илми қўлланмаси ва ўқув дастурларида феъллар таснифи масаласидаги мавжуд ёндашувлар янги билимлар билан бойитилган;
Муҳаммад ал-Муъиззий “Тасриф ал-афъал” асарида араб тили феълларининг семантикаси, таснифи, тусланиш хусусиятларини очиб беришда янгича ёндашувининг аҳамияти очиб берилгани хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадио компаниясининг “Ўзбекистон тарихи” каналида эфирга узатиладиган “Тақдимот” силсилавий кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-йил 2-февралда берилган 02-06-168-сонли маълумотнома). Натижада илмий жамоатчиликда Муҳаммад ал-Муъиззий “Тасриф ал-афъал” асари бўйича тасаввурлар бойишига сабаб бўлган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish