Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоиров Абдухомит Сувоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш услубини такомиллаштириш”, 14.00.27 – “Хирургия”  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2539.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гуламов Олимжон Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори; Агапов Михаил Андреевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали Ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт унивеститети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш мақсадида лазерли фотодинамик терапияни қўллаш йўли орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларга ишлов бериш усули нафақат сколекс ва протосколексларга, балки фиброз қатламида ва перикистоз жигар паренхимасида қолган сколексларнинг парчаланишига самарали таъсир этиши тажрибада исботланган.
фотодинамик терапия таъсирида мураккаб фотокимёвий жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган фаол кислород ва метилтионин хлорид эхинококк сколекслари мембранаси ҳамда унинг таркибий биополимерлари оксидланиши натижасида паразитнинг ҳаёт шакли издан чиқиши исботланган,
жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни антипаразитар ишлов бериш усулининг инсон организми учун нисбатан хавфсизлиги ва паразитларга қарши таъсирининг ишончлилиги исботланган.
хирургик амалиётда жигар эхинококкэктомиясидан кейинги асоратлар ва рецидивларнинг профилактикаси мақсадида жигар қолдиқ бўшлиғини ишлов беришда лезерли фотодинамик терапиянинг фойдаланилиши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 26 майдаги 12-сонли хулосасига кўра:
жигар эхинококкозида морфологик тадқиқотлар асосида аниқланган қолдиқ бўшлиқ ва перикистоз тўқимадаги таркибий ўзгаришлар қолдиқ бўшлиқларни антипаразитар ишлов беришнинг оптимал усулини танлаш имконини яратади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.10.2022й.; №15/1) ҳамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.10.2022й.; №11/2) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган экспериментал тадқиқот натижасида жигар эхинококкэктомиясидан сўнги қолдиқ бўшлиғига антипаразитар ишлов беришнинг энг мақбул ҳамда самарали усули маҳаллий фотодинамик терапия эканлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Эхинококкэктомиядан сўнги жигар қолдиқ бўшлиғи ҳамда фиброз капсула қатламларидаги протосколексларни нобуд бўлишини ва шу билан бир қаторда жигар тўқимасига ножўя таъсир кўрсатмайдиган антипаразитар ишлов бериш усули бу фотодинамик терапия усули бўлиб, мазкур усулни қўлланилиши натижасида операциядан сўнги қолдиқ бўшлиғи томонидан кузатиладиган специфик асоратлар ва касаллик ресидивини олдини  олиш ҳамда улар сонини кескин камайишига эришилиш орқали сарфланадиган харажатларнини 1200000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: Тажрибавий тадқиқотлар орқали жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш учун лазерли фотодинамик терапияни қўллаш натижасида метилен кўки фотосенсибилизатори ҳамда 640 нм диапазонидаги паст интенсивли лазер нурлари таъсирида мураккаб фотокимёвий жараёнлар юзага келиши туфайли активлашган кислород ва метилтионин  хлорид ҳосил бўлиб, улар эхинококк сколекс, протеосколекс ва асефалоцисталарига кучли антипаразитар таъсир этишига ва қолдиқ бўшлиғини тез редуксияланишига олиб келиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 1 200 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 840 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш услубини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2022 йил 22 октябрдаги 3839-сон хат  юборилган.
тавсия этилган жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни антипаразитар ишлов бериш усулининг инсон организми учун нисбатан хавфсизлиги ва паразитларга қарши таъсирининг ишончлилиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий ма`лумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.10.2022й.; №15/1) ҳамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.10.2022й.; №11/2) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фотодинамик терапия усулининг юқори даражадаги антипаразитар таъсирига эга эканлиги белгиланиб, жигар эхинококкэктомиясидан сўнги қолдиқ бўшлиғини антипаразитар ишлов бериш мақсадида мазкур усулни қўлланилиши, киста бўшлиғи ёки фиброз қатламда қолиб кетиш эҳтимоли бўлган паразит шаклларига антипаразитар таъсир этиб, қолдиқ бўшлиғи томонидан кузатиладиган специфик асоратларни ҳамда операциядан сўнги даврда касаллик рецидив сонининг кескин камайиши имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқлани лазерли фотодинамик терапия ўтказилгандан кейинги  даврларда  специфик асоратларнинг камайганлиги ва қолдиқ бўшлиқларни тез редукцияга учраганлиги сабабли беморларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 6-7 кунга қисқартириб, тўлов миқдорини 857,5 минг сўмгача камайтирган (Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг прейскурантига кўра шифохонада  1 кун қолиш 122 500,00 сўмни ташкил қилади), шифохонада даволаниш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори –дармон кам талаб этилиб бюджетдан ташқари маблағларни 450 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Фотодинамик терапия таъсирида мураккаб фотокимёвий жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган активлашган кислород ва метилтионин хлорид эхинококк сколекслари мембранаси ҳамда унинг таркибий биополимерларининг оксидаланиши натижасида паразитнинг хаётий шакли издан чиқади. Бу эса фотодинамик терапия усулининг юқори даражадаги антипаразитар таъсирига эга эканлигини белгилаб, хирургик даволаш самарадорлигини ошириш ҳисобидан қолдиқ бўшлиғи томонидан кузатиладиган специфик асоратлар ҳамда касалликнинг қайталанишини олдини олиш имконини берди. Илмий янгиликдан кэнгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш услубини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2022 йил 22 октябрдаги 3839-сон хат  юборилган.
қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш учун лезерли фотодинамик терапиянинг (ЛФДТ) қўлланилиши ушбу усулнинг юқори антипаразитар таъсирга эгалигини кўрсатган, шунингдек касаллик рецидивларининг олди олинади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий ма`лумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.10.2022й.; №15/1) ҳамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.10.2022й.; №11/2) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги эхинококкнинг қолдиқ бўшлиғини лазерли фотодинамик терапиясини (ЛФДТ) ўтказиш натижасида паразитар элементар бўлмиш сколекс ва протосколексларга деструктив таъсир кўрсатиши ҳисобидан, ўчоғларда резорбтив фаолият кескин пасайиб боради. Назорат гурухида қолдиқ бўшлиқнинг суткалик кичрайиш даражаси 2,9+0,5% бўлганда, асосий гуруҳ беморларда ушбу кўрсаткич 5,5+0,8% ни ташкил қилган. ЛФДТ таъсирида қолдиқ бўшлиқда экссудатив ва пролифератив даврлари қисқариб, қолдиқ бўшлиғининг редукцияси асосий гуруҳда 14,2 ўрин/жойга қисқарган, назорат гуруҳида эса бу сон 24,6 ўрин/жойни ташкил этди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник амалиётда қолдиқ бўшлиқларни таклиф этилган усулда антипаразитар ишлов берилиши даволашнинг қониқарсиз натижаларини 32,4% дан, 20,16% гача, операциядан кейинги специфик асоратларни 42,25% дан 23,8% гача, умумий асоратлар сонини 15,49% дан  6,34% гача, касаллик қайталанишини   сонининг  9,85% дан  1,79% гача камайиши имконини бериб, ҳар бир беморни даволанишига бюджет маблағларини 1 млн 470 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: жорий қилинган натижалар жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқни лазерли фотодинамик терапияни қўллаб ишлов берилиши операциядан кейинги асоратларнинг кескин камайиши, шунингдек, касалликнинг рецидив даражасини камайтириш имконини бериб, касалликни даволаш самарадорлигини оширган. Таклиф қилинган усулни клиник амалиётда  қўллаш беморларни даволаш самарадорлигини кескин ошириб, уларнинг қисқа вақт давомида реабилитациясини ҳамда иш қобилиятини тикланишига замин яратиб иқтисодий самарадорликни ошишига олиб келди. Илмий янгиликдан кэнгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш услубини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2022 йил 22 октябрдаги 3839-сон хат  юборилган.
тадқиқотлар ўтказиш давомида олинган натижалар хирургик амалиётда жигар эхинококкэктомиясидан кейинги асоратлар ва ресидивларнинг профилактикаси мақсадида жигар қолдиқ бўшлиғини ишлов беришда лезерли фотодинамик терапиянинг фойдаланилиши мумкинлиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.10.2022й.; №15/1) ҳамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.10.2022й.; №11/2) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар эхинококкэктомиясидан сўнги қолдиқ бўшлиғига антипаразитар ишлов беришнинг энг мақбул ҳамда самарали усули маҳаллий фотодинамик терапия эканлиги аниқланган. Таклиф қилинган усулни клиник амалиётда  қўллаш беморларни даволаш самарадорлигини кескин ошириб, уларнинг қисқа вақт давомида реабилитациясини ҳамда иш қобилиятини тикланишига замин яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник амалиётда қолдиқ бўшлиқларни антипаразитар ишлов беришда лазерли фотодинамик терапияни оптимал схемасини қўллаш беморни даволашда самарали натижадорликга эрилишига кўмаклашиб, шифохонадаги даволаниш муддатини ўртача 12 кунга қисқартиртирилиши ҳисобидан бюджет маблағларини 1 млн 470 минг сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 450 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш услубини такомиллаштирилган услубини қўллашнинг жорий қилиниши 63 нафар бемор ҳисобга буджет маблағларини 92 600 000 сўмга ва буджетдан ташқари 28 300 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш услубини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2022 йил 22 октябрдаги 3839-сон хат  юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish