Sayt test rejimida ishlamoqda

Заитханов Асқар Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларининг оғирлик даражасини клиник баҳолаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib.2282.
Илмий раҳбар: Бекжанова Ольга Есеновна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Амхадова Малкан Абдрашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги Козоғистон миллий тиббиёт университети (Козоғистон)
II. Тадқиқотнинг мақсади дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратларини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 клиник усуллардан фойдаланган ҳолда, дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратлари оғирлик даражасини миқдорий баҳолашнинг унифицирланган усули ишлаб чиқилган;
дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратларини ривожланиш эҳтимоли бўйича тизимли ва маҳаллий хавф омиллари ҳамда уларнинг комбинацияларини прогностик аҳамиятини миқдорий баҳолаш мезонлар аникланган;
индивидуал клиник хавф омиллари бўйича дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратларини клиник кечишининг ривожланиш эҳтимоли ва оғирлик даражасини башоратлаш модели ишлаб чикилган;
иммуно-метаболик тадқиқотлар натижалари асосида дентал имплантациянинг турли оғирликдаги яллиғланиш асоратларида комплекс даволашга оксидланишни ингибирловчи дори воситалари киритганда, оғиз суюқлигидаги метаболик ўзгаришларнинг хусусиятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нафақат клиник клиник кўрсаткичларни, балки даволаш тактикаси ва стратегиясини олдиндан белгилаш ва унинг самарадорлигини назорат қилиш имконини берувчи дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратларининг оғирлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: яллиғланиш асоратларини кечки муддатлардаги яллиғланиш асоратларини юзага келиш хавфини баҳолаш бўйича дастур ишлаб чиқилган ва қўлланилишга тавсия этилган (“Дентал имплантацияда кечки муддатлардаги яллиғланиш асоратларини юзага келиш хавфини баҳолаш” дастурига патент олинган). Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 8н-д/707-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 2017-2022-йиллар давомида, сўнгги 5 йил ичида имплантлар ёрдамида тишларини тиклаш бўйича операция қилинган 400 та беморлар тўлиқ клиник кўрикдан ўтказилди ва амбулатор карталари таҳлил қилинди, яллиғланиш асоратлари бўлган имплантлар сони инобатга олинди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш ва даволашга кетган харажатларни умумий хисоблаганда (Шифокор стоматолог кўруви-60 000 сўм, ренгент текшируви-60 000 сўм, профилактик гигиена ўтказиш-100 000 сўм, 2% тиотриозолин малхами-100 000 сўм, Метрогил дента гель-20 000 сўм, олеандроновая кислота-100 000 сўм, Хлоргексидин-3 000 сўм) ўртача 440 000 сўм сарф қилинади. Тиш имплантантларининг ўртача нархини 3 300 000 сўм деб олсак, демак ўртача 1 нафар бемор учун 2 900 000 сўм иқтисод қилинади. Периимплантитни тарқалиши 47% ни ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, 10 нафар бемордан 5 тасида дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш ва даволашга 5 нафар бемор учун 14 500 000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: Заитханов Аскар Анваровичнинг “Дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 8н-д/707-сон маълумотномаси).
периимплантит зарарланишининг ривожланиш оғирлигини индивидуал прогнозига асосланиб дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратларини юзага келишини башоратлаш, уни олдини олишнинг шахсийлаштирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дентал имплантациянинг кечки муддатларда яллиғланиш асоратларини прогнозлаш бўйича олиб борилган тадқикотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Дентал имплантациянинг кечки муддатлардаги яллиғланиш асоратларини прогнозлаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 8н-р/1465–сон маълумотномаси). Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 8н-д/707-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратларини ривожланиш частотаси имплантатлар ёрдамида тиш қоторлари тикланган беморларнинг 30,0% ни ташкил қилади, бунда ҳолатларнинг ярмидан кўпи - 53,33% касалликнинг оғир шакли бўлган беморлардир; 25,83% ўрта оғирликдаги шакл ташхисланган ва фақат 20,83% енгил кечиш (мукозит) кузатилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш ва даволашга кетган харажатларни умумий хисоблаганда (Шифокор стоматолог кўруви-60 000 сўм, ренгент текшируви-60 000 сўм, профилактик гигиена ўтказиш-100 000 сўм, 2% тиотриозолин малхами-100 000 сўм, Метрогил дента гель-20 000 сўм, олеандроновая кислота-100 000 сўм, Хлоргексидин-3 000 сўм) ўртача 440 000 сўм сарф қилинади. Тиш имплантантларининг ўртача нархини 3 300 000 сўм деб олсак, демак ўртача 1 нафар бемор учун 2 900 000 сўм иқтисод қилинади. Периимплантитни тарқалиши 47% ни ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, 10 нафар бемордан 5 тасида дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш ва даволашга 5 нафар бемор учун 14 500 000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: Заитханов Аскар Анваровичнинг “Дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 8н-д/707-сон маълумотномаси).
турли оғирликдаги дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратларида оғиз суюқлигини метаболик силжишлари ташҳислаш, даволаш ва терапиянинг узоқ муддатли натижалари самарадорлигини сезиларли даражада ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратлари оғирлик даражасини баҳолашда ҳаққоний маълумотларни олиш бўйича олиб борилган тадқикотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Дентал имплантациянинг кечки яллиғланиш асоратлар оғирлигини клиник баҳолаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 8н-р/1466–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома асоратлар оғирлигини объектив баҳолаш ва ўтказилаётган даво самарадорлигининг миқдорий назоратини амалга ошириш имконини берган. Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 8н-д/707-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кўпгина клиник ва лаборатория маълумотларидан фойдаланиш диагностика ускуналарининг етишмаслиги билан чекланади. Клиник стоматология шароитида дентал имплантациянинг яллиғланиш асоратлари бўлган беморларни даволаш тактикасини аниқлаш учун ишлаб чиқилган баҳолаш шкаласига мувофиқ мавжуд клиник усуллардан фойдаланган ҳолда уларнинг оғирлигини баҳолашга асосланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш ва даволашга кетган харажатларни умумий хисоблаганда (Шифокор стоматолог кўруви-60 000 сўм, ренгент текшируви-60 000 сўм, профилактик гигиена ўтказиш-100 000 сўм, 2% тиотриозолин малхами-100 000 сўм, Метрогил дента гель-20 000 сўм, олеандроновая кислота-100 000 сўм, Хлоргексидин-3 000 сўм) ўртача 440 000 сўм сарф қилинади. Тиш имплантантларининг ўртача нархини 3 300 000 сўм деб олсак, демак ўртача 1 нафар бемор учун 2 900 000 сўм иқтисод қилинади. Периимплантитни тарқалиши 47% ни ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, 10 нафар бемордан 5 тасида дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш ва даволашга 5 нафар бемор учун 14 500 000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: Заитханов Аскар Анваровичнинг “Дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 8н-д/707-сон маълумотномаси).
тиатриозолин антиоксидантини комплекс даволашга киритиш самарадорлиги клиник жиҳатдан исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 8н-д/707-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Клиник ва иммун-метаболик тадқиқотларга асосланиб, стандарт терапияга қўшимча равишда тиотриазолин антиоксидантини қўлланилиши асосланган. Тиотриазолин антиоксидантини қўллашни киритилишининг ўртача умумий самарадорлиги стандарт терапия самарадорлигини 26,36% дан кўпроққа оширади. Тиотриазолин антиоксидантини қўллашни киритилишининг ўртача умумий самарадорлиги стандарт терапия самарадорлигини 26,36% дан кўпроққа; ЎОМни 33,53% дан ортиқ пасайиши билан стандарт терапия самарадорлигини 33,53% га оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш ва даволашга кетган харажатларни умумий хисоблаганда (Шифокор стоматолог кўруви-60 000 сўм, ренгент текшируви-60 000 сўм, профилактик гигиена ўтказиш-100 000 сўм, 2% тиотриозолин малхами-100 000 сўм, Метрогил дента гель-20 000 сўм, олеандроновая кислота-100 000 сўм, Хлоргексидин-3 000 сўм) ўртача 440 000 сўм сарф қилинади. Тиш имплантантларининг ўртача нархини 3 300 000 сўм деб олсак, демак ўртача 1 нафар бемор учун 2 900 000 сўм иқтисод қилинади. Периимплантитни тарқалиши 47% ни ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, 10 нафар бемордан 5 тасида дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш ва даволашга 5 нафар бемор учун 14 500 000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: Заитханов Аскар Анваровичнинг “Дентал имплантациянинг кечки яллиғланишли асоратларини оғирлик даражасини клиник бахолаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 8н-д/707-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish