Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Дилдора Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ўзбекистонда хотин-қизлар меҳнат миграциясининг ижтимоий омиллари», 22.00.03 – Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/S129.
Илмий раҳбар: Нарбаева Танзила Камаловна, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Асадов Шавкат Ғайбуллаевич, юридик фалари доктори (DSc), профессор; Ғаффорова Мавлюда Қурбонбоевна, социология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хотин-қизлар меҳнат миграциясига таъсир кўрсатувчи ижтимоий омилларни социологик ёндашувлар орқали аниқлаш ҳамда хотин-қизларни меҳнат миграцияси шароитида жамиятга интеграциялашиш имкониятларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат миграциясига чиқаётган хотин-қизларнинг халқаро меҳнат бозорига интеграциялашув жараёнлари ва жамиятга реинтеграция қилишда «меҳнат миграциясининг феминлашуви» орқали ижтимоий мослаштириш самарадорлигини оширишнинг ижтимоий, ҳуқуқий, социопсихологик ёрдам кўрсатиш, меҳнат бозорида гендер тенгликни кафолатлашнинг социал механизмлари асосланган;  
хорижда вақтинчалик меҳнат миграциясидаги хотин-қизларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялашда ташқи меҳнат миграциясидаги ваколатли органлар фаолияти билан меҳнат шартномаси орқали боқувчисини йўқотганлик, касаллик, меҳнатга лаёқацизлик, фарзанд тарбияси, пенсия таʼминотининг социологик суғурталаш йўналишлари ишлаб чиқилган;
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишда меҳнат бозорида касбий ҳамда индивидуал имкониятларидан фойдаланиш орқали  уларнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ, бир бирини тўлдирувчи  коммуникативлик, ўз маданиятини ва ишлаш учун бормоқчи бўлган мамлакатнинг маданиятини билишнинг социомаданий компетенсиялари очиб берилган;
хориждаги ватандошлар ва ташқи меҳнат миграциясига ишлаш учун кетаётган хотин-қизлар ўртасида мураббийлик тузилмаларини, хорижда ишга жойлаштириш бўйича маҳаллаларда йўлга қўйилиши, одам савдосига қарши курашиш, хотин-қизларнинг қонуний меҳнат миграциясида тартибли иштирок этиш самарадорлигига эришилиши социологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хотин-қизлар меҳнат миграциясини ижтимоий омилларини тадқиқ қилиш бўйича тадқиқот натижаларидан:
Ташқи меҳнат миграцияси жараёнларида, хорижда вақтинчалик меҳнат миграциясидаги хотин-қизларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялашда, ташқи меҳнат миграциясидаги ваколатли органлар фаолияти билан меҳнат шартномаси орқали боқувчисини йўқотганлик, касаллик, меҳнатга лаёқацизлик, фарзанд тарбияси, пенсия таʼминотининг социологик суғурталаш йўналишлари ишлаб чиқилган маʼлумотидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (ТММА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сонли «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аʼзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг 2-қисм 4-бандида белгиланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш» бандида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда ва ТММАнинг 2021-2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлари режасидаги «Ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш» деб номланган бўлимининг 5.1, 5.2, 5.6-бандалари бўйича ва «Хорижий иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш» деб номланган бўлимларидаги 7.2, 7.4, ва 7.5-бандлари бўйича ТММАнинг 2022 йилдаги 9 ойлик ҳисоботини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2023 йил 17 январдаги 02/00-04/18-260-сондаги маʼлумотномаси). Диссертант томонидан берилган ушбу таклифлар хорижий мамлакатлар меҳнат миграциясида бўлган хотин-қизларнинг меҳнатга оид билимларини оширишга, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишга, қонуний меҳнат миграциясини ташкил қилишда юзага келаётган ижтимоий омилларни аниқлашда, ноқонуний меҳнат миграциясида бўлиб қайтган хотин-қизларни жамиятга реинтиграция қилиш ва ижтимоий мослашув жараёнларини осонлаштиришга хизмат қиладиган ТММАнинг 10 га яқин буйруқларини ишлаб чиқишда ўз самарадорлигини кўрсатган;
хориждаги ватандошлар ва ташқи меҳнат миграциясига ишлаш учун кетаётган хотин-қизлар ўртасида ишга жойлаштириш бўйича мураббийлик тузилмаларини маҳаллаларда йўлга қўйилиши, одам савдосига қарши курашиш, хотин-қизларнинг қонуний меҳнат миграциясида тартибли иштирок этиш самарадорлигига эришилиши социологик асослантирилганликка оид маълумотидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2022 йилнинг апрел-май ойларида ўтказилган «Одам савдоси: фуқароларнинг хабардорлиги, жиноятлар сабаблари ва уларга қарши курашиш» мавзусидаги социологик сўровнома анкетасининг «Б» блокининг 1, 2, 3, 4, 5, 8-саволларини ва жавоб вариантларини ишлаб чиқишда ва 2022 йилнинг июн-июл ойларида ўтказилган «Одам савдосига қарши курашиш, легал меҳнат миграция ва хорижда ишга жойлашиш учун шароитлар яратиш, одам савдоси қурбонларига айланган хотин-қизлар реабилитацияси» мавзусидаги ўтказилган социологик сўровнома анкетасининг «А» блокининг 6, 8, 9, 11-саволларини ва жавоб вариантларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2022 йил 15 апрелдаги 01-16/101-сон маʼлумотномаси). Бу модификациялаштирилган сўровнома анкетасини тайёрлашга, Ўзбекистонда меҳнат миграциясини самарали тартибга солиш ва бошқариш ва таҳлил қилишга оид социологик базасини бойитишга, одам савдосига қарши курашиш, хотин-қизларнинг қонуний меҳнат миграциясида иштирок этишларига доир жамоатчилик фикрини ўрганиш натижасида тўпланган маʼлумотлар базасини ташкил қилишда ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига Марказ томонидан таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
меҳнат миграциясига чиқаётган хотин-қизларнинг халқаро меҳнат бозорига интеграциялашув жараёнлари ва жамиятга реинтеграция қилишда «меҳнат миграциясининг феминлашуви» орқали ижтимоий мослаштириш самарадорлигини оширишнинг ижтимоий, ҳуқуқий, социопсихологик ёрдам кўрсатиш, меҳнат бозорида гендер тенгликни кафолатлашнинг социал механизмлари асосланганликка оид маʼлумотидан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонинг 1-боби 6-бандида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда, шунингдек, ушбу фармон билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022 – 2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасининг 1.3. Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш йўналишининг 10-бандида ва 1.6. Чет элга ишлаш учун кетган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, одам савдосининг олдини олиш йўналишининг 24, 25, 26 – ва 27 – бандларида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2022 йил 15 июлдаги 02-04/616-сон маълумотномаси). Бу қўмита томонидан ташқи меҳнат миграциясида бўлган хотин-қизларнинг социал қиёфани шакллантириш, ташқи меҳнат миграциясига кетаётган хотин-қизларнинг тайёрлик даражасини белгилаш мезонларини ишлаб чиқишда, меҳнат миграциясидан қайтган хотин-қизларни жамиятга реинтиграция қилиш ва уларнинг ижтимоий мослашувини оптималлаштиришга оид ишларни ташкил қилишда ҳамда хотин-қизлар меҳнатини самарали экспорт қилиш ва меҳнат инвестициясини рағбатлантиришига доир методик қўлланмалар тайёрлашда кенг фойдаланилган;
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишда меҳнат бозорида касбий ҳамда индивидуал имкониятларидан фойдаланиш орқали  уларнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бир бирини тўлдирувчи коммуникативлик, ўз маданиятини ва ишлаш учун бормоқчи бўлган мамлакатнинг  маданиятини билишининг социомаданий компетенсиялари очиб берилганлигига оид маʼлумотидан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил ИИ ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг 28-бандини (Маҳаллаларда ота-оналар ўртасида фарзанд тарбияси, маънавий баркамоллик ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини ташкиллаштириш), 39-бандини (Маҳаллаларда ижтимоий-маʼнавий муҳит барқарорлигига салбий таʼсир кўрсатувчи ҳолатларга сабаб бўлаётган омиллар ва шарт-шароитларни олдини олиш (бартараф этиш) бўйича манзилли «ЙЎл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва улар ижросини таʼминлаш.), 40-банди (Туман-шаҳар)ларда давлат бошқаруви органларининг кам таʼминланган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганларни қўллаб-қувватлашга оид фаолиятларини «Маҳаллабай» ва манзилли ташкил этиш.), 41-бандини (Маҳаллаларда тарбияси оғир вояга етмаганлар, тўлиқсиз оилалар, нотинч оилалар ва кам таʼминланган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг муаммоси мавжуд фарзандлари ҳамда етим болаларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, улар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйиш.), 43-банди (Маҳаллаларда жазони ижро этиш муассасаларидан ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, айниқса кам таʼминланган оилалар аʼзолари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш ва уларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш тизимини кучайтириш), 64-бандини (Аҳоли вакиллари ўртасида ўзини ўзи банд қилиш бўйича ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда тарғибот тадбирларини ташкил қилиш) ишлаб чиқишида фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01-02-04/1124-сон маʼлумотномаси). Бу маҳалла тизимида хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва маҳаллаларнинг ўсиш нуқтасини белгилашда ва маҳалларда фаровон оила муҳитини шакллантиришда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish