Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурхонов Баходир Бахромжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «СОVID-19 билан боғлиқ ўткир респиратор дистресс синдроми бўлган беморларда нафас олишни қўллаб-қувватлаш хусусиятлари», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2592.
Илмий раҳбар: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: 1-сонли Зангиота Республика ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Сатвалдиева Эльмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Неъмат Камилджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: респиратор терапия протоколини мақбуллаштириш орқали COVID-19 билан боғлиқ ЎРДС билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 билан боғлиқ ўткир респиратор дистресс синдромининг патоморфологик хусусиятлари ўпка тўқималари яллиғланишининг эпителиал, қон томир ва фиброз паттернларининг ўзаро нисбати ва ўзгарувчанлигининг аниқ вақт билан боғлиқ қонуниятларга эга эканлиги аниқланган;
ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати созламаларини муайян беморга созлаш имконияти билан COVID-19 билан боғлиқ ўткир респиратор дистресс синдроми билан касалланган беморларда респиратор механикасининг, гипоксемиянинг оғирлиги ва ўпка зарарланиш даражасининг турли хил боғлиқликлари аниқланган;
аниқланишича, COVID-19 билан боғлиқ ўткир респиратор дистресс синдроми ривожланишининг дастлабки босқичларида нафас олиш ҳажмининг нисбатан юқори кўрсаткичлари, нафас олиш тезлиги ва ўпканинг дақиқали вентиляцияси, юқори даражали респиратор комплайнс, ўпка тўқималари эгилувчанлигининг паст кўрсаткичлари ва вентиляция-перфузия нисбати билан тавсифланади;
нафас олиш тизими механикасининг бузилиши вариантини, COVID-19 пневмониясининг оғирлик даражасини ва ўпкада юзага келиши мумкин бўлган морфологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, COVID-19 билан боғлиқ ўткир респиратор дистресс синдромида респиратор терапиянинг тактик жиҳатлари ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ эксперт кенгашининг  2023 йил 14 июндаги 2х/10 сон хулосасига кўра (бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ томонидан 2023 йил 10 июндаги 517-сон хат):
COVID-19 инфекциясининг бошланишидан ўтган вақтни ҳисобга олиш ва ўпка тўқимасидаги тегишли патоморфологик ўзгаришларни билиш оптимал репиратор терапия параметрлари ва назорат схемаларини таклиф қилишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ буйруғи (10.06.2023 й.; №519) билан Республика махсус Зангиота-2 шифохонаси, ҳамда НКМК “Фонд” ДМ (Навоий) ТСБ нинг реанимация ва интенсив терапия бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли асоратлар ва кўп орган етишмовчилигининг частотаси камаяди; беморларни эрта реабилитация қилиш ва уларнинг фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиши таъминланади; COVID-19 дан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: патоморфологик хусусиятлар ҳақидаги билимларни ошириш ва COVID-19 билан боғлиқ ЎРДСни эрта ташхисини яхшилаш, ҳамда сунъий ўпка вентиляциясининг ўртача давомийлигини 9,5дан 6,6 кунгача қисқариши ҳисобига 1 нафар беморда 6 019 936 сўм (Республика махсус Зангиота шифохонаси прейскурантига кўра) иқтисод қилинди. Демак 1 нафар бемордан 6 019 936 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 1 733 741 568 сўмни ташкил этади (288 нафар бемор учун). Хулоса: патоморфологик хусусиятлар ҳақидаги билимларни ошириш ва COVID-19 билан боғлиқ ЎРДСни эрта ташхисини яхшилаш, ҳамда сунъий ўпка вентиляциясининг ўртача давомийлиги қисқариши 1 йилда 1 733 741 568 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “СОVID-19 билан боғлиқ ўткир респиратор дистресс синдроми бўлган беморларда нафас олишни қўллаб-қувватлаш хусусиятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 10.06.2023 й.; №517 сонли хат юборилган;
нафас олиш механикасидаги турли хил ўзгаришларни аниқлаштириш ва уларнинг гипоксемиянинг оғирлиги, ўпканинг иштирок этиш даражаси билан боғлиқлиги вентилятор созламаларини шахсийлаштиришга, шунингдек интенсив терапияда даволаниш муддатини қисқартиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруғи (10.06.2023 й.; №519) билан Республика махсус Зангиота-2 шифохонаси, ҳамда НКМК “Фонд” ДМ (Навоий) ТСБ нинг реанимация ва интенсив терапия бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли асоратлар ва кўп орган етишмовчилигининг частотаси камаяди; беморларни эрта реабилитация қилиш ва уларнинг фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиши таъминланади; COVID-19 дан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан боғлиқ ЎРДСни респиратор даволашда янги ёндашувларининг жорий қилиниши ҳисобига ва реанимация булимида даволанишнинг ўртача давомийлиги 11,4 дан 9,4 кунгача қисқариши ҳисобига 1 нафар беморда 4 151 680 сўм (Республика махсус Зангиота шифохонаси прейскурантига кўра) иқтисод қилинди. Демак 1 нафар бемордан 4 151 680 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 2 017 716 480 сўмни ташкил этади (486 нафар бемор учун). Хулоса: COVID-19да психоэмоционал касалликларни эрта ташхислашда янги ёндашувларни жорий этилиши ва беморларни стационар даволашнинг ўртача давомийлиги қисқариши 1 йилда 2 017 716 480 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “СОVID-19 билан боғлиқ ўткир респиратор дистресс синдроми бўлган беморларда нафас олишни қўллаб-қувватлаш хусусиятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 10.06.2023 й.; №517 сонли хат юборилган;
нафас олиш механикасидаги аниқланган катта ўзгаришларни ва COVID-19 билан боғлиқ ЎРДСнинг ҳар бир аниқ ҳолатида ўпканинг шикастланиш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, кўрсаткичларни оптималлаштириш ва инвазив бўлмаган ва инвазив шамоллатишнинг турли усуллари ва режимларидан фойдаланиш учун индивидуал шароитларни белгилаш, шунингдек реанимацияга ётқизиш сонини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ буйруғи (10.06.2023 й.; №519) билан Республика махсус Зангиота-2 шифохонаси, ҳамда НКМК “Фонд” ДМ (Навоий) ТСБ нинг реанимация ва интенсив терапия бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли асоратлар ва кўп орган етишмовчилигининг частотаси камаяди; беморларни эрта реабилитация қилиш ва уларнинг фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиши таъминланади; COVID-19 дан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан боғлиқ ЎРДСни эрта ташхислашда янги ёндашувларни жорий этилииши, реанимация булимига ётқизиш курсатмаларини оптималлаштириш, ва беморларни стационар даволашнинг ўртача давомийлигини 21,2 кундан 14,6 кунгача қисқартириш ҳисобига 1 нафар беморда 7 482 080 сўм (Республика махсус Зангиота шифохонаси прейскурантига кўра) иқтисод қилинди. Демак 1 нафар бемордан 7 482 080 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3 636 290 880 сўмни ташкил этади (486 нафар бемор учун). Хулоса: COVID-19 билан боғлиқ ЎРДСни эрта ташхислашда янги ёндашувларни жорий этилиши, реанимация булимига ётқизиш курсатмаларини оптималлаштирилиши, ва беморларни стационар даволашнинг ўртача давомийлиги қисқартирилиши 1 йилда 3 636 290 880 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “СОVID-19 билан боғлиқ ўткир респиратор дистресс синдроми бўлган беморларда нафас олишни қўллаб-қувватлаш хусусиятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 10.06.2023 й.; №517 сонли хат юборилган;
таклиф қилинган COVID-19 билан боғлиқ ЎРДС учун ўпканинг сунъий вентиляциясининг оптимал параметрлари ва назорат схемалари респиратор механика курсатгичларини, COVID-19 пневмониясининг оғирлик даражасини ва ўпкадаги морфологик ўзгаришларни инобатга олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ буйруғи (10.06.2023 й.; №519) билан Республика махсус Зангиота-2 шифохонаси, ҳамда НКМК “Фонд” ДМ (Навоий) ТСБ нинг реанимация ва интенсив терапия бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли асоратлар ва кўп орган етишмовчилигининг частотаси камаяди; беморларни эрта реабилитация қилиш ва уларнинг фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиши таъминланади; COVID-19 дан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан боғлиқ ЎРДСда респиратор терапиянинг тактикасини жорий қилиниши ва сунъий ўпка вентиляциси ўртача давомийлиги 8,6 дан 6,2 кунгача қисқартириш ҳисобига 1 нафар беморда 4 982 016 сўм (Республика махсус Зангиота шифохонаси прейскурантига кўра) иқтисод қилинди. Демак 1 нафар бемордан 4 982 016 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 2 421 259 776 сўмни ташкил этади (486 нафар бемор учун). Хулоса: COVID-19 билан боғлиқ ЎРДСда респиратор терапиянинг тактикасини жорий қилиниши ва сунъий ўпка вентиляциси ўртача давомийлиги қисқариши 1 йилда 2 421 259 776 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “СОVID-19 билан боғлиқ ўткир респиратор дистресс синдроми бўлган беморларда нафас олишни қўллаб-қувватлаш хусусиятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 10.06.2023 й.; №517 сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish