Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Бегали Бобокуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 фонида пневмония билан оғриган беморларда психоэмоционал холат бузилиши хусусиятлари ва уни даволаш», 14.00.27 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2186.
Илмий раҳбар: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика махсус 2-сон Зангиота шифохонаси, «Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиет маркази» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Сабиров Джурабай Марифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: С.Д. Асфендияров номли Қозоқ миллий тиббиет университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жонлантириш ва интенсив терапия бўлинмаларида седация протоколларини такомиллаштириш асосида COVID-19 ва йўлдош психоэмоционал касалликларга чалинган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 пневмонияси билан касалланган беморларда касалликнинг клиник кечиши хусусиятларига қараб психоэмоционал ва нейрокогнитив бузилишлар ривожланишининг асосий патофизиологик хавф омиллари аниқланган;
COVID-19 пневмонияси билан касалланган беморларда седатив ва комплекс даволаш усулини танлашга, касалликнинг оғир кечиши ва оқибатларига таъсир қилувчи психоэмоционал мақомнинг бузилиши ривожланишининг ўзаро боғлиқлиги ва клиник предикторлари аниқланган;
COVID-19 пневмониясининг оғир кечиши билан боғлиқ психоэмоционал бузилишлар аломатларига седатив терапия ва тизимли таъсир қилиш шароитида патологик жараённинг ортга чекиниши клиник-патогенетик хусусиятлари аниқланган;
психоэмоционал бузилишлари бўлган беморларда дексмедетомидиндан фойдаланган ҳолда седация алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, у COVID-19 пневмонияси ҳолатида ўткир респиратор дистресс синдромида ўпкани ноинвазив вентиляция қилиш имкониятларини кенгайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ эксперт кенгашининг  2023 йил 14 июндаги 2х/9 сон хулосасига кўра (бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ томонидан 2023 йил 10 июндаги 518-сон хат):
COVID-19 пневмонияси бўлган беморларда психоэмоционал бузилишларнинг клиник курсининг хусусиятларини аниқлаш ва патофизиологик хавф омилларини ҳисобга олиш терапевтик ва профилактика чораларини ишлаб чиқиш, COVID-19 нинг нейрокогнитив асоратларининг турли хил вариантларида медикаментоз седацияни яхшилаш учун зарур шарт-шароитларни белгилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруғи (10.06.2023 й.; №520) билан Республика махсус Зангиота-1 шифохонаси, ҳамда НКМК “Фонд” ДМ (Навоий) ТСБ нинг реанимация ва интенсив терапия бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нафас олиш асоратлари частотаси пасаяди; беморларни эрта реабилитация қилиш ва уларнинг фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиши таъминланади; COVID-19 дан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19да психоэмоционал бузилишларни интенсив даволашга янги ёндашувлар жорий қилиниши ва реанимация булимида даволанишнинг ўртача давомийлиги 10,4 кундан 6,6 кунгача қисқариши ҳисобига 1 нафар беморда 7 888 192 сўм (Республика махсус Зангиота шифохонаси прейскурантига кўра) иқтисод қилинди. Демак 1 нафар бемордан 7 888 192 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 2 626 767 936 сўмни ташкил этади (333 нафар бемор учун). Хулоса: COVID-19да психоэмоционал бузилишларни интенсив даволашга янги ёндашувлар амалиётга жорий қилиниши ва реанимация булимида даволанишнинг ўртача давомийлиги қисқариши 1 йилда 2 626 767 936 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “COVID-19 фонида пневмония билан оғриган беморларда психоэмоционал холат бузилиши хусусиятлари ва уни даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 10.06.2023 й.; №518 сонли хат юборилган;
психоэмоционал бузилишларнинг ривожланиши ва COVID-19 билан оғриган беморларнинг клиник ва демографик хусусиятлари (60 ёшдан ошган, аёл жинси, SAPS II 40 баллдан ортиқ, ўпка шикастланиши ҳажми 50% дан ортиқ) ўртасидаги аниқланган ўзаро таъсирларни ҳисобга олиш седатив ва комплекс терапевтик ёндашувни танлашни оптималлаштиришга имкон беради, касалликнинг оғирлигини пасайтиради ва даволаш натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруғи (10.06.2023 й.; №520) билан Республика махсус Зангиота-1 шифохонаси, ҳамда НКМК “Фонд” ДМ (Навоий) ТСБ нинг реанимация ва интенсив терапия бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нафас олиш асоратлари частотаси пасаяди; беморларни эрта реабилитация қилиш ва уларнинг фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиши таъминланади; COVID-19 дан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19да психоэмоционал касалликларни эрта ташхислашда янги ёндашувларни жорий этилиши ва беморларни стационар даволашнинг ўртача давомийлигини 22,4 кундан 16,2 кунгача қисқариши ҳисобига 1 нафар беморда 9 625 792 сўм (Республика махсус Зангиота шифохонаси прейскурантига кўра) иқтисод қилинди. Демак 1 нафар бемордан 9 625 792 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3 205 388 736 сўмни ташкил этади (333 нафар бемор учун). Хулоса: COVID-19да психоэмоционал касалликларни эрта ташхислашда янги ёндашувларни жорий этилиши ва беморларни стационар даволашнинг ўртача давомийлиги қисқариши 1 йилда 3 205 388 736 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “COVID-19 фонида пневмония билан оғриган беморларда психоэмоционал холат бузилиши хусусиятлари ва уни даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 10.06.2023 й.; №518 сонли хат юборилган.
COVID-19 фонида психоэмоционал бузилишлар клиникасининг турли хил вариантларда уларнинг ассоциациялари ривожланиши билан оғирлашиши оғир ва ўта оғир COVID-19да қайд этилган, шу билан бирга, COVID-19ни этиотропик ва патогенетик даволашнинг асосий йўналишларида протоколларнинг самарадорлиги (коагулопатияни тузатиш, нафас олиш ва антибактериал терапия) тўғридан-тўғри тўғри седация режимига боғлиқ. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруғи (10.06.2023 й.; №520) билан Республика махсус Зангиота-1 шифохонаси, ҳамда НКМК “Фонд” ДМ (Навоий) ТСБ нинг реанимация ва интенсив терапия бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нафас олиш асоратлари частотаси пасаяди; беморларни эрта реабилитация қилиш ва уларнинг фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиши таъминланади; COVID-19 дан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 фонида ривожланадиган психоэмоционал бузилишларда седатив терапияга янги ёндашувларни жорий этилииши ва дори воситалари учун харажатларни қисқартириш ҳисобига 1 нафар беморда 632 000 сўм (Республика махсус Зангиота шифохонаси прейскурантига кўра) иқтисод қилинди. Демак 1 нафар бемордан 632 000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 210 456 000 сўмни ташкил этади (333 нафар бемор учун). Хулоса: COVID-19 фонида ривожланадиган психоэмоционал бузилишларда седатив терапияга янги ёндашувларни жорий этилиши ва дори воситалари учун харажатларни қисқартирилиш 1 йилда 210 456 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “COVID-19 фонида пневмония билан оғриган беморларда психоэмоционал холат бузилиши хусусиятлари ва уни даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 10.06.2023 й.; №518 сонли хат юборилган.
COVID-19 пневмонияси бўлган беморларда седатив терапия алгоритми таклиф қилинган, у психоэмоционал ҳолат бузилишларини махсус шкалалар бўйича бирламчи баҳолаш, замонавий седация ва аналгезия дори воситаларини қўллашдан иборат бўлиб, ташқи нафас олиш, қон газининг таркиби кўрсаткичларини яхшилаб ва минимал салбий гемодинамик таъсир билан етарли ва хавфсиз респиратор терапияни таъминлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруғи (10.06.2023 й.; №520) билан Республика махсус Зангиота-1 шифохонаси, ҳамда НКМК “Фонд” ДМ (Навоий) ТСБ нинг реанимация ва интенсив терапия бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нафас олиш асоратлари частотаси пасаяди; беморларни эрта реабилитация қилиш ва уларнинг фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиши таъминланади; COVID-19 дан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 фонида ривожланадиган психоэмоционал бузилишларда седатив терапия алгоритмини жорий этилииши ва сунъий ўпка вентиляцияси давомийлигини 7,2 кундан 5,2 кунгача қисқартириш ҳисобига 1 нафар беморда 4 151 680 сўм (Республика махсус Зангиота шифохонаси прейскурантига кўра) иқтисод қилинди. Демак 1 нафар бемордан 4 151 680 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 1 382 509 440 сўмни ташкил этади (333 нафар бемор учун). Хулоса: COVID-19 фонида ривожланадиган психоэмоционал бузилишларда седатив терапия алгоритмини жорий этилииши ва сунъий ўпка вентиляцияси давомийлиги қисқариши 1 йилда 1 382 509 440 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “COVID-19 фонида пневмония билан оғриган беморларда психоэмоционал холат бузилиши хусусиятлари ва уни даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 10.06.2023 й.; №518 сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish