Sayt test rejimida ishlamoqda

Неъматов Ўктам Суюновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.04–Оторинларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1490.
Илмий раҳбар: Лутфуллаев Ғайрат Умриллаевич тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Насыров Вадим Алиярович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон).
Етакчи ташкилот: Абуали Ибн Сино номли Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон)
II. Тадқиқотнинг мақсади Бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари бўлган беморларда,  диагностикани такомиллаштириш ва комплекс даволаш самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилаларининг батафсил гистологик структураси ва организмда биохимиявий кўрсаткичларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда эрта клиник белгилари аниқланган;
бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари бор беморлар қон плазмасида МДА ва ЎММ тўпланиши, МДА/КА нисбати ортиши, шунингдек каталаза фаоллиги ва оқсил барқарорлиги коэффицентининг (ОБК) пасайиши натижасида юзага келган эндотоксикоз кўрсаткичларининг диагностик қиймати аниқланган;
табиий арпабодиён ўсимлиги эфир мойининг, клиник кўрсаткичлар ва эндотоксикоз кўрсаткичлари ҳолатига ижобий антикосидант таъсири аникланган;
илк бор, бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари бор беморларда қон кетишни камайтириш ва кайталаниш кўрсаткичини пасайтириш максадида, полидекса дори воситаси хамда махалий арпабодиён эфир мойини комплекс қўллашнинг  самарадорлиги илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари билан оғриган беморларда диагностика ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари билан оғриган беморларда эрта клиник белгиларни аниқлаш ва эндоген интоксикация биохимиявий кўрсаткичларини белгилаб олиш, касалликни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш имконини беради. Амалий медицинада бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилаларини даволаш учун, комплекс даво усули тавсия этилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши  Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси 01.11.2021йилдаги 128-сонли буйруқ ҳамда СамДТУ кўп тармоқли клиникаси амалиётига тадбиқ этилди 10.09.2022йилдаги 143-сонли буйруқ. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этилиши бурун бўшлиғи  хавфсиз қон томир ҳосилалари диагностикасини мақбуллаштириш, беморларни стационарда бўлиш муддатларини қисқартириш, шунингдек беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Иқтисодий самарадорлик бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир хосилалари диагностикаси ва даволаниши кетадиган умумий сарф харажатни камайтириш ҳисобига эришилади. Хулоса: Илмий иш натижаларини оилавий поликлиникалар ва ихтисослаштирилган шифохоналар иш фаолиятига, шунингдек тиббиёт олий ўқув юртлари кафедраларининг ўқув жараёнига жорий этилганлиги, бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир хосилалари диагностикасини, даволашини яхшилаш ва профилактик чораларини такомиллаштириш имконини яратади. Неъматов Ўктам Суюновичнинг«Бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд Двлат тиббиет университетидан 2022 йил 9 сентябрдаги 1416-сонли хат юборилган.
бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари бор беморлар қон плазмасида ўз вақтида МДА ва ЎВМ, МДА/КА нисбати ўзгаришлари натижасида  юзага келган эндотоксикоз кўрсаткичларининг диагностик қиймати аниқланиши ва ушбу беморларда қон кетишни камайтириш ва кайталаниш кўрсаткичини пасайтириш максадида, полидекса дори воситаси хамда махалий арпабодиён эфир мойини комплекс қўллаш операциядан кейинги даврни силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси 01.11.2021йилдаги 128-сонли буйруқ ҳамда СамДТУ кўп тармоқли клиникаси амалиётига тадбиқ этилди 10.09.2022йилдаги 143-сонли буйруқ. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қон плазмасида МДА ва ЎММ тўпланиши, МДА/КА нисбати ортиши, шунингдек каталаза фаоллиги ва ОБК пасайиши натижасида юзага келган эндотоксикоз кўрсаткичларининг ташхислаш диагностик қиймати аниқланди ва бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари бор беморларда полидекса дори воситаси хамда махалий арпабодиён эфир мойини комплекс қўллаш қон кетиш ва кайталаниш кўрсаткичини пасайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари бор беморлар госпитализация қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,10 кундан 5,3 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 380000 минг сўмга камайтирган (РПМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 160.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача50 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари бор беморларни бошқариш тактикасида ташхислаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларни госпитализация пайтида йўл қўйилган қатор камчиликлар натижаси қон йўқотишдан кейинги анемия 42 (69.9%), умумий интоксикация 37 (87.7%), каби кузатилиши мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 58 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 23 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Неъматов Ўктам Суюновичнинг“Бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд Двлат тиббиет университетидан 2022 йил 9 сентябрдаги 1416-сонли хат юборилган.
бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари билан хасталанган беморларда  операциядан олдинги ва кейинги даврларда кузатиладиган қон кетиш ва қайталанишга олиб келадиган омилларни эрта бартараф этиш операциянинг травматик таъсирини камайтиради, шифо жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси 01.11.2021йилдаги 128-сонли буйруқ ҳамда СамДТУ кўп тармоқли клиникаси амалиётига тадбиқ этилди 10.09.2022йилдаги 143-сонли буйруқ. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари билан хасталанган беморларда  организмда биохимиявий кўрсаткичларидаги ўзгаришлари ва гистологик структурани  ҳисобга олган ҳолда эрта ташхислаш; қон плазмасида МДА ва ЎВМ тўпланиши, МДА/КА нисбати ортиши, шунингдек каталаза фаоллиги ва оқсил барқарорлиги коэффицентининг (ОБК) пасайиши натижасида юзага келган эндотоксикоз кўрсаткичларининг коррекцияси қон кетишни камайтирган;   таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш хосила қайталаниш фоизини пасайтириб ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,10 кундан 5,3 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 380000 минг сўмга камайтирган (РПМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 160.000 сўмни ташкил қилади);  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача50 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 35.000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан гематология бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари билан хасталанган беморларда  операциядан олдинги ва кейинги даврларда  қон кетиш ва қайталаниш омилларни бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 82 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 34 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Неъматов Ўктам Суюновичнинг  “Бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд Двлат тиббиет университетидан 2022 йил 9 сенттябрдаги 1416-сонли хат юборилган.
бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари билан хасталанган беморларда шошилинч жарроҳлик амалиёти техник жиҳатлари такомиллаштирилиб, ушбу жарроҳлик амалиёти қон томир ҳосилаларининг турлари, гистологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда операциянинг травматик омилини камайтиради ва шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси 01.11.2021йилдаги 128-сонли буйруқ ҳамда СамДТУ кўп тармоқли клиникаси амалиётига тадбиқ этилди 10.09.2022йилдаги 143-сонли буйруқ. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1.бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари билан хасталанган беморларда клиник жиҳатдан бурун орқали нафас олишни беркилиши (75.3 %), бурундан қон кетиши (79,6 %), бурундан ажралма келиши, ҳид билиш бузилиши (50,5 %)  и (47,3 %), шунингдек бош оғриғи (40,9 %) кузатилади; қон плазмасида каталаза фаоллигининг 67,8%гача пасайиши фонида МДАнинг 86,4%гача ишончли  даражада ортиши, ЎВМ 254ни 130,4%гача ва ЎВМ 280ни 58,6 %гача тўпланиши кузатилди, шу билан бирга ОБК 75,4%гача пасайди, МДА/КА нисбати эса 6.14 баробарга ортиши аниқланди. 2. Қон томир ҳосилалари ЎВМ ва ЦИК тўпланиши билан тавсифланади, булар ўз навбатида эритроцитлар парчаланишини кучайишига олиб келади, гемостаз тизими фаоллашиб, тромбофилик бузилишлар, ва цитолитик синдромга олиб келади ва бунинг оқибати ўлароқ жигар синтетик фаолияти сусайиши юзага келди. Бу эса ўз навбатида яшаш сифати пасайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бурун бўшлиғи ҳавфсиз қон томир ҳосилалари билан хасталанганларда эндоген кўрсаткичларни аниқлаш ташхислашни такомиллаштириб,  полидекса дори воситаси ва арпабодиён эфир мойини анъанавий даво билан комбинацияда қўлланилиши эндотоксикозга ижобий таъсир қилиб, ҳосилалар қайталаниши ва бурундан қон кетиши кўрсаткичларини 3.3% гача камайишига олиб келди, шунингдек вақтни тежаб, самарадорликни 87.6% га оширган. Хулоса: Бурун бўшлиғи ҳавфсиз қон томир ҳосилалари билан хасталанганларда юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 78 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 34 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Неъматов Ўктам Суюновичнинг  “Бурун бўшлиғи хавфсиз қон томир ҳосилалари диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд Двлат тиббиет университетидан 2022 йил 9 сентябрдаги 1416-сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish