Sayt test rejimida ishlamoqda


Ходжаева Севарахон Илхомовнанинг
Фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соҳадаги экологик хавфларнинг олдини олиш мақсадида газ таъминоти тизимини янгилашнинг илмий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш (Фарғона водийси мисолида)”, 11.00.05 – “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т2575.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Мусаев Маружджан Набиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: И.Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти” ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Радкевич Мария Викторовна, техника фанлари доктори, профессор; Сафаев Маҳамадзаҳид Обиджанович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот – Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газ тизимидан фойдаланиш натижасида ажралиб чиққан газларни атроф-муҳитга етказилаётган зарарни ҳисоблаш усулини ва зарарни камайтириш бўйича технологияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд газ таъминоти сифатини пасайтирувчи омилларни инобатга олиб газ тақсимлаш пунктларини ҳамда газ қувурларни реконструксия қилиш усулларини такомиллаштирилган;
иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ер ости газ қувурларни пластик қувурлардан фойдаланиш асосида кўп мезонли ёндашув асосида реконструксия қилишнинг мақбул усули ишлаб чиқилган;
газ таъминоти тизимида атроф муҳитга ташланадиган табиий газ сизиб чиқишини камайтиришда ҳудуд газ тизимидаги газ тақсимлаш пунктларини оптималлаштириш усули такомиллаштирилган;
пластик қувурлар ёрдамида янги таклиф этилаётган газ таъминоти тизимида эмиссия манбалари билан авария хавфини аниқлаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Газ қувурлари тизимини янгилаш ҳамда атроф -муҳитга таъсирини камайтириш бундан ташқари табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида:
"Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти ҳудудий бўлими томонидан иқлим шароитида пластик қувурлардан фойдаланишнинг илмий асосланган комплекс тартиби асосида реконструксия ва модернизасия қилишнинг мақбул усули жорий этилган ("Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг 2022-йил 24-мартдаги 03-10-82/1810-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳитга салбир таъсири яъни иссиқхона газлар камайтирилган ва экологик қоидабузарликларни олди олинган. Компенсация тўловлари 10 бараварга камайтирилган.
икки босқичли газ таъминот тизими "Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти ҳудудий жорий этилган ("Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг 2022-йил 24-мартдаги  
03-10-82/1810-сон маълумотномаси). Натижада, газ таъминоти тизимидаги газ тақсимлаш пунктларидан норматив бўйича ўртача 300 метр куб газ атмосферга ташланмаси камайтирилган. Ушбу технология орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга эришилган.
икки босқичли газ таъминоти тизимини замонавий геоахборот тизимларидан фойдаланиб,"Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти ҳудудий бўлимини назорат қилиш имкони яратилиб, маълумотлар базаси ишлаб чиқилган. Ушбу ишлаб чиқилган ҳисоблаш усули ва маълумотлар базаси учун Интеллектуал мулк агентлигидан гувоҳнома олинган (ДГУ 16840, ДГУ 16889). Натижада газ таъминоти тизимидаги атмосферага ташланмаларини, газ таъминоти тизимидаги узилишларни қисқа вақтда ҳисоблаб ҳамда бартараф этилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish