Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминова Наргиза Махсуджоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маркетинг стратегиялари асосида тикув-трикотаж маҳсулотларига талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш», 08.00.11 – “Маркетинг” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Iqt295
Илмий маслаҳатчи: Отажонов Шухрат Ибрайимжонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети DSc.03/30.12.2020.И.16.02
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Солиев Ахмаджон Солиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маркетинг стратегиялари асосида тикув-трикотаж маҳсулотларига талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш юзасидан илмий, услубий ва амалий  таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга коъра миллий ва хорижий иқтисодчи олимларнинг ёндашувларини қиёслаш асосида «талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш тизими» тушунчаси мазмуни маҳсулот, харидор ва рақобатчиларни билиш орқали қоидаларга амал қилиш ва бизнесни мақсадли бозорларга самарали йоъналтиришнинг чора-тадбирлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган;
йирик тоъқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан мақсадли халқаро бозорларда маркетинг стратегияларини қоъллашнинг маҳсулот ва бозор матрицасини оърта ва кичик корхоналар фаолиятига мувофиқлаштириш асосида янги бозорларга чиқиш орқали талаб ҳажмини кенгайтириш таклифи асосланган;
миллий ва халқаро бозорларда тикув-трикотаж маҳсулотларига талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш маркетинг стратегиясининг амал қилиш механизми инновациялар асосида қоъшилган қиймат яратишда субектларнинг оъзаро ҳамкорлигини махсус интеграторлар фаолияти ёрдамида кучайтириш орқали такомиллаштирилган;
тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини баҳолашнинг тавсия этилган мезонларига коъра истеъмол даражаси индикаторларининг «паст» (0 – 15 балл), «оърта» (16 – 30 балл) ва «юқори» (31 – 45 балл) тоифалари диапазонларида ҳар бир маҳсулотнинг ҳақиқий истеъмол даражасини аниқлаш орқали сотишни рағбатлантириш таклифи асосланган;
Оъзбекистон тоъқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғига таъсир этувчи омиллар асосида 2030 йилга қадар моължалланган коъп омилли прогноз коърсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маркетинг стратегиялари асосида тикув-трикотаж маҳсулотларига талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга коъра миллий ва хорижий иқтисодчи олимларнинг ёндашувларини қиёслаш асосида маҳсулот, харидор ва рақобатчиларни билиш орқали қоидаларга амал қилиш ва бизнесни мақсадли бозорларга самарали йоъналтиришнинг чора-тадбирлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган «талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш тизими» тушунчасининг мазмуни олий таълим муассасалари талабалари учун моължалланган “Маркетинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Олий ва оърта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сонли буйруғи). Мазкур тушунчанинг янги мазмунда киритилиши олий таълим муассасалари талабалари ҳамда боълғуси мутахассисларнинг талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш тизими борасидаги билим ва коъникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
йирик тоъқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан мақсадли халқаро бозорларда маркетинг стратегияларини қоъллашнинг маҳсулот ва бозор матрицасини оърта ва кичик корхоналар фаолиятига мувофиқлаштириш асосида янги бозорларга чиқиш орқали талаб ҳажмини кенгайтириш таклифи Оъзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш Стратегиясининг консепсияси нинг 2-банди 2.2.1.-Тоъқимачилик саноатининг “Истиқболли янги маҳсулот бозорларини сегментлаш, маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш ва диверсификация қилиш (Осиё, Африка ва Америкадаги мамлакатлар), маҳсулотлар маркетинги ва рекламасини ривожлантириш, имиджли реклама ва ПР-тадбирлар” асосий стратегик ташаббусларида фойдаланилган, “Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иктисодий ислохотлар қоъмитасининг 2023йил 6 апрелдаги 05-10/769-сонли ҳамда “Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 15 июндаги 04/14-1863-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тоъқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг соънгги беш ойдаги экспорт ҳажми қарийб 640 млн. соъмни ташкил этган, экспортёр тикув-трикотаж корхоналари учун мақсадли халқаро бозорларда мустаҳкам сотиш сегментини эгаллаш ва уни кенгайтириб бориш ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ асосланган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишга асос боълган;
миллий ва халқаро бозорларда тикув-трикотаж маҳсулотларига талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш маркетинг стратегиясининг амал қилиш механизмини инновациялар асосида қоъшилган қиймат яратишда субектларнинг оъзаро ҳамкорлигини махсус интеграторлар фаолияти ёрдамида кучайтириш орқали такомиллаштириш таклифи “Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил                         15 июндаги 04/14-1863-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тоъқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг соънгги беш ойдаги маҳсулот ассортиментининг 8 та турга коъпайиши орқали сотув ҳажми қарийб 1140 млн. соъмни ташкил этган;
тикув-трикотаж маҳсулотлари тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини баҳолашнинг тавсия этилган мезонларига коъра истеъмол даражаси индикаторларининг «паст» (0 – 15 балл), «оърта» (16 – 30 балл) ва «юқори» (31 – 45 балл) тоифалари диапазонларида ҳар бир маҳсулотнинг ҳақиқий истеъмол даражасини аниқлаш орқали сотишни рағбатлантириш таклифи 2021 йил 28 январда 1-сонли мажлисида “Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан маъқулланган ва Оъзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти  томонидан  тасдиқланган (“Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 15 июндаги 04/14-1863-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқдаги тоъқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг соънгги бир ойдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 400 млн.соъмга ошириш имконини яратган;
Оъзбекистон тоъқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғига таъсир этувчи омиллар асосида ишлаб чиқилган 2030 йилга қадар моължалланган коъп омилли прогноз коърсаткичларидан “Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-2030 йиллар учун чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 15 июндаги 04/14-1863-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқдаги тоъқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг узоқ муддатли истиқболга моължалланган фаолияти асосий параметрларини оъзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish